Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

×

 2020-09-10 13:53:13    71

PDF юклаш
Чоп этиш


09 сентябрь, 2020 йил                                                       № VI-XVI/84-сонли қарори

1-Жомий, 30-Хонобод ва 40-Пахтакор сайлов округлари бўйича бўшаб қолган ўринга Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати сайловини тайинлаш тўғрисида

         Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,24-моддаси, Сайлов кодексининг 93-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги

1033-сонли қарорига асосан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И :

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги 1033-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мазкур қарори билан “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланганлиги инобатга олинсин.

3. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2020 йил 9 сентябрдаги “Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарори тасдиқланганлиги кўрсатиб ўтилсин.

4. Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши Регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссияси раиси Т.Холдоровнинг бўшаб қолган ўринларга 2020 йил 11 октябрь Якшанба куни сайлов ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

5. 1-Жомий, 30-Хонобод ва 40-Пахтакор сайлов округлари бўйича бўшаб қолган ўринга халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати сайлови 2020 йил 11 октябрь Якшанба куни ўтказилсин.

6. Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси (Э.Нуралиев) бўшаб қолган ўринларга бўлиб ўтадиган сайловларни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарор билан тасдиқланган Низом ҳамда амалдаги қонунчилик асосида адолат ва шаффофликни таъминлаган ҳолда ташкил этилишини таъминласин.

        7. Ушбу қарор Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясига юборилсин.

        8. Мазкур қарор матбуотда эълон қилинсин.

         

Халқ депутатлари Фарғона

     вилояти кенгашининг раиси                                          Ш.Ғаниев.