Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТОҒЛАРНИ ЛОЛ ЭТДИ БУГУН ХИРМОНИНГ, ҒАЛАБАНГ МУБОРАК, БУВАЙДАЖОНИМ!

×

 2020-10-02 21:15:25    74

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманда фидоий меҳнатлари орқали пахта илмининг зукко билимдонлари сифатида тан олинган танти деҳқонлар кўплаб етишиб чиққан, юрти ва эли шаънини улуғлаб келган. Жумладан, омилкор ва ташкилотчи пахтакорлар Абдуллажон Рўзиалиев, Мамадали Усмонов, Иномжон Азимов, Саминжон Умрзоқов каби ўнлаб маълуму машҳур қаторларда нор бўлган фарзандлари туғилиб-ўсган юртлари шаън-шавкати учун умрларию куч-ғайратларини бахшида қилганлар. Ҳозирда эса Ўзбекистон Қаҳрамони Патилахон Эргашева, Иззатилла Эназаров, Эсонали Қўзиев, Бахтиёржон Султонов каби уларнинг юзлаб ворислари ва издошлари борки, туман халқининг юки ҳеч қачон ерда қолмайди, уларнинг пахтачиликнинг замонавий билимлари билан қуролланган бақувват қўллари, курашларда ер искамаган кифтлари оталарининг довруқли шаъни ҳамда юртларининг шуҳратини елкаларига даст кўтара олмоқдалар. Бугунги кунда республикада биринчилардан бўлиб ғолибликка эришганимиз ҳам фикримизнинг ёрқин далилидир.

Жорий йилда туманимиз бўйича 5120 гектар майдонларга асосан “Наманган-77”, “Узпик” ва “S-8290” навли чигит экилиб, пахтазорлардан гектар бошига 30-32 центнердан ҳосил йиғиб-териб олинган, 2020 йилнинг шартнома режасида кўзда тутилган 16120 тонналик улкан хирмонимиз кўкка бўйлашиб турган экан, 6 та ММТПлар ва 178 дан ортиқ фермер хўжаликлари жамоалари маррага етиб, юзлари ёруғ бўлган экан, бу меҳнат муваффақиятининг замирида миришкор оталаримизнинг олтиндан қиммат бой тажрибалари, минглаб ғайратчан ёшларимизнинг ғайрат-шижоатлари мужассам бўлганидан ёшу қари барча аҳлимизнинг кўнгиллари тоғ қадар юксалди.

Туман аҳли меҳнаткаш, аҳил, доимо олдинга интилувчи, ориятни барча нарсадан устун қўядиган лафзи ҳалол ва субутли кишилардир. Бу хислатлар, айниқса, ҳосил йиғим-терими палласида яққол намоён бўлди. Юзлаб илғор теримчилар, уюшмаган аҳоли вакиллари пахтазорларга отландилар, деҳқонларга елкадош ва кўмакдош бўлдилар. Ҳосил жангидан тадбиркор ва ишбилармон юртдошларимиз ҳам четда қолишмади. .

Пахта пайкалларида ҳамон ҳосил чўғи баланд. Чаноқларда чарақлаб турган меҳнатларимиз самарасини сўнгги мисқолигача нест-нобуд қилмасдан хирмонга келтириш учун ҳамда вилоятимиз ва республикамиз улкан хирмонларининг чўнг бўлишига муносиб ҳиссамизни қўшишдай олий мақсад йўлида курашни сусайтирмай, терим суръатини бўшаштирмай, ғайрат-шижоат камарини белга янада қаттиқроқ боғлаймиз. Ватан хирмонларига яна беш минг тоннадан зиёд ҳосил етказиб бериш масъулиятини зиммамизга оламиз.

Эришилган улкан муваффақият билан туманимизнинг барча аҳлини қизғин муборакбод этаман. Ҳорманг, аҳдига вафоли, лабзи ҳалол деҳқонлар!