Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 98 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ШУҲРАТ ҒАНИЕВ: ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА 12600 ТА ЗАХИРА ЖОЙ ТАЙЁРЛАНДИ.

×

 2020-07-28 18:40:29    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятидаги сиҳатгоҳлар тиббиёт талабларига жавоб бериши нуқтаи назаридан сараланиб уларда коронавирусга чалинганлар, улар билан алоқада бўлганлар учун 3000 та захира жой тайёрлангани ҳақида аввал хабар берган эдик.

- 1 августга қадар 12 600 та захира жой тайёрлашни режа қилиб олгандик, -деди вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев. – Бу вазифа адо этилмоқда. Бунинг учун вилоятдаги хусусий шифохоналар ҳам жалб этилди. Мана бу янги қуриб битказилган тиббиёт шифохонасининг ўзида даволаш учун 70 та барча шароитларга эга жой мавжуд.

Фарғона шаҳри марказида қад ростлаган 3 қаватли шифохонада диагностика, таҳлил лабараториялари, видеомулоқот учун онлайн конференция заллари ҳам мавжуд. У тўлиғича эхтимолий эхтиёжни қоплаш учун захирага олинди.

- Вилоятдаги 14 та катта спорт залларида ҳам қайта мослаштириш ишлари якунланяпти. Биргина Фарғона шаҳридаги 8 та спорт саройларида бемор ёки улар билан алоқада бўлганлар учун бир неча минг заҳира жой ҳозирланди, -дейди коронавирусга қарши кураш вилоят штаби раҳбари, ҳоким ўринбосари Файзулло Қосимов.

Фарғона шаҳридаги Олимпиа заҳиралари коллежининг бир неча спорт заллари бугун хона-хоналарга бўлинган. Ҳар бир хонага кароват, санитария эҳтиёж хонаси, тиббий жиҳозлар ўрнатилган. Шу ернинг ўзига 500 та кислород концентратори ва шунча ИВЛ аппаратлари олиб келинди.

Қўқон шаҳридаги 1-болалар спорт мактаби залида ҳам бемор ёки гумонланганлар учун шу каби хона-жойларни кўрасиз. Қурувчилар қўли-қўлига тегмайди. Зум ўтмай талабга жавоб берадиган ичида санитария хонаси, тиббий жихозлар билан таъминланган жойлар қад ростлаяпти.

- Шу ернинг ўзида 600 та, Қўқон шаҳридаги 4 та спорт залларида жами 2000 та бемор учун заҳира жой тайёрланяпти,- дейди вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Саидмурод Аминжонов. – Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, барча ҳаражатлар вилоят бюджетининг ошириб бажарилган қисмидаги маблағ ҳисобидан қопланмоқда.

Коронавирус юқтирганлар мамлакатимизда кундан-кун кўпайиб боряпти. Тўғри улар сони Фарғона вилоятида нисбатан оз. Лекин бу ҳотиржамликка асос бўлолмайди. Айни чоқда вилоятда амалга оширилаётган бу каби ишлар ҳавотирланишга ҳам ўрин йўқлигини билдиради. Шундай бўлсада, бу вирусни юқтирмаслик учун шифокор, мутахассислар тавсияларига қатъий риоя қилайлик!

Фарғона вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати