Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 156 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТАЪЗИЯ

×

 2020-08-01 15:02:38    63

PDF юклаш
Чоп этиш


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига

Давлат ва жамоат арбоби, Қорақалпоғистон Жўқорғи кенгеси раиси - Ўзбекистон Республикаси Сенати Раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязовнинг вафоти Фарғона вилояти аҳлини ҳам қайғуга солди.

Бу инсон умрининг салкам йигирма йилини Қорақалпоғистон халқининг бахтли келажагини таъминлаш йўлида сарфлади. Қорақалпоғистонликларнинг қўлга киритган барча ютуқларида  халқ тилида меҳр билан “ота” деб аталган етакчининг чексиз хизмати бор.

Қорақалпоғистонликлар Муса Ерниязов номи билан фахрланишга тўла хақлидирлар. У қаерда, қандай вазифада ишламасин Ватанимиз ва халқимизга ҳалол, сидқидил хизмат қилди.

У эришган ҳаётдаги энг катта бойлик-халқ ишончи эди. Айниқса, Орол бўйидаги экологик вазиятни изга солиш, одамлар турмуш даражасини юксалтириш борасидаги улкан бунёдкорлик ишлари халқ қалбидан чуқур ўрин олган.

Муса Тажетдинович яратган раҳбарлик мактаби ва тажрибаси ҳам кўплаб ёшларга ўрнак ва ибрат бўлиб қолади. Бу қалби кенг ва пок инсон фарғоналикларнинг кўхна Қорақалпоғистонда ҳамкорликда деҳқончилик қилишлари, чорвачиликни ривожлантиришлари учун ҳам барча шароит яратиб берганди. Фарғона вилоятида этник қорақалпоқлар яшайдиган қишлоқ аҳли ҳолидан хабардор бўлиб турарди.

Замонамизнинг мамлакат тараққиётига беқиёс хисса қўшган етук давлат арбоби, билимдон раҳбарларидан бири Муса Тажетдинович Ерниёзовнинг порлоқ хотираси биз, фарғоналикларнинг ҳам қалбларида доимо сақланиб қолади.

Қорақалпоқ халқига, марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлигимизни билдирамиз.

Ш.Ғаниев, Л.Муродова, Т.Холдоров, Э.Сиддиқова, И.Султонов, Б.Темиров, У.Умаров, П.Эргашева, М.Мамадалиева,  О.Хошимов