Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 186 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Хабибулло Тошбоев: уйим битай деб қолди, Президентимга раҳмат!

×

 2019-11-08 15:52:42    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳабарингиз бор, бундан бир неча кун илгари Олтиариқ туманидаги Оқбўйра МФЙдан бўлган 2-гуруҳ ногирони Хабибулло Тошбоев ижтимоий тармоқлар орқали суд қарори асосида МИБ у қуриб яшаётган бир хонали уйни бузгани, оиласи ва икки нафар фарзанди билан жойсиз қолгани ҳақида видеомурожаат қилган эди.

Айни кунда 800 м2 (саккиз сотих) ер майдони бўлган ховлида ҳашар йўли билан икки хонали уй қурилиши жадал олиб борилмоқда.

-Мурожаатим давлатимиз раҳбариятига етиб боради, деб ўйламагандим. Мана қишга қолмай бизга уй қуриб беришмоқда. Президентимга раҳмат, - дейди Хабибулло Тошбоев.

Уй қурилишга юзга яқин ҳашарчи усталар келдилар. Биров қўрғон девор кўтарса, бошқаси шифер қоқарди. Яна бири кўчадан электр сими тортса, бошқаси эшик ўрнатиб хона шифтини созларди.

-Уй қурилишини вилоят халқ қабулхонаси ўз назоратига олган, -дейди унинг раҳбари Робахон Махмудова. – Яна 3-4 кунда хоналар жиҳозланади ва маҳалла аҳлини уй тўйига таклиф этамиз.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати