Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 133 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТИЛ-МИЛЛАТНИНГ МАЪНАВИЙ БОЙЛИГИДИР

×

 2020-10-22 00:17:34    80

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги Алишер Навоий ҳиёбонида она тилимизни шарафлашга бағишланган байрам тадбири ўтказилди. 

Унда вилоят ҳокимлиги, бошқарма ва ташкилотлари, таълим муассасалари вакиллари, тилшунос ва адабиётшунос олимлар, ижодкорлар, иқтидорли ёшлар иштирок этишди.

Тадбирни вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров очди ва қутлуғ тантанага жам бўлганлар, улар орқали барча фарғоналикларни ўзбек тили байрами билан қутлади.

- Она тилимизнинг бугунги қадр-қиммати ва нуфузи юксалаётгани, унинг ривожи йўлида давлат сиёсати даражасида улкан ислоҳотлар амалга оширилаётгани барчамизни қувонтиради. Айниқса, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТ юксак минбаридан туриб ўзбек тилида сўзлаган тарихий маърузаси қалбларимизга фахр ва ифтихор туйғуларини бериш билан бирга, тилимизнинг халқаро майдонда эътироф этилаётганини англатади, - деди вилоят раҳбари. – Ҳар бир ватандошимиз тафаккурида миллий ўзлигимиз тимсоли, миллатнинг руҳи ва орзу-умидларининг ифодаси бўлган она тилимизга сўнмас муҳаббат жўш урсагина, ўзбек тили нафақат юртимизда, балки бутун дунёда ўзининг муносиб мавқейини эгаллайди.

Ўзбекистон халқ шоири, Олий Мажлис Сенати аъзоси Энахон Сиддиқова Президентимизнинг “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ўзбек тили байрами арафасида қабул қилингани, дунёга ҳазрат Навоийдек улуғ зотни берган миллий тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги, жозибаси, чексиз ифода имкониятларини кенг ўрганиш ҳарт қачонгидан муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Шоиранинг дилбар сатрларида ўзбек тилига бўлган муҳаббат ва садоқат ифодаси акс этди.

Фарғона давлат университети профессори, филология фанлари доктори Сиддиқжон Мўминов бугунги кунда дунёнинг 60 дан ортиқ давлатлари 100 дан зиёд олий ўқув юртларида ўзбек тили ўқитилаётганини эътироф этди. Унинг дунё аҳли ўзбек халқи ва тили тарихини ўрганишга иштиёқи ошгани, қолаверса, бобомиз ижодининг асосини сўзга, тилга эътибор масаласи устувор эканлиги ҳақидаги мулоҳазалари диққатга молик бўлди.

Эркин Воҳидов номидаги она тили ва адабиёт, хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг ижодкор ўқувчилари “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” мавзусидаги бадиий композицияни намойиш қилишди. 

Шарифахон Искандарова, Муҳаммаджон Ҳакимов, Бекзод Қобулов, Илҳом Мадраҳимов, Зуҳра Алиева сингари тилимиз жонкуярларига “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони топширилди.

Тантанали маросимда ўзбек тили асосчиси Алишер Навоий ҳайкали пойига эҳтиром гуллари қўйилди.