Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ “ЯШИЛ” ҲУДУДГА КИРИШИГА ОЗ ФУРСАТ ҚОЛДИ!
2020-05-11 14:52:21 99
Бугун, 11 май куни Фарғона вилоятида яна 11 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Шифо топган беморларнинг 5 нафари Олтиариқ тумани, 4 нафари Қува тумани, қолганлари эса Марғилон шаҳри ва Риштон туманидан бўлган фуқаролардир.
Уларнинг 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. 8 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган. Инфекция аниқлангач, шифохонага ётқизилган.
Вилоят штабининг маълум қилишича, вилоятда 158 та ҳолатда коронавирус қайд этилган бўлса, бир нафар вафот этган бемордан ташқари, айни пайтда 7 нафар бемор даволанмоқда.
Демак, Фарғона вилояти ҳам “яшил” ҳудудга киришига оз фурсат қолди!
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати