Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 135 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РИШТОНДА “ЎЗБЕК-ТОЖИК” ДЎСТЛИК ЖАМИЯТИ ИШ БОШЛАДИ

×

 2020-10-16 10:11:19    90

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туманида “Ўзбек-тожик” дўстлик жамиятининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда турли миллат ва элат вакиллари тинч-тотув, иноқликда яшаётган бўлиб, юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшишмоқда. Айниқса, кейинги йилларда Президентимиз ташаббуси билан яқин қўшнилик алоқаларининг мустаҳкам йўл қўйилгани қардош халқлар билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Ўзбек ва тожик халқлари азалдан бир дарёдан сув ичган, қариндошлик ришталари билан боғланган.

Биргина Фарғона вилоятида тожик миллатига мансуб қарийб 300 мингга яқин фуқаро истиқомат қилади. Тожик миллий маданий маркази самарали фаолият юритаётган бўлиб, 26 та мактабда таълим тожик тилида олиб борилади. Фарғона давлат университетида тожик тили йўналиши мавжуд ҳамда 100 нафар талаба таҳсил олмоқда. Тожикистон ҳукумати томонидан Риштон туманида янги мактабгача таълим ташкилоти бунёд этилмоқда. Айни кунларда турли соҳаларда икки томонлама манфаатли ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Мазкур марказнинг ташкил этилиши ҳам дўстлик ва қардошлик алоқаларини янги босқичга кўтариши билан аҳамиятлидир.

Очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров, Тожикистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Содиқ Имомий сўзга чиқиб, янги марказ ўзбек-тожик халқларининг анъанавий дўстлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади. Тадбирда янграган куй ва қўшиқлар тадбирга ўзгача файз бағишлади.

Меҳмонлар “Ўзбек-тожик” дўстлик жамиятида яратилган шароитлар билан танишишди. Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси бу ерда ташкил этилган кутубхонага тожик тилида нашр этилган китоблар ва эсдалик совғаларни топширди.

Замонавий қад ростлаган марказда икки миллат вакиллари орасидан етишиб чиққан буюк ёзувчи ва шоирлар асарларидан иборат китоблар кўргазмаси, кутубхона, ҳунармандчилик музейи, тожик тили ўрганиш курси, ўзбек-тожик мусиқа ва рақс гуруҳи фаолияти йўлга қўйилди.

Бинонинг асосий зал қисмида ўзбек-тожик халқларининг тарихий дўстлигини ифодаловчи буюк ёзувчилар, шоирлар, фан ва маданият ходимларини портретлари ҳамда уларнинг ижодларидан намуналар, тасвирий саньат асарлари ҳамда халқ амалий саньати намуналаридан иборат кўргазмалар ташкил этилди.

Жамиятнинг асосий мақсади Фарғона вилояти ва Тожикистон Республикаси аҳолиси, жамоат ташкилотлари ва корхоналари ўртасида маданий, маърифий, иқтисодий ва ижтимоий алоқаларни шакллантириш ва ривожлантиришдан иборатдир.

Фарғона вилояти ҳокимлиги