Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 93 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚУВАСОЙДА "БУНЁДКОРЛИК ШАҲАРЧАСИ" ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

×

 2020-10-24 14:12:53    87

PDF юклаш
Чоп этиш


Аввал хабар берганимиздек, вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров жорий йил 13 октябрь куни Қувасой шаҳрида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш чоғида шаҳарни кенгайтириш мақсадида “Пакана” маҳалла фуқаролар йиғинида бунёд этилиши режалаштирилган “Йўлдош шаҳарча” лойиҳасининг бунёдкорлик ишлари бўйича тавсия ва кўрсатмалар берган эди. Бир ҳафта ичида ҳудудда лойиҳа доирасида қурилиш ишлари бошланишига келишганди.

Қисқа вақт ичида шаҳарда “Қувасой қурилиш” кластери ташкил этилди. Ҳозирда етти қаватдан иборат 19 та уйларнинг 15 таси пойдеворига бетон қуйиш ишлари бошлаб юборилган.

Мингдан зиёд ишчи усталар меҳнат қилаётган ҳар бир уйларнинг қурилиш, таъмирлаш ишларига умумий ҳисобда 10 млрд. сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.  

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров Қувасой шаҳрида бўлиб, белгилаб берилган вазифалар ижроси билан танишди.

Қурилиш ишларининг вақтида ва сифатли олиб борилиши қурувчининг тажрибаси ва айни пайтда ташкилотнинг моддий техник базасини мустаҳкамлигига ҳам боғлиқ. Вилоят ҳокими кластернинг пудратчи ташкилотларини фаолиятини ўрганди.

- Қурилишлар қанча кўп бўлса, аҳолига шунча қулай шароит яратилади ва айни пайтда янги иш ўринлари пайдо бўлади, бу эса ёшлар бандлигини таъминлашда катта аҳамиятга эга, - деди вилоят ҳокими. 

Ташкил этилган ишлар билан танишиш жараёнида вилоят раҳбари қувасойлик нуронийлар билан самимий мулоқотда бўлди. Шаҳарчада бошланган хайрли ишларга омад ва зафарлар тиланиб, фотиҳа қилинди.

Ушбу ҳудудни эса “Бунёдкорлик шаҳарчаси” деб номланишига келишиб олинди. Мазкур шаҳарча бунёдкорликнинг ҳақиқий намунаси бўлиб, қувасойликларнинг кўзини қувонтиради.

Фарғона вилояти ҳокимлиги