Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 179 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ТЕМУРБЕКЛАР МАКТАБИ”НИНГ ҚАСАМЁД ҚАБУЛИ МАРОСИМИДА 

×

 2020-11-16 17:56:51    140

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимиз Қуролли Кучлари жанговар қудратини янада оширишда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбийларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

      Армия ва ҳарбий таълим муассасалари ўзликни англаш, миллий ғурур, мустаҳкам ирода мактабига айланди. Ёш аскар ва курсантлар учун ҳарбий қасамёд қабул қилишдан аввал Ўзбекистон тарихи фани ва “Темур тузуклари” китоби бўйича синов ўтказиш анъанага айланиб қолган.

     Буюк саркарда Амир Темурнинг мардлиги ва ватанпарварлиги, жасорати ва адолатпарварлигини ёшларга ўрнак қилиб кўрсатиш мақсадида мамлакатимиздаги барча ҳарбий лицейларга “Темурбеклар мактаби” деб ном берилган.

      Мактаб ёшларни Республика Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий билим юртлари ва бошқа ўқув муассасаларига аниқ фанларга чуқурлаштирилган ҳолда тайёрлашга ихтисослаштирилганлиги билан аҳамиятга моликдир.

    

  Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Фарғона «Темурбеклар мактаби» 1-босқич ўқувчиларининг “Тантанали ваъда бериш” маросими бўлиб ўтди.

      Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров иштирок этиб, тантанали маросим иштирокчиларини ёдда қоларли тантана билан муборакбод этди, уларни келажакда юрт тинчлиги, халқ осойишталиги йўлида камарбаста бўлгувчи етук мутахассис кадрлар бўлиб етишишига ишонч билдирди.

      Қасамёд қабулидан сўнг Фарғона «Темурбеклар мактаби» ўқувчиларининг қўл жанги бўйича маҳоратлари намойиш этилди.

      Шунингдек, маросим сўнгида вилоят маданият саройининг таниқли санъат усталари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги.