Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 151 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАЛИКЛАР ҲАШАРДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТДИ

×

 2020-03-16 12:05:48    104

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Обод юрт» умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари акциясини ўтказиш тўғрисидаги фармойишига асосан умумхалқ ҳашари Фарғона вилоятида ҳам ҳамюртларимизнинг фаоллиги ва уюшқоқлиги билан ўтди.

Эрта тонгданоқ вилоят аҳли кўтаринки кайфият, ўзгача шукуҳ билан ишга киришди. Хонадонлар, корхона-муасссалар бино-иншоотлари ён атрофини супуриб-сидиришдан бошланган умумхалқ хайрия ҳашари кенг қулоч ёйди. Жойларда мавжуд ер майдонлари чопилди, дарахтларга шакл берилди ва оқланди, ички ариқлар тартибга келтирилди, ҳудудлар ахлат-чиқиндилардан тозаланди ва махсус автомашиналарда махсус жойларга олиб чиқиб ташланди. Ишлаб чиқариш жараёнидаги вилоятдошларимиз эса ҳар доимгидан кўра янада унум билан меҳнат қилдилар.

- Заводимиз раҳбарлари ва ишчи-хизматчиларининг ташаббуси билан корхона яқин атрофдаги кўчаларни, Қиргули мавзеидаги хиёбонларни ҳамда Фарғона шаҳрининг Мустақиллик шаҳарчасидаги кўп қаватли уйлар атрофини тартибга келтириш, ободонлаштириш, ерларни юмшатиш, ахлат ва чиқиндилардан тозалаш ишларида қатнашдик, - дейди Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи директори ўринбосари Б.Мўминов. - Икки кун давомида 4 минг 358 нафар нефтчиларнинг кучи билан Қиргулида яратилган интенсив боғда ҳам ташкил этилган ҳашарда миллий қадриятларимиз ўз аксини топди.

   Вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида, маҳаллалари аҳоли яшаш жойларида, ташкилот-муассасаларда, ўқув юртларида, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонларда ташкил этилган умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтди. Буни акцияда 2 миллион 600 минг нафарга яқин юртдошларимиз фаол иштирокидан ҳам билиш мумкин. Хайрли ва эзгу ишларда, айниқса, ёш авлод вакиллари алоҳида намуна кўрсатдилар.

Умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш штаби маълумотига кўра, икки кун давомида вилоятимиз ҳашарчиларнинг ғайрат-шижоати билан 3 минг 600 гектар майдон ободонлаштирилди, 1 минг 500 километр узунликдаги ариқ-зовурлар тозаланди, 114 та зиёратгоҳ ва қадамжолар, 947 та қабристонлар тартибга келтирилди, жойларда 2 миллион 980 минг  тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Ҳашар йўли билан 1 минг 400 га яқин кам таъминланган, якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган нуронийлар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг 213,7 минг метр-квадрат уй-жойлари беминнат таъмирлаб берилди. Ҳимматли инсонлар 2 минг 500 дан зиёд эҳтиёжманд оилаларга саҳоват амалларини дариғ тутмадилар.

Шунингдек, ҳашар кунлари арафасида вилоятимизда 3 та маҳалла фуқаролар йиғини биноси, 2 та тиббиёт клиникаси, 5 та мактабгача таълим муассасаси, 2 та меҳмонхона, 3 та тантаналар уйи, 1 та савдо мажмуаси, 25 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, гўзаллик салони, савдо дўкони, қаҳвахона фойдаланишга топширилди.

Халқнинг биргалашиб, баҳамжиҳат ва бир мақсадни кўзлаб енг шимаргани миллий қадриятларимиз бардавомлиги яна бир бор намоён этди.

 

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

   FacebookTelegramВеб сайтYouTube