Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ШУҲРАТ ҒАНИЕВ: ҲАМ ЗАХИРА ЖОЙ, ҲАМ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ

×

 2020-07-20 20:04:38    197

PDF юклаш
Чоп этиш


Коронавирусга чалинганлар Ўзбекистонда ҳам тобора кўпайиб бормоқда. Тўғри, Фарғона вилоятининг бу борадаги кўрсаткичлари нисбатан одамда хотиржамлик туғдириши мумкин. Лекин аслида ундай эмас.

Бугун, 20 июль куни кечга томон жами касалланганлар 194, ундан тузалиб чиққанлар 174 нафар бўлиб, ҳозирда даволанаётганлар 19 тани ташкил этади. Бир киши вафот этган. Оғир ёки ўта оғир беморлар йўқ. Аммо касалланганлар билан мулоқотда бўлганлар, улар эса оз эмас, карантинда сақланмоқда.

- Биз энг оғир ҳолатларга ҳам тайёр бўлишимиз лозим, - деди вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев. – Бунинг учун зудлик билан 9600 та захира ўрин жой тайёрлашимиз зарур.

Бугун кун давомида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Бешариқ, Олтиариқ, Фарғона туманларидаги “Она ва бола”, “Боғишамол”, “Зилол”, “Чимён”, “Темирйўлчи”, “Нурафшон”, “Қизилтепа”, “Жаҳонгирмирзо” каби давлат ва хусусий сиҳатгоҳларда бўлди.

Уларнинг эгалари билан музокаралар олиб борилди. Карантин туфайли ҳозирда бу сиҳатгоҳлар дам олувчиларни қабул қилмаяпти. Лекин, бинони сақлаш, коммунал тўловлар, электр энергияси ҳаражати, солиқлар, иш ҳақи..... тўланиши лозим. Даромад бўлмагач эса бу ўзига хос муаммони келтириб чиқаради. 

- Биз вилоятимиз учун махсус дастур-режа ишлаб чиқдик, - дейди Шуҳрат Ғаниев. – Бу сиҳатгоҳларда тиббиёт талабларига мос, яъни бир кишилик ва албатта санитария қулайликлари ичкарида бўлган хоналарни захирага олиш учун ўзаро шартнома тузяпмиз. Бунда ҳокимлик ҳар бир захира ўрни учун 3 миллион сўм сиҳатгоҳга тўлаб беради. Сиҳатгоҳ эса, агарда зарурат туғилса, коронавирусга қарши кураш вилоят штаби юборган беморларга шу хоналарни тақдим этади. Уларни даволаш ёки чегаралаш билан боғлиқ масалаларни соғлиқни сақлаш тизими ҳал этади. Шундай қилинса ҳам захира жой ҳозирланади, ҳам вақтинча ишламай турган сиҳатгоҳлар ишчи-хизматчилари ижтимоий ҳимояга олинган бўлади. Яъни ҳар бир жой учун ҳокимлик тўлайдиган маблағ ҳисобидан иш ҳақи олиб турадилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, одамларимиз орасида саҳоватпеша, танти инсонлар ҳам оз эмасди. Масалан, Олтиариқдаги “Жаҳонгирмирзо” хусусий сиҳатгоҳи муассислари ака-ука Ойбек ва Эркинжон Иброҳимовлар талаб даражасидаги 50 та хонани захирага бепул, ҳеч қандай тўловсиз ажратдилар.

- Давлатимз раҳбари, вилоятимиз ҳокими халқ саломатлигини сақлаш йўлида шунчалар жон куйдирар эканлар, нега биз чеккада туришимиз керак? Керак бўлса, сиҳатгоҳни тўлиғича захирага тақдим этамиз. Бизга ҳеч қанақа қоплама тўлов керак эмас. Касалликка қарши курашга бизнинг ҳиссамиз бўлсин! – деди олтиариқлик ака-ука Иброҳимовлар.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев захирага тайёрланаётган ҳар бир муассасани шахсан ўзи тегишли мутахассислар билан бирга ўрганиб чиқмоқда.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати