Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 104 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ШУҲРАТ ҒАНИЕВ: КИЧИК КЎНГИЛГА КАТТА ҚУВОНЧ ХАДЯ ЭТИЛДИ

×

 2020-07-30 16:35:38    57

PDF юклаш
Чоп этиш


Инсоннинг табиати қизиқ. Бир оғиз ноўрин сўздан дили озор чекади ва аксинча, самимий, юракдан билдирилган тилак, хатто арзимас амалдан кўнглига бир олам қувонч сиғдиради. Қалби қувонса чеҳраси очилади, юзи кулади, лаблари хандон отади, умри узаяди... Ҳар иккисига ҳам бир оғиз сўз ёки бир ҳайрли амал кифоя.

Ислом оламининг Ийди Қурбон байрами арафа кунида бутун Ўзбекистон бир лаҳзага дарду-андуҳни унутгандек бўлди. Чеҳралар ёришди, кўзлар чақнади, юраклар эриди...

Бугун биргина Фарғона вилоятидаги 20 минг хонадонга файз, барака, эзгу орзулар кирди. Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Ҳукумат фармойишига асосан саховат ва кўмак фонди орқали ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга моддий ёрдам тарқатилди. Вилоят, шаҳар-туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари ҳали тонг отмасдан уйма-уй ҳар бир хонадонга 1 миллион сўмдан пул ва озиқ-овқатлар жамланмасини тарқатмоқдалар.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳам Марказий Фарғона чўлларидаги Ёзёвон қишлоқларини кезди. Қайси уй остонасини босиб кирмасин, келинг, келинг ўзимнинг Шуҳратжон ўғлим, дея отахону-онахонлар олқишладилар. Вилоят ҳокими таъзим билан саломлашар экан, базида кўзлари қизариб, киприклари намланди. 

- Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз Сизлардан хабар олишни топширдилар, мана шу маблағ ва озиқ-овқатларни юборишди, - дерди ҳар гал ҳоким.

Бири кам таъминланган оила, бирининг ногиронлиги бор, яна бошқаси ишсиз.

- Уйимизга Президентимиз ўз вакилларини юборганларидан ғурурланиб кетдим, - дейди Қўштепа тумани, Намуна МФЙ, Мустақиллик кўчаси 22 уйда яшовчи Салим Жўраев. – Ўзбекистон фуқароси бўлганим, шу юрт, давлат эътиборида эканимдан ғурурландим.

Салимжоннинг оиласи “Темир дафтар” га киритилган. Тўрт нафар вояга етмаган фарзандлари бор. Биттаси эса ногирон. Ўзи вақтинча ишсиз.

Вилоят ҳокими оила аъзолари билан суҳбатлашди, ногирон фарзандга алоҳида совға берилди, томорқа, кўча олдида узум сўрилари қилиб сара ҳосил етиштирганлари учун мақтади, зўр харидор юбораман узумларга, дея уларни қувонтирди.

Хонадонда осойишта ҳаётнинг қадрли кунлари келгандек яхшилик нури порлади.

Фарғоналик ижодкор Омонжон ота Хошимовни каттаю-кичик танийди. Улар нафақат шоир, публицист, балки ҳалол ва адолатли инсон, оила раҳбари сифатида эл ичида иззат топган.

Шуҳрат Ғаниевдан туҳфаларни қабул қилиб олар экан, Омонжон ота Ўзбекистон давлатчилиги ва президентлик институти ҳақида фикр мулоҳазаларини билдирди.

- Шавкат Мирзиёев ҳар қандай мураккаб шароитда ва ҳар қандай халқаро тамойиллар меъёрлари бўлмасин, аввало халқни рози қилиш, уни қўллаб-қувватлаш энг устувор вазифа деб билади. Бундай Президент фақат Ўзбекистонда бор!

Фарғона вилоятида 3415 та кўп қаватли уйлар бўлиб, уларда 600 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ҳилола Даудбоева уларнинг бири. Тўртинчи қаватдаги уйи остонасида вилоят ҳокимини кўрган онахон бир сўз тополмай қолди.

- Вы наш хаким, Ганиев – да?

Саволига тасдиқ олгач ичкарига таклиф қилди. Ҳоким келтирган қопда ун, ёғ, гўшт, гуруч, озиқ-овқатдан ширинликларгача онахон ошхонасини тўлатди.

- А это вам от главы нашего государства, - деди ҳоким пул солинган конвертни тутар экан. 

Онахон энди ўзини тутолмай қолди кўз ёши, қувонч ёши юзини ювар эди.....

Ҳа, чет қишлоқлардаги пастқам деворлар, маҳалланинг кўримсиз уйлари, кўп қаватли иморатларнинг нурсиз йўлаклари ортида сизу бизнинг ватандошларимиз, камтарин, камчиқим, қалби пок, аммо эътибору-меҳрга зор ватандошларимиз яшаяптилар. Биз ҳар доим улардан хабар ололяпмизми?

Бугун бир эмас, ўн эмас, юз эмас, биргина Фарғона вилоятидаги 20 мингта ана шундай хонадонларга бирданига ҳокимлар, раҳбарлар, каттаю кичик амалдорлар ҳукумат фармойишини ижро қилгани кириб бордилар. 

Фарғонада оилаларга тарқатилаётган маблағ миқдори кўпроқ, озиқ-овқат, тўпламининг юки оғирроқ. 

Буниси эса фарғонача эҳтиромдандир.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати