Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Фарғонага медиатур
2019-10-28 13:04:11 63
Шу йилнинг 25-26 октябр кунлари мамлакатимизнинг бир гуруҳ босма нашрлари бош муҳаррирлари, интернет сайтлари ва телерадиокомпаниялар мухбирлари, блогерлар иштирокида Фарғона вилоятига медиатур ташкил этилди.
Журналистлар Қўқон шаҳрининг сайёҳлик манзиллари билан танишдилар. Янги очилган “Алломалар музейи”да бўлдилар. Ижтимоий тармоқларда кўп муҳокама қилинган Риштондаги қайта қурилишнинг бориши ҳақида маълумот берилди. Ҳунармандларнинг уй устахоналарига бордилар. Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муротова дала шийпонида уни бу юксак унвон билан табриклашди.
Сафарнинг иккинчи куни “Фарғона пресс-клуб” сессиясида қатнашиб, “Сўз эркинлиги ва сўз масъулияти” мавзусидаги бахс-мунозараларда ўз фикрларини баён этдилар. Қувасойдаги “Водий тулпорлари” от комплекси, тошдан қоғоз ишлаб чиқариш корхонасининг қурилиши, Ўзбекистон-Хитой “Наримтекс” тикувчилик мажмуаси фаолияти билан танишдилар. Марғилонда аллома шоир Эркин Воҳидов ҳайкали пойига эҳтиром гулчамбари қўйилди. Анъанавий ҳунармандчилик – шоҳи ва адрас ишлаб чиқариш устахоналарида бўлдилар.
-Пресстур Фарғонани янада яқинроқ билишимизга имкон яратди, - деди Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги бош директори Абдусаид Кўчимов. –Халқнинг аҳиллиги, бунёдкорлик ишлари таҳсинга лойиқ. Бу ерга келган ҳар бир журналист ўзи учун Янги Фарғонани кашф этди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.