Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МУРОЖААТЛАР БИЛАН ИШЛАШДА МАСЪУЛИЯТ ВА ЖАВОБГАРЛИК

×

 2020-06-26 19:20:42    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг Қувасой шаҳрида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулида йигирмага яқин муаммо ва масалалар ўрганилиб, уларнинг ижроси бўйича алоҳида масъулият билан ёндашишга жиддий эътибор қаратилди.

Сайёр қабул давомида Юқори Мўян МФЙ ҳудудида ичимлик суви қудуғи қазиш масаласида ёрдам сўраган Нишонбой Каримовнинг мурожаати ижроси бўйича бир ойлик муддат белгиланиб, вилоят “Сувоқава” ДУК раҳбарига аниқ вазифа юкланди.

Адҳамжон Мирзажоновнинг Пастки Валик ҳамда Ғанижон Йўлдошевнинг Юқори Мўян қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини қайта тиклаш юзасидан қилган мурожаати вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи иштирокида ўрганилди. Зулейха Мирзақуловани шаҳар марказидаги собиқ ҳаммом фаолиятини қайта тиклаш масаласида қилган мурожаати шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. 

“Шоҳдил Осиё” МЧЖ раҳбари Шоҳруҳ Ғаниев 2015 йили хориждан мева қадоқлаш цехи учун технология олиб келган. Аммо жой йўқлиги сабабли ушбу цех фаолиятини ишга туширишга қийналяпти. Вилоят ҳокими қарори асосида ёш тадбиркорга Қувасой шаҳрида ташкил этилган кичик саноат зонасида жой ажратиб бериладиган бўлди.

Сайёр қабулда Муҳаббат Матозированинг давлат-хусусий шериклик тамойили асосида боғча қуриш, “Омадли Юлдузхон” оилавий корхонаси бошлиғи Жалолиддин Сўпиевнинг кредит олиш, “Мега Файз парранда” МЧЖ раҳбари Ботир Сотволдиевнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, “Қувасой автоилғор” МЧЖ таъсисчиси Икром Худоқуловга йўловчи ташиш фаолиятини янада кенгайтиришга кредит ажратиш масаласида қилган мурожаатлари қонуний асосда кўриб чиқилиб, ижроси бўйича мутасаддиларга аниқ вазифалар топширилди.

- Шу кунгача Қувасойга вилоят марказидан қатнаб ишлардим,-дейди Фарғона шаҳрида яшовчи Дилноза Қурбонова. – Вилоят ҳокими сайёр қабулда мурожаатимни кўриб чиқиб, ишимни мутахассислигим бўйича Фарғона шаҳар бандликка кўмаклашиш марказига кўчириш учун мутасадди раҳбарларга амалий тавсия берди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати