Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
МЕҲРИБОНЛИК УЙЛАРИДА НАВОИЙХОНЛИК
2020-02-10 15:06:11 80
Фарғона вилояти ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, вояга етмаганлар ишлари бўйича вилоят идоралараро комиссияси, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамкорликда Марғилон шаҳар 1-Меҳрибонлик уйи ҳамда Қўқон шаҳар 12-Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига буюк мутафаккир шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишлаб, тадбир ташкил этдилар.
Унда Навоийнинг “Сабъаи сайёр”, “Навоий ва Бойқаро” саҳна асарлари намойиш этилди.
Шунингдек, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари Алишер Навоий ғазаллари билан айтиладиган мусиқий чиқишларни намойиш қилдилар.
Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига ташкилотчилар томонидан китоблар жамланмаси ҳамда совғалар берилди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube