Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА МУАММОЛАР БЎЛМАЙДИ

×

 2020-10-20 09:02:35    78

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг ўн тўққизинчи сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 16 октябрь куни ўтказилган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган муҳим вазифалар муҳокама этилди.

Сессияда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров ва сектор раҳбарлари ўз ҳудудида яратилган тизим, бозордаги шарт-шароитлар ва нарх-наво бўйича ҳисобот берди.

Мамлакатимизда пандемия шаротида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш муҳим вазифа сифатида белгиланган. Хусусан, Фарғона вилоятида аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, бозорларда нарх-навонинг барқарорлигини сақлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вилоятда 2018-2020 йилларда тижорат банклари томонидан чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш мақсадида қарийб 2 триллион сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Бунинг натижасида, биргина чорвачилик соҳасида вилоятимизга хориждан 6,7 минг бош йирик шохли ва 12,2 минг бош майда шохли чорва моллари олиб келиниб, аҳолининг мол, қўй гўшти ва сут маҳсулотларига бўлган талаби тўлиқ қондирилишига эришилди.

Мамлакатимизда яратилган қулай шарт-шароитлар самарасида жорий йил 9 ой якуни билан вилоят бўйича 123,1 минг тонна гўшт, 739,7 минг тонна сут, 239,9 минг тонна картошка, 790,4 минг тонна сабзавот, 47,8 минг тонна полиз, 290,0 минг тонна мева, 407 млн.дона тухум маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, аҳоли дастурхонига етказиб берилди. Ушбу маҳсулотларни етиштириш ҳажмлари бўйича аввалги йилларга нисбатан барқарор ўсиш суръатлари таъминланди.

Бироқ, ҳудудларда “даладан-истеъмолчигача” тамойили асосида етарли ишлар ташкил этилмаганлиги, даврий равишда янгиланиб турадиган озиқ-овқат захирасини яратишга эътибор қаратилмаганлиги бозорлардаги нарх-наволарни ошиб кетишига олиб келган. Масалан, жорий йилнинг январ-сентябрь ойларида сут маҳсулотлари 16,0 фоизга, картошка 13,7 фоизга, гўшт маҳсулотлари 11,4 фоизга, ёғ-мой маҳсулотлари 10,2 фоизга, шакар, чой ва зираворлар нархи 5,4 фоизга ўсганлиги кузатилди.

Вилоят аҳолиси учун жорий йилнинг ноябрь ойидан 2021 йилнинг май ойига қадар бўлган даврда 81,6 минг тонна картошка, 37,7 минг тонна пиёз, 29,0 минг тонна сабзи, 18,5 минг тонна гуруч, 132,8 минг тонна ун маҳсулотлари, 35,7 минг тонна мол ва қўй гўшти, 35,3 минг тонна парранда гўшти, 20,8 минг тонна шакар, 17,2 минг тонна ўсимлик ёғи, 18,3 минг тонна балиқ, 393,3 миллион дона тухум талаб этилади. Вилоят аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ички истеъмол бозорига маҳсулот етказиб берилишини тизимли ташкил этиш орқали нарх-наво барқарорлигини сақлаш муҳим вазифалардан биридир. Бу борада маҳаллий ҳокимликлар, сектор раҳбарларида катта масъулият талаб қилинади. Сессияда ана шу масалалар чуқур таҳлил этилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Шаҳар ва туманлар кесимида аҳоли эҳтиёжи учун 2020 йил ноябрь ойидан 2021 йил май ойигача бўлган даврда талаб этиладиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг захираси яратилади. Аҳолини мол гўшти, парранда гўшти, тухум ва балиқ маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида “Экобозор”лар ташкил этилмоқда. Тадбиркорларга тижорат банклари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун кредитлар ажратиш, бозорлардаги нарх-навони кунлик назорат қилиш каби кўплаб ишлар тизимли йўлга қўйилади.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги