Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 170 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МУДДАТ ОЗ ҚОЛДИ, ШАРОИТЛАР ЕТАРЛИМИ?

×

 2020-08-19 19:00:38    76

PDF юклаш
Чоп этиш


Тест синовлари бўлиб ўтадиган Фарғона, Марғилон Қўқон шаҳарлари ва Сўх туманларидаги стадионларда тайёргарлик босқичи сўнги паллага кирди.

    Жойларда абитуриентларнинг хавфсизлигини таъминлаш, тест топшириқларини тўла-тўкис бажариш учун керакли бўлган шарт-шароитлар яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

  Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев вилоятдаги олий таълим муассасаларига қабул жараёнларига тайёргарликлар билан яқидан танишди, мавжуд ҳолатлар, бажарилиши зарур бўлган ишлар хусусида маслаҳат, йўл-йўриқлар берди.

     Фарғона давлат университетининг спорт соғломлаштириш мажмуасида   тест синовларини ўтказиш ишларига пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 1300 нафар абитуриентнинг тест топширишлари учун шароитлар яратилган. Вилоят ҳокими абитуриентларнинг соғломлаштириш марказига кириши, дизинфекция йўлаклари, тиббий ниқоб ва қўлқоп, соябонли бош кийимлари билан таъминлаш ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиш жараёнларини кўздан кечирди.

    - Бу йилги тест синовларида Фарғона вилоятидан 134 минг нафардан ортиқ абитуриентларнинг иштирок этиши кўзда тутилмоқда.Тест синовлари марказий стадионларда бўлаётганини инобатга олиб абитуриентларга зарур  шароитлар яратиш ҳар жиҳатдан муҳим. Тест синовлари ижтимоий масофа сақлаган ҳолда ҳамжиҳатлик, уюшқоқлик билан ўтказилиши шарт. Бу ишларга ҳар бир ҳоким,  соғлиқни сақлаш, ички ишлар, фавқулотда ҳолатлар бошқармаси раҳбарлари шахсан масъул бўлишлари талаб этилади. Ҳудудларда абитуриентларни тест синовларига олиб келиш, яшаш жойларига олиб бориб қўйиш учун 1500 дан ортиқ махсус автобуслар ажратилди,-деди вилоят ҳокими.   

     Ҳоким  тест жараёнларни видеокузатув оситида онлайн трансляция қилиб, тўлиқ шаффофликни таъминлаш, кузатиш истагида бўлган ота-оналар, яқинлар учун қулай шарт- шароитлар  яратиш муҳим эканлигини таъкидлади.  Барча масъулларга абитуриент ва уларнинг яқинлари учун яратилган қулайлик ва имкониятлар ҳақида тарғибот-ташвиқот ишларини  олиб боришга эътибор қаратишлари зарурлигини уқтирди. Чунки, тест синовларига оз фурсат қолди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube