Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 72 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Туркиянинг Истанбул шаҳридан Фарғона вилоятига олиб келинган фуқароларни қабул қилиб олиш ва жойлаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида БИЛДИРИШ

×

 2020-03-25 17:15:49    117

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги  ПФ-5537-сонли Фармонида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш, вилоят ҳудудига коронавирус инфекциясини кириб келишини олдини олиш бўйича профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар белгиланган талаблар асосида амалга ошириб келинмоқда.

Жорий йил 25 март куни соат 07-30 да “Истанбул-Фарғона” чартер рейси орқали Туркиянинг Истанбул шаҳридан жами 244 нафар (113 эркак, 118 аёл, 13 вояга етмаган, улардан 1 - ногирон, 2 - икки ёшгача бўлган болалар, шундан 243 нафари Ўзбекистон фуқаролари ва 1 нафари Қозоғистон фуқароси бўлган аёл) фуқаролар Фарғона халқаро аэропортида кутиб олинди.

Фарғона халқаро аэропортида мазкур фуқароларда белгиланган санитария талаблари асосида зарарсизлантириш ишлари ўтказилди. Текширув натижасида тана ҳарорати юқори бўлган фуқаролар аниқланмади.

Туркиянинг Истанбул шаҳридан Фарғона вилоятига олиб келинган фуқаролар махсус ажратилган 12 та автобус ва 2 та юк машинасида эндемик давлатлардан олиб келинган фуқароларни жойлаштириш мақсадида тайёрланган Олтиариқ туманидаги “Қизилтепа” фахрийлар сиҳатгоҳига жойлаштирилди ва тўлиқ тиббий кузатувга олинди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

FacebookTelegramВеб сайтYouTube