Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 151 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЙРУЛЛО БОЗАРОВ: БЕКТЕМИРНИНГ ҲАР БИР ҒАЛАБАСИ ЁШЛАРИМИЗГА ИБРАТДИР!

×

 2020-11-23 19:39:40    69

PDF юклаш
Чоп этиш


Бокс бўйича Осиё чемпиони, Рио олимпиадаси кумуш медал соҳиби, жаҳон чемпионати совриндори Бектемир Мелиқўзиев Фарғона фарзанди. Айни дамда фаолиятини профессионал боксда давом эттираётган бу спортчининг ҳар бир ютуғидан фарғоналиклар доимо фахрланишади. 

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров WBO Intercontinental камари соҳиби Бектемир Мелиқўзиевни олтинчи ғалабаси билан табриклади.

Вилоят ҳокими боксчининг профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида эришган ғалабалари, спортдаги ютуқларини алоҳида эътироф этиб, эсдалик совғаларини топширди.

- Спорт нафақат соғлик гарови, балки мамлакатни дунёга танитгувчи тинчлик элчиси ҳамдир. Спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланган фарзандларимиз ҳар томонлама соғлом ва комил инсонлар бўлиб етишишига ҳеч қандай шубҳа қолмайди. Бектемирнинг ҳар бир ғалабаси Президентимиз томонидан бу соҳага бўлган эътибор ва ғамхўрликка жавоб бўлса, иккинчи томондан ёшларимизга ибрат мактаби бўлиши муқаррар, - деди вилоят ҳокими.

Бектемир Мелиқўзиев 30 октябрь куни Индио шаҳрида (Калифорния, АҚШ) бўлиб ўтган бокс шоуси доирасида WBO Inter Continental камари учун жангга тушди. 

24 ёшли Бектемир Мелиқўзиев учинчи даврада мексикалик Алан Кемпни мағлуб этди. Иккинчи раундда ўзбекистонлик боксчи рақибини икки марта йиқитди, учинчисида ҳам мексикалик боксчи нокдаунга учраганидан сўнг ҳакам жангни тўхтатди.

Шу тариқа Б.Мелиқўзиев профессионал боксдаги олтинчи ғалабасини нишонлади. Б.Мелиқўзиев ушбу ғалабаси орқали WBO Intercontinental камарига эга чиқди.

Ҳамюртимизни бу катта ғалабаси билан муборакбод этамиз. 

Фарғона вилояти ҳокимлиги