Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 129 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ШУҲРАТ ҒАНИЕВ КИМГА ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛДИ?

×

 2020-06-30 19:17:45    74

PDF юклаш
Чоп этиш


    Учкўприк туманида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилар экан, янги иш ўринлари яратиляпти, уй-жойлар қурилмоқда, деҳқончиликда инновацион усуллар қўлланилмоқда, қишлоқ ва маҳаллалар обод бўлмоқда. Лекин муаммолар ҳам оз эмас. Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев сайёр қабулига келганларнинг ҳар бирининг масаласи фақат шу ерда ҳал бўлар эди.

     Дилшод Далиев олий маълумотли эканини айтиб, ишсизлигини билдирди. Ҳоким вилоятда, жумладан Учкўприкда ҳам бўш иш ўринлари борлигидан хабардорлигини таъкидлаб, вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Баҳодир Холиқовга улар билан мурожаатчини таништиришини топширди.

— Агар жойлардаги бўш ишчи ўринлари маҳаллий ОАВлари ва идоравий ижтимоий тармоқлардаги эълон қилиб борилганида эди, талабгорлар сарсон бўлмасди, — деди Ш.Ғаниев. — Мутассадилар бундан тегишли хулоса чиқарсин.

    Барнохон  Мирзажонова 4 фарзанд билан эридан сўнг кўчада қолди. Ижарада юриб уч қизини узатди. Суд эрининг ҳовлисидан уларга тегишли қисмини ажратиб берган. Аммо эрининг ота-онаси қиритмаяпти, уйга. Мажбурий ижро бюроси эса ваколатидаги қонуний чораларни кўрмаяпти. Ҳоким Барнохонга муаммо ҳал эканлигини шахсан назоратига олганини айтди ва МИБ раҳбариятига танбеҳ берди.

     Гарчи сайёр қабул Учкўприк тумани фуқаролари учун бўлсада, олтиариқлик Маҳбуба Муллажонова бозор ҳудудидаги бузилган дўкони ўрнига берилган ерга қурилаётган бино ҳужжатлари архитектор томонидан пайсалга солинаётганидан арз қилди. Масалага ойдинлик киритиш учун иккинчи томонни ҳам эшитиш керак эди. Лекин қабулда олтиариқлик мутасаддилар қатнашмасди.

      Ҳоким қабулни тўхтатиб, Олтиариққа, туман архитекторига қўнғироқ қилди.

      — Сиз архитектор Фарҳод Тўрақуловмисиз? Маҳбуба Муллажонова иши юзасидан нима дея оласиз?

      Бир неча дақиқа давомида олтиариқлик архитектор ҳоким саволларига изоҳ берди.

     — Тезда Учкўприкка етиб келинг. Опани ортиқ оввора қилмайлик ва шу бугуноқ масалани ҳал қилинг!

      Маҳбуба опанинг кўзи ёшланди.

      -Раҳмат сизга!

       Қабул чоғида ўттиздан зиёд фуқароларнинг ишга кириш, кредит олиш, ер ажратиш, оилавий, қўни-қўшничилик можаролари, сув чиқариш, газ тортиш, асфальт ётқизиш каби масалалари кўриб чиқилди.

Уларнинг аксарияти шу ерни ўзида вилоят бошқарма, идора раҳбарлари иштирокида ҳал бўлди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube