Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 85 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ШУҲРАТ ҒАНИЕВ: МЕНГА ҚАНДАЙ АРЗИНГИЗ БОР?

×

 2020-06-29 19:46:39    107

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўнгги кунларда вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев ўндан зиёд шаҳар ва туманга бориб, фуқароларни қабул қилди. Аризалар асосан уч тоифада. Оилавий низо, тадбиркорлик фаолияти муаммолари, маиший масалалар. Баъзи мурожаатлар нафақат вилоят ёки туман, ҳатто маҳалла масъуллари даражасида ҳал бўладиган. Лекин улар вилоят ҳокими қабулигача келган. Сабаби масъуллар жойларда аҳолига ҳақ-ҳуқуқи, бурчини тушунтирмайдилар. Уларнинг бирламчи мурожаатларига беписанд муносабатда бўладилар.

“Бўрбонлиқ“ МФЙ ҳудудидаги корхона олдига бир “тадбиркор” ноқонуний равишда дўкон қуриб олган. На кадастр идораси раҳбари, на маҳалла раиси унга бир сўз демайди. Отабек Ҳайдаровнинг вилоят ҳокимига мурожаатидан сўнг ноқонуний қурилган енгил типдаги дўкон бузиладиган бўлди. Савол туғилади: Хўш, тумандаги шу масалага масъул идоралар нега Отабек Ҳайдаровнинг мурожаатига эътибор бермай келдилар? Ижро уларнинг ўзларига юкланди-ку!

Умидахон Мирзоҳидова “Ҳўжақўрғон” МФЙ ҳудудидаги коллежнинг бўш турган биносини беш йил муддатга ижара шартномаси асосида олиб, хусусий мактаб очди. Икки йил ўтмай коллеж маъмурияти бинони бўшатишни талаб қилди. Хўш, унда нега беш йилга шартнома тузган?

 А.Ф.нинг турмуш ўртоғи (эри) ўн йилдирки Кореядан қайтмайди. Қайнотадан кейин келин уйига кетса, қайноғалар у ўтирган уйни бузиб ташлабдилар... Бояқиш бола боқаман деб даштдан 15 сотих ер олган. Лекин ҳалигача у жойга сув чикмаган.

Шуҳрат Ғаниев бу ҳикояни базўр тинглади. Туман ҳокимига ва вилоят мутасаддиларига зудлик билан сув чиқариш топшириғини берди. Кейин, А.Ф. ни кузатиб қўйишгач, атрофидаги масъулларга юзланди:

-        Бу аёлда нима айб? Эр ўн йилдан буён келмаса, болаларига қарамаса, қайноғалар ўтирган уйидан бегона қилса... Нега жамоатчилик қараб турибди?! Ахир у ҳам ёшлигини хазон қилиб умрини ўтказяпти. Ким унинг эри билан гаплашади? Ким эрининг ака-укаларини инсофга, диёнатга чақиради? Қани маҳалла фаоллари?

Ҳокимнинг ҳақли саволларидан сўнг барчанинг боши хам бўлди.

-        Уй-жойи, рўзғорининг аҳволидан хабар олиб турасиз, ерига сув чиққан куни менга алоҳида маълумот берасиз.

Туман ҳокими топшириқларни бош ирғаб ёзиб оларди.

Олтиариқ туманидаги вилоят ҳокими қабулига 63 нафар фуқаро арзини айтиб келди. Бир неча оилаларга уй-жой, ишсизларга иш ўрни, фермерларга пилладан юқори ҳосил олгани учун белгиланган мукофот пули... Хуллас, масала  ҳам, муаммо ҳам кўп эди.

Сабр, босиқлик билан тинглаш, таҳлил қилиш ва муҳими  – ечим. Ҳар бир мурожаат ечимини топди.

Уч соатдан зиёд “арз” тинглаб чарчаган бўлса-да, вилоят ҳокими сўнгги мурожаатчини ҳам очиқ чеҳра билан кутиб олди.

-        Менга қандай арзингиз бор?

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube