Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 188 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


"Қалампир. уз" хакикатнинг тагига енди етибди ва Ш. ГАНИЕВ нинг алокаси юклигини тан олибди. Хатони тан олиш хам марднинг иши!

×

 2019-10-18 18:06:15    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғонада фуқаронинг уйи бузиб ташланиши ортидаги асл ҳақиқатлар аён бўлди

 

Аввалроқ, сайтимизда “Тошкентга кетгандим, қайцам уйим йўқ – фарғоналик иккинчи гуруҳ ногирони дардини кимга айцин?” номли мақола еълон қилинган еди. Фарғона вилояти ҳокимлиги мазкур мақола ёритилган воқеага ойдинлик киритди. Унда шундай дейилади: 

“Олтиариқ тумани Қахрамон МФЙ, Истиқлол кўчасида яшовчи фуқаро Тошбойев Хабибулло Набижоновичнинг ижтимоий тармоқ орқали қилган мурожаати ўрганиб чиқилди. Унда маълум бўлдики, Олтиариқ тумани ҳокимининг 2012 йил 18 август кунги 798-сонли қарори асосида ауксион савдоларида ғолиб бўлган фуқароларга, жумладан Д.Норматова, Ш.Купчаковаларга ҳам йер майдонларига егалик қилиш ҳуқуқи асосида 800 метр кв майдон ажратиб берилган. Аммо, фуқаро Д.Норматова аслида Ш.Купчаковага тегишли бўлган йер майдонига 1 хонали уй қуриб яшай бошлаган. 

Шундан сўнг, Ш.Купчакова ва Д.Норматовалар ўртасида йер майдонига егалик ҳуқуқи юзасидан судлов жараёни бўлиб ўтган. (Риштон туманлараро, вилоят фуқаролик судлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди қарор ва ажримлари мавжуд).

Тегишли судларнинг ижро варақаси асосида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти Олтиариқ тумани бўлими томонидан 23.05.2019 йил куни мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, ижро ҳужжатида кўрсатилган ноқонуний қурилмалар мажбурий тартибда бузиб ташланган.

Олтиариқ тумани ҳокимлиги икки фуқаро ўртасидаги низони муроса йўли билан ҳал қилишга кўп бор ҳаракат қилган. Туман ҳокимининг 2019 йил 7 август кунги 4565-сонли қарори билан аризачи 2-гуруҳ ногирони еканлигини назарда тутиб, ҳозирда бўш турган 27-, 36-рақамдаги ҳар бир 400 кв.метрдан иборат йер участкаларига икки хонали уй қуриш учун ҳомийлик ҳисобидан бетон пойдевор қуйилишини ва 8000 дона ғиштни девор сифатида урилишини ташкил етди. 

Мурожаатчи Хабибулло Тошбойев билан тушунтириш ишлари олиб борилди ва келгусида унинг оиласига ажратилган 27-, 36-рақамдаги йер участкасида қурилиши бошланган уйни битказиб беришда яна қўшимча ёрдам кўрсатилиши хақида билдирилди. 

Мурожаатчининг даъвоси икки фуқаро ўртасидаги низо бўлиб, унинг йечими Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажрими билан қонуний ҳал етилган ва бу низода Олтиариқ тумани, Фарғона вилоят ҳокимликлари ва шахсан Ш.Ғанийев иштирокчи емаслигини билдирамиз. 

Видеомурожаатчи сўзларига қулоқ солинг. У бирон марта ҳам ҳокимлик, ёки Фарғона вилоят ҳокими деган сўзни ҳатто ёнида гап ўргатиб туришса ҳам тилга олмаган. Аксинча, “2019 йил 19 май куни МИБ ижрочилари уйимни бузди” дейди. Бу йерда мурожаатчи Ўзбекистон Руспубликаси Олий суди ва қуйи суд қарор ҳамда ажримлари, МИБнинг суд ҳужжатларига асосан ўз хизмат вазифасини бажарганидан норозилик билдиряпти.

Сўнгги пайтларда интернет тармоқларида ҳеч қандай асоссиз равишда у ёки бу йерда бирон идора ёки шахс йўл қўйган хато-камчиликни Фарғона вилояти раҳбарлари номи билан асоссиз равишда боғлаб шархлаш авж олганидан хавотирлик билдирамиз. Зеро сўзга, ахборотга маъсулияцизлик билан ёндашув айни чоғда бошқа шахс шаъни, хақ-хуқуқига нисбатан нохақликни келтириб чиқаришини унутмаслик лозим”.

Еълон қилинган материалларда мазкур ҳолатда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғанийев масъулияциз муносабатда бўлгани айтилди. Аслида еса вилоят ҳокимининг қўшнилар ўртасидаги ўзаро тортишувга даҳли бўлмагани аниқланди. Қолаверса, суднинг қарор ва ажримларида ҳам ҳокимлик иштироки бўлмаган. 

Қалампир.уз Таҳририяти