Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
БИТИРУВЧИ ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР ВА РАҒБАТ
2020-06-26 20:38:24 73
Айни кунларда вилоятимиз бўйлаб “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида касб-ҳунар коллежлари ҳамда умумтаълим мактаблари битирувчилари билан очиқ мулоқотлар давом этмоқда.
Қувасой шаҳрида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирокида бўлиб ўтган учрашувда битирувчи ёшлар олий таълим муассасаларига ўқишга кириш, ҳунар ўрганиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ режа-мақсадлари ҳақида тўлқинланиб гапирдилар.
Вилоятимиз, мамлакатимиз ҳамда хориждаги нуфузли олий ўқув юртларига ўқишга кириш истагидаги ёшларга бу борада яратилган шарт-шароитлар, имконият ва имтиёзлар тушунтирилди.
Таъкидлаш жоизки, республика Давлат қабул комиссияси йиғилиши баёнига кўра, хотин-қизлар учун 4 фоизли имтиёзли квота асосида мамлакатимиз миқёсида Фарғона вилоятига энг кўп – 100 та ўрин ажратилди. Наргиза Бобоева, Хумора Эркинжонова, Муҳаммадали Маъруфжонов, Дилноза Давлатова, Раҳмонжон Шарофжонов, Моҳинур Содиқова, Отабек Каримов, Нилуфар Абдураҳмонова каби битирувчи йигит-қизлар орзу-мақсадларига эришиш йўлида бундай эътибор ва рағбат қўшқанот бўлишини таъкидлашди.
- Ҳар бир йигит-қиз билимли ва ҳунарли бўлиб, ота-она орзусини рўёбга чиқариш, комил инсон бўлишга ҳаракат қилиши керак, - деди вилоят раҳбари. – Бугун қувасойлик билимдон йигит-қизлар билан суҳбатлашиб, жуда хурсанд бўлдим.
Вилоят ҳокими совға сифатида Қувасой ёшларига 100 та компьютер жамланмаси совға қилди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube