Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БУХОРОДАН МИННАТДОРЧИЛИК ХАТИ КЕЛДИ

×

 2020-05-16 10:36:57    81

PDF юклаш
Чоп этиш


Бухоро ва Сирдарё вилоятларида содир бўлган кутилмаган офатларни бартараф этишда ҳамда табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлардан жабр кўрган юртдошларимизга кўмак беришда халқимизнинг бирдамлиги, инсонпарварлик фазилатлари намоён бўлди.

Фарғоналиклар биринчилардан бўлиб, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, қурилиш материалларидан иборат саховат карвонини жўнатдилар. Шунингдек, яхши қўшничилик анъаналарига мувофиқ, Қирғизистон Рес-публикасининг Баткен вилояти аҳолисига коронавирус пандемиясига қарши курашда яқиндан кўмаклашиш мақсадида инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди.

Куни кеча Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев номига Бухоро вилояти ҳокими К.Камоловдан бухороликларнинг миннатдорчилиги битилган хат келди. Унда қуйидаги дил сўзлари ёзилган:

“Ҳурматли Шуҳрат Мадаминович!

Сизга ва Сиз орқали бутун Фарғона халқига 27 апрель куни кузатилган кучли шамол ва ёғингарчилик туфайли Бухоронинг табиий офатдан зарар кўрган ҳудудларига жўнатилган энг зарур қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат гуманитар ёрдам учун ташаккур изҳор қиламан.

Коронавирус пандемиясига қарши кескин кураш кечаётган бугунгидек оғир шароитда кўрсатилган ушбу ёрдам табиий офатдан зарар кўрган фуқароларимиз дуч келган қийинчиликларга бутун халқимиз елка тутаётганини яққол намоён этиб, бирдамлик ҳиссини янада оширмоқда. Биз бундай мураккаб вазиятда “Дўст кулфатда билинади”, деган ҳикматни янада теранроқ ҳис этмоқдамиз.

Бухороликларнинг самимий дуолари билан Сизни ва фарғоналикларни Яратганнинг ўзи доимо паноҳида асрасин!

Чексиз эҳтиром билан К.Камолов.


Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube