Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 276 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СЕССИЯ КУН ТАРТИБИДА ТУМАННИ “ҚИЗИЛ” ҲУДУДДАН ЧИҚАРИШ МАСАЛАСИ

×

 2020-10-06 17:33:50    82

PDF юклаш
Чоп этиш


  Мамлакатда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш, аҳоли билан мулоқот тизимини йўлга қўйиш, аҳоли турмуш даражаси ва бандлигини ошириш, ҳудудларни жадал ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши мақсадида Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 1 майдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ–4702-сон қарори қабул қилиниб, унга кўра туманлар ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини ҳар йили рейтинг баҳолаш тизими жорий этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 24 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра Фурқат тумани "қониқарсиз ҳудуд" деб баҳоланди.

Бугун, 6 октябрь куни бўлиб ўтган Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг ўн учинчи сессиясининг кун тартибида “Фурқат туманини 2020-2021 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш орқали “Қизил” ҳудуддан чиқариш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги масала асосий мавзу бўлди.

Туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Дилмуроджон Солиев раислигида ўтган сессияда халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, халқ қабулхонаси мудири, Бош вазир қабулхонаси мудири, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар қатнашдилар.

Шунингдек, сессия ишида Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Парпиев Махмуджон Маматович, Фарғона вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи Убайдуллаев Мирзохиджон Муродиловичлар иштирок этдилар.

Кун тартибидаги масала – Фурқат туманини 2020-2021 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш орқали “Қизил” ҳудуддан чиқариш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” туман ҳокими Д. Солиев ҳисобот берди.

- Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Президентимиз раҳбарлигида “Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ўтказилган видеоселектор йиғилишида туманни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, янги ишчи ўринларини ташкил этиш, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини ошириш борасида йўл қўйган камчиликларимиз учун биз туман раҳбарлари Юртбошимиз томонидан танқид қилиндик, - деб сўзини бошлади туман раҳбари. – Мен бошчилигимдаги жамоа томонидан тизимли ишлар ташкил этмаганлигимиз натижасида туманимиз “қолоқ” деб топилган ҳамда “қизил” ҳудудга киритилган.

Туман ҳокими сессияда ҳисобот берар экан, паст кўрсаткичлар қайд этилган олтита йўналиш:

-иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик;

-меҳнат бозорининг самарадорлиги;

-иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги диверсификацияси кўрсаткичлари;

-ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорликни ривожлантириш;

-маҳаллий солиқларнинг йиғувчанлиги;

-жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлиги кўрсаткичлари бўйича амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликларни бирма-бир таҳлил қилиб берди.

Маърузачи туманни “Қизил ҳудуд”дан чиқариш, комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш учун “Йўл харитаси” ишлаб чиқилганини таъкидлади. Унга кўра:

2020 йил якуни билан туманда 35,0 млн. АҚШ долларилик инвестициялар ўзлаштирилиши белгиланган бўлиб, шундан тўғридан-тўғри ҳорижий инвестициялар 6,7 млн. АҚШ долларини ёки 19,1 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Йил якунига қадар белгиланган 45,2 млрд. сўм прогнозни тўлиқ бажариш билан бирга қўшимча манбаларни жалб қилиш орқали аниқ ҳисоб-китобларга асосан 3,8 мрлд.сўм маблағ ундириб, тушумларни 49.0 млрд.сўмга етказиш режалаштирилди.

2020 йил якунига қадар туманнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 104,6 фоизга (794,9 млрд.сўм), қурилиш ишлари ҳажми 105,1 фоизга (138,0 млрд.сўм), чакана савдо айланмаси ҳажми 101,7 фоизга (230,9 млрд.сўм) ва хизматлар ҳажми 101,4 фоизга (111,5 млрд.сўм) ўсиши кутилмоқда.

Йил якуни билан жами 10,5 млн. АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, аҳоли жон бошига тўғри келадиган экспорт ҳажмини 90,0 АҚШ долларига етказилишига эришилади.

Туманни 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури доирасида қиймати 1 трлн. 48 млрд. сўмлик лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 5 минг 210 та янги иш ўринлари яратилишига эришилади.

Ушбу лойиҳаларни шакллантиришда асосан саноат соҳасига алоҳида эътибор қаратган ҳолда қиймати 552,2 млрд.сўмлик 30 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. (1000 та янги иш ўрни яратилади)

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича туманнинг вилоятдаги улушини 0,5% дан 2020 йилда 1,5 % га кўтариш учун қуйидаги имкониятлардан фойдаланилади:

34 та чорвачилик фермер хўжаликлари томонидан 17,0 минг тонна сут маҳсулоти етиштирилади. Янги ташкил этилган “NATIONAL DAIRY INDUSTRY” МЧЖ ҚК томонидан сутни қайта ишлаш лойиҳасининг ишга туширилиши натижасида йилига 3,0 минг тонна сут қайта ишланади. Лойиҳани ишга тушириш натижасида 4-чоракда 10 млд.сўм саноат маҳсулотлари ҳажми кўпайиши ва бюджетга қўшимча йил якунига қадар 1,0 млрд.сўм солиқ тушуми туширилиши таъминланади ва 30 та янги иш ўринлари яратилади.

Туманда ташкил этилган “Фейхан-Кластер” МЧЖ томонидан 2020 йилда етиштирилган пахта ҳосилини қайта ишлаш натижасида 4-чоракда 40 млд.сўм саноат маҳсулотлари ҳажми кўпайиши ва бюджетга қўшимча йил якунига қадар 3,0 млрд.сўм солиқ тушуми туширилиши таъминланади.

Бундан ташқари, Андижон вилоятида рўйхатдан ўтган “Scorton textil” МЧЖ ҚКнинг Фурқат туманида жойлашган калава ип ишлаб чиқариш корхонасини туманда қайта рўйхатдан ўтказиш ҳисобига 4-чоракда 30 млд.сўм саноат маҳсулотлари ҳажми кўпайиши ва бюджетга қўшимча йил якунига қадар 3,0 млрд.сўм солиқ тушуми туширилиши таъминланади.

Йил якунига қадар ишга тушириладиган янги 18 та 28,8 млрд.сўмлик инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига йил якунига қадар саноат маҳсулотлари ҳажми 3,0 млрд.сўмга кўпаяди, 230 та янги иш ўринлари яратилади ва бюджетга 0,5 млрд.сўм қўшимча даромад тушими туширилиши таъминланади.

Юқорида қайд этиб ўтилган ишлар сектор раҳбарлари ва тумандаги барча мутасадди ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилиб, 2020 йилнинг якуни билан туманни “қизил ҳудуд” тоифасидан чиқарилиши учун барча имкониятлар сафарбар этилади.

Сессияда туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари  туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда йўл қўйган камчиликлари учун муҳтарам Президентимиздан, туман халқидан ва депутатлардан  узр сўрадилар. Йил якунида туманни ҳар томонлама ривожлантириш учун депутатлар, фаоллар билан ҳамкорликда барча имкониятларни ишга солишга ваъда бердилар.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг депутатлари У. Эрашев, М. Рўзиева, З. Алихаджаевалар ҳисобот юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Сссияда Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари М. Парпиев, Фарғона вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи М. Убайдуллаевлар сўзга чиқиб, кун тартибидаги масала, ундан кўзланган мақсад, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ва вазифалар хусусида сўз юритдилар.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган сессияда туман ҳокими, сектор раҳбарлари ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар томонидан берилган саволларга  жавоблар берилди ва маълумотлар тақдим этилди.

Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тайёрланган қарор лойиҳасига қўшимчалар киритилган ҳолда  бир овоздан тасдиқланди.

Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ.