Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 82 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЙРУЛЛО БОЗАРОВ: ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ЮКСАЛТИРИШ-АСОСИЙ ВАЗИФА

×

 2020-10-24 01:10:28    76

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров Учкўприк туманида бўлиб, туманни ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Тадбиркорлар ва аҳоли вакиллари билан самимий мулоқотда бўлди ва уларнинг орзу-мақсадлари, муаммоларини эшитди.

Дастлаб тумандаги пахта далаларида меҳнат қилаётган теримчилар ҳузурига бориб, улар билан дилдан суҳбатлашган вилоят раҳбари учкўприклик пахтакорларга фидойи меҳнати учун миннатдорчилик билдирди. Мавсумда фаоллик кўрсатаётган бир гуруҳ илғорларга вилоят ва туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

Туманда кузги шудгорлаш ишларига жиддий тайёргарлик кўрилмоқда. Вилоят ҳокими “Саланг техника сервис” МЧЖда ҳайдов тракторлари ҳолати билан танишар экан, учкўприклик фермерларга тегишли тавсияларини берди.

Ташриф доирасидаги кейинги манзил 540 ўринга мўлжалланган математика ва информатика фанларига ихтисослаштирилган 18-умумтаълим мактаби бўлди. Вилоят ҳокими таълим соҳаси мутасаддилари билан ўқувчиларни олий таълимга киришларини таъминлаш учун таълим-тарбия самарадорлигини ошириш борасида суҳбатлашди.

“Обод қишлоқ” дастури доирасида вилоятнинг энг кўркам маҳаллаларидан бирига айланган Тошкентлигузар МФЙ ҳудудидаги тикувчилик цехида 18 нафар хотин-қизлар иш билан банд. Бу ерда тайёрланаётган маҳсулотлар маҳаллий бозорларда тобора харидоргир бўлиб бормоқда. Вилоят ҳокими маҳалла чеварлари меҳнатини олқишлади. 

Туманнинг Тожик қишлоғида жойлашган гидропоника усулидаги иссиқхона 3 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, лойиҳа ташаббускори Нодир Азизов ўз сармояси ва банк кредити кўмагида орзусини рўёбга чиқариш учун 17 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфлашни мақсад қилган . Натижада бу ерда 20 та иш ўрни яратилади ва у йил охирига қадар тўлиқ ишга туширилади. 

Вилоят ҳокими “Қўқон” эркин иқтисодий зонасидаги пластмасса маҳсулотлари, ун ва ун маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи турли корхоналарда ҳам бўлди. Ишлаб чиқариш жараёнлари, истиқболли лойиҳалар имкониятларини кўздан кечирди. Хорижлик ҳамкорлар билан суҳбатлашди. Мавжуд муаммоларни ўрганиб, уларни ҳал қилиш юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига зарур топшириқлар берди. Янги иш бошлаётган тадбиркорлар фаолиятига қут-барака тилаб, эзгу дуолар қилинди.

Тумандаги тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқотда вилоят ҳокими уларга давлатимиз раҳбари томонидан катта ишонч билдирилаётганлигини айтиб ўтди. Чунки тадбиркорлик ривожланса, янги иш ўринлари яратилади. Аҳоли турмуш шароитлари яхшиланади.

Шу куни вилоят прокуратураси, вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарлари иштирокида тадбиркорлар мурожаатлари ҳам эшитилди. Сайёр қабулда ўртага ташланган масалаларни ҳал қилиш чора-тадбирлари белгиланди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги