Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАРАФОНДА ТЎРТ МИНГГА ЯҚИН СПОРТ ИХЛОСМАНДЛАРИ ИШТИРОК ЭТДИ

×

 2020-11-11 20:04:47    81

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрида “Yangi nafas” дастури доирасида “Save Aral” халқаро экомарафони спорт мусоқабасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Марафонда югуриш спорт турига қизиққан қарийб тўрт мингга яқин ёшлар ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этди.

Жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш саломатликни мустаҳкамлашда катта ўрин тутади. Шу боис ҳам мамлакатимизда спортнинг оммавийлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда.

Мазкур мусобақа Ал-Фарғоний кўчасидан бошланиб, Ислом Каримов номидаги театр ва концерт саройи хиёбонида якунига етди.

2003-2004 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида Насимжон Тўйчиев, қизлар ўртасида эса Арофат Имомалиева биринчи ўринни қўлга киритди. “Энг ёш қатнашчи” номинациясида Моҳларой Усмонова, “Мутлоқ аёл” номинацияси бўйича Моҳина Комилова, “Мутлоқ ўғил болалар” номинациясида Нурмуҳаммад Қосимов ғолиб бўлди. Шунингдек, бошқа номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Мазкур тадбир доирасида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида юриш оммавий марафони ўтказилди. Вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, Фарғона шаҳар ҳокими Ҳамиджон Ҳабибиддинов иштирокчилар билан биргаликда унда иштирок этди.

Тақдирлаш маросими концерт дастурига уланиб кетди. Санъаткорларнинг қўшиқлари мусобақа иштирокчилари ҳамда томошабинлар кайфиятига кўтаринкилик улашишга хизмат қилди.