Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 111 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ДЕПУТАТЛАР СЎРОВ ЎТКАЗГАНДА...

×

 2020-02-11 15:30:37    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда илгари сурилаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг муҳим шартларидан бири бу жамиятни рақамлаштириш ҳисобланади. Бу ўз навбатида барча соҳаларга замонавий ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий этишни талаб этади.

Дониёр Ғаниев бошчилигидаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлар гуруҳи 7-10 февраль кунлари Электрон ҳукумат соҳаси амалиётига оид қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси самарадорлигини ўрганиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси ҳамда Учкўприк, Бағдод, Ёзёвон ва Олтиариқ туманлари Давлат хизматлари марказлари фаолияти самарадорлиги борасида сўровномалар ўтказди.

Унинг якунлари бўйича Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Фарҳод Тошпўлатов иштирокида депутатлар гуруҳида муҳокама қилинди. Учрашувда депутатлар Фарғона вилояти фуқароларнинг Давлат хизматлари марказларига мурожаати бўйича республикада етакчи ўринда туриши, вилоятдаги 16 та шаҳар ва туманларда Давлат хизматлари марказлари учун замонавий типдаги янги бино қуриб берилганлиги ва мурожаатчилар ҳамда ДХМ ходимлари учун қулай шароитлар яратиб берилганлиги эътироф этилди.

Шу билан биргаликда 3 та ҳудудларда ДХМлар учун янги бино қуриш ишлари кечикканлиги, ДХМларида давлат хизматларини интеграциялашган тартибда тақдим этиш учун айрим вилоят бошқарма ва ташкилотлари томонидан сусткашликка йўл қўйилаётганлиги, бунда фуқароларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги тартибга асосан алмаштиришнинг охирги муддати жорий йилда якунига етишини инобатга олган ҳолда ИИБ ЙҲХБ маъсул ходимлари масъулияти ҳақида сўз юритилди.

 Давлат хизматлари марказлари ва масъул ташкилотларни юқори тезликдаги интернет тармоғи билан таъминлаш мақсадида оптик толали тармоқ тортиш ишлари тўла амалга оширилмаганлигини, бу вазифалар вилоятда рақамли иқтисодиётни жорий этишдаги энг йирик муаммолардан бири эканлиги айтилди. Бундан ташқари сўровнома натижалари билан аён бўлган давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш даражаси ўта пастлиги аҳоли саводхонлиги билан боғлиқ бўлиб қолмоқда. Бу ҳолатни бартараф этиб бориш учун давлат хизматларидан my.gov.uz – ягона давлат интерактив хизматлар портали ва my gov – мобил иловасидан фойдаланиш борасида реклама роликларини ОАВларда кенг тарғиб қилиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube