Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 119 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҲАМКОРЛИК КЎЛАМИ ЯНАДА КЕНГАЙМОҚДА

×

 2020-11-19 14:49:27    65

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон ва Қирғизистон республикалари ўртасидаги  ҳамкорликни ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида кўришимиз мумкин. Бу ҳар икки томон учун ҳам катта имкониятлар эшигини очяпти, десак муболаға бўлмайди. Айниқса, ўтган қисқа давр мобайнида Фарғона ва қўшни мамлакат вилоятлари чегараолди ҳудудларида яхши қўшнилик алоқалари йўлга қўйилди.

Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирзоҳид Убайдуллаев Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да Қирғизистон Республикаси Норин вилоятининг Ат-Баши тумани ҳокими Нурбек Сатаров раҳбарлигидаги бир гуруҳ меҳмонлар билан учрашди.

Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси ташаббуси билан ташкил этилган учрашувда Фарғона тумани ва Ат-Баши тумани ўртасида яқин биродарлик алоқаларининг ўрнатилиши, инвестиция лойиҳалар, туризм, экспрот ва импорт масалари бўйича музокаралар олиб борилди.

- Фарғона тумани ва Ат-Баши тумани ўртасида яқин биродарлик алоқалари ўрнатилиши ҳар иккала томон учун манфаатли, - деди ҳоким ўринбосари. - Жумладан, Ат-Баши туманида етиштириладиган картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, энг асосийси, тирик чорва ва гўшт маҳсулотларини тўғридан-тўғри Фарғона туманига етказиб берилиши маҳаллий бозордаги нархларни тушириш ва бир меъёрда ушлаб туриш, вилоят аҳолисининг картошка ва гўштга бўлган талабини қондиришга хизмат қилади. Ишонаманки, бу учрашув икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшади.

Маълумки, Қирғизистон тоғли ҳудудда жойлашган бўлиб, тоғ туризми ҳам анча ривожланган. Учрашувда тоғ туризми хусусида ҳам фикрлар алмашилди.

Икки кунлик ташриф давомида Ат-Баши тумани ҳокимлиги ҳамда тадбиркорлик субъектларидан иборат делегация вакиллари Фарғона, Марғилон шаҳарлари, Фарғона, Олтиариқ, Риштон туманларидаги янги лойиҳалар, ишлаб чиқариш корхоналари билан танишиш имкониятига эга бўладилар.

Фарғона вилояти ҳокимлиги