Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
“НЕФТЧИ” - “ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ КУБОГИ-2020” СОҲИБИ!
2020-02-07 17:50:32 71
Фарғонада бўлиб ўтган “Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020” мусобақаси поёнига етди. Мусобақанинг финал учрашувида Фарғонанинг “Нефтчи” ва Яйпаннинг “Турон” жамоалари рўбарў келишди. Шиддатли курашлар остида ўтган ҳал қилувчи ўйинда фарғоналиклар пенальтилар сериясида ғалаба қозонишди.
Айниқса, Фарғона Давлат Университети стадионида ўтказилган финал ўйини жуда шиддатли тарзда кечди. Дастлаб “Турон” футболчилари ҳисобни очишди. Кейинчалик ташаббусни ўз қўлига олган “Нефтчи” футболчилари кетма-кет икки марта рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, олдинга чиқиб олишди.
Учрашувнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларида яйпанликлар пенальти орқали ҳисобни тенглаштиришди. Шу тариқа, ўйиннинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якун топди. Регламентга кўра, пенальтилар сериясига навбат берилди. Пенальтилар сериясида эса рақибидан устунроқ бўлган “Нефтчи” вакиллари 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва бош совринни қўлга киритишди.
Финал ўйиндан кейин турли номинация ғолиблари вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.
Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев “Нефтчи” клуби аъзоларига кубокни тантанали равишда топширди.
Бир неча кун давом этган футбол байрами ана шундай қувончли воқеалар билан ўз ниҳоясига етди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube