Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 138 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ШУҲРАТ ҒАНИЕВНИНГ ТАБРИГИ

×

 2020-07-30 18:01:20    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Ассалому алайкум, азиз фарғоналиклар!

Ҳурматли ҳамюртлар!

Маълумки, бутун дунёда кечаётган коронавирус пандемияси даврида муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда пандемиянинг аҳоли соғлиги ва ҳаёти, тадбиркорлик фаолияти, иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини камайтириш борасида кенг кўламли саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад, энг аввало, бугунги мураккаб ва таҳликали, синовли кунларда аҳоли соғлиги, турмуш фаровонлиги, барқарор даромад манбаларини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини кенг қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш, иқтисодиёт тармоқларига бир қатор имтиёз ва имкониятлар яратишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Бу борада давлатимиз раҳбари таъкидлаб ўтганларидек, пандемия шароитида яшаш ва меҳнат қилишга ўрганишимиз зарур. Бугунги кунда бу ҳар биримиз учун муҳим ҳаётий заруратга айланди. Чунки пандемиянинг салбий оқибатларини қисқа фурсатда бартараф этиш, халқимизни бу офатдан имкон қадар камроқ талофат билан олиб чиқиб кетиш учун шунчаки яхши ниятнинг ўзи етарли эмас. Бунинг учун барчамиз юрт равнақ-ривожи йўлидаги ҳаётбахш ислоҳотлар жараёнида янада фаол ва фидойи бўлишимиз, астойдил меҳнат қилишимиз керак.

Айни кунларда барчамиз асрлар мобайнида асл миллий қадрият сифатида маърифатли халқимизнинг энг гўзал фазилатлари намоён этувчи муборак Қурбон ҳайити байрамини нишонлаймиз. Байрам кунларида халқимизга хос меҳр-оқибат, муравват, каттага ҳурмат, кичикка иззат, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор шахсларнинг оилаларига беғараз ёрдам кўрсатиш яхши анъанага айланган.

Муҳтарам Президентимиз томонидан Қурбон ҳайити байрами муносабати билан имзоланган Фармон халқимизга хос ана шундай эзгу қадрият ва анъаналарга ҳамоҳанг эканлиги билан ҳам эътиборга сазовордир. Фармонда давлатимиз раҳбари халқимизни эзгу айём билан самимий муборакбод этиб, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ўзгалар қаровига муҳтож оилаларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ҳаётимизнинг файзи, фариштаси бўлган нуронийларимиз, уруш ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиш, озиқ-овқат, дори-дармон ҳамда кундалик ҳаётий эҳтиёж учун зарур бўлган маҳсулотларни етказиб бериш топшириғини бердилар. Бу борада юртимиздаги ёрдамга муҳтож ҳеч бир оила, ҳеч қайси инсон эътибордан четда қолмаслиги кераклиги алоҳида таъкидланди. Масъул вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан амалга оширилиши зарур бўлган хайр-саховат, мурувват тадбирлари бўйича устувор вазифлар белгилаб берилди.

Албатта, Фарғона вилоятида ҳам бу борада белгиланган ишлар картантин тартиб-қоидалари, санитария-гигиена талабларига қатъий амалга қилган ҳолда ташкил этилади. Вилоятнинг шаҳар-туманлари кесимида ёрдамга муҳтож оилалар, ногиронлиги бор шахслар, мунтазам равишда алоҳида парвариш ва тиббий муолажага муҳтож нуронийлар, вақтинчалик ишсиз бўлган ҳамюртларимизга манзилли рўйхат асосида озиқ-овқат, дори-дармонлар етказиб берилади. Вилоятнинг анклав ҳудуди бўлган Сўх тумани, Шоҳимардон ва Ёрдон, Чўнғара қишлоқлари аҳолиси кундалик ҳаётий эҳтиёж учун зарур бўлган маҳсулотлар билан таъминланади.

Ишонамизки, бу борада вилоятдаги давлат ва нодавлат ташкилотлари, тадбиркорларимиз, маҳаллий ҳокимликлар ўзаро аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, вилоят ҳокимлигига елкадош бўлган ҳолда вилоятимизда Қурбон ҳайити байрамини ҳар томонлама намунали ўтказишда фаоллик кўрсатадилар.

Азиз фарғоналиклар!

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, вилоятимизда коронавирус пандемиясига қарши курашиш, халқимизни ушбу вирусдан ҳимоялаш бўйича кенг қамровли саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Айни жараёнда вилоятдаги ишлаб чиқариш корхоналари, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, бундай хўжалик субъектлари пандемия даврида Президентимиз Фармон ва қарорларида белгиланган имтиёз ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланишига эришишини таъминлашга жиддий эътибор қартиляпти. Шу мақсадда вилоятнинг энг чекка ҳудудлари, ҳар бир шаҳар-туманда истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилиб, янги иш ўринлари яратилмоқда. Хусусий ва кичик бизнес, ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш ва сервис, томорқадан самарали фойдаланиш сингари ўз ўзини банд қилган соҳаларда фаолият юритаётган ҳамюртларимизга барча шароитлар яратиб берилмоқда. Кредитни қайтариш муддатини узайтириш, солиқ, божхона имтиёзлари, имтиёзли кредитлар тақдим этиш бўйича тизимли ишлар ташкил этилмоқда.

Бунинг самараси сифатида вилоятимизда жорий йилнинг биринчи ярмида инвестиция дастури доирасида 680 миллион доллар миқдорида маблағлар жалб этилиб, бу борада белгиланган режа ортиғи билан бажарилди. Бу қўшимча иш ўринлари яратиш, аҳолининг муқим даромад манбаига эга бўлишини таъминлаш, маҳаллий бюджет манбаларини шакллантиришда янги имкониятлар деганидир.

Албатта, ҳали бу борада олдимизга қўйилган вазифлар, амалга оширилиши режалаштирилган ишларимиз, шаҳар-туманларда ҳаётга татбиқ этилиши кўзда тутилаётган истиқболли лойиҳалар жуда ҳам кўп. Демак, бугунги эришилган марралар сўнгги натижа эмас. Биз хорижий инвесторларни вилоятга кенг жалб этиш, маҳаллий тадбиркорлар учун қулай бизнес муҳитини яратиб беришга қаратилган саъй-ҳаракатларни изчиллик билан давом эттирамиз. Вилоят ҳокими сифатида, керак бўлса, шахсан мен ҳам ҳар бир тадбиркорга яқин ҳамкор, ҳамфикр дўст эканлигимни яна бир бор таъкидлайман.

Ўз навбатида вилоят аҳолисини коронавирус пандемиясидан энг юқори даражада ҳимоя қилиш, бу борада халқимиз ўртасида турли саросима, ваҳимага тушиш, ишончсизлик ҳолатлари келиб чиқамаслигига ҳаракат қилиш доимий эътиборимизда. Вилоят ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган коронавирусга қарши курашиш штаби, вилоятдаги тегишли масъул идора ва ташкилотлари билан ҳамкорликда кутилмаган ҳар қандай ҳолатга тайёр туриш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Шу кунларда вилоятимиздаги санаторийлар, спорт мажмуалари негизида касалликка чалиниши мумкин бўлган беморлар учун 12 минг 600 та захира ўрин-жойлар ҳозирлаб қўйилди. Вилоят маҳаллий бюджети маблағларидан 10 миллиард сўм пул ажратилиб, коронавирусни даволаш учун зарур бўладиган энг керакли дори-дармонларнинг 3 ойлик захираси яратилди. Шу билан бирга хориждан энг замонавий тиббий жиҳозлар, тиббий муолажа ва амалиётлар ўтказишга мўлжалланган асбоб-ускуналар ва бошқа тиббий воситалар олиб келинмоқда. Фидойи тиббиёт ходимлари меҳнати қўшимча рағбатлантириляпти. Вилоятда яратилган захира ўрин-жойларда ишлаш учун жалб этилиши кўзда тутилган санаторийлар ишчи-хизматчиларига олдиндан қўшимча рағбат сифатида маҳаллий бюджет ҳисобидан 1 миллиард 400 миллион сўм миқдорида маблағ тарқатилди.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги, вилоятимизда ташкил этилган CALL-маркази, хайрия ва кўмак жамғармаси, ҳомий ташкилотлар ва саховатпеша тадбиркорларимиз томонидан доимий равишда кўмакка муҳтож оилалар учун озиқ-овқат, дори-дармонлар етказиб берилмоқда. Кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга такрорий экин экиш учун фермер хўжаликлари томонидан ер майдонлари ажратилиб, ички истеъмол бозорини тўлдирадиган, экспортбоп озуқа экинлари экилиши таъминланди.

Ҳурматли фарғоналиклар!

Ота-боболаримиз бу каби ҳаёт синовларини ҳамиша мардонавор енгиб ўтган. Мамлакатимиз тараққиётининг бугунги босқичида барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар нафақат ҳаётга муносбатимиз, дунёқарашимизни ўзгартирди, шу билан бирга қалбимизда ислоҳотлар жараёнидаги дахлдорлик ва масъулият туйғусини кучайтирди.

Пандемия даврида юртимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳар бир жабҳада амалга оширилаётган ишлар, биринчи навбатда, аҳоли соғлиги ва бахтли ҳаётини таъминлашни назарда тутади. Шу боис бу борадаги эзгу ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун каттаю кичик Фарғона аҳли хизматда астойдил камарбаста бўлиб, шу юрт фарзанди сифатидаги шарафли ва масъулиятли бурчимизни теран англаб етган ҳолда эзгу даъватларга “Лаббай!” дея жавоб берамиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб, барчаларингизни Қурбон ҳайити байрами билан яна бир бор чин дилдан, самимий муборакбод этаман.

Эътиборларинг учун раҳмат!                                               

   

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube