Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 101 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЯГОНА ЙЎЛИМИЗ – ТАДБИРКОРЛАР СОНИНИ КЎПАЙТИРИШ, ОДАМЛАРНИ ИШБИЛАРМОН ҚИЛИШ

×

 2021-01-04 16:13:46    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаровнинг ташаббуси билан ҳудудларда жумладан, Фарғона шаҳрида ташкил этилган “Тадбиркорлар уйи”да амалга оширилаётган ишлардан кўзланган мақсад ҳудуд фаровонлигини ошириш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, тадбиркорлар сонини кўпайтириш, бор тадбиркорга кўпроқ шароит яратиш чунончи, коммунал хизмат турлари, кредит масаласи, давлат ва ҳукумат томонидан қилиниши зарур бўлган бошқа масалаларни ҳал этишга кўмаклашишдан иборатдир.

Хабар бериб бораётганимиздек, ҳафтанинг илк кунида вилоят раҳбари тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида уларни қабул қилмоқда. Учрашувга тадбиркорлик субъектлари янги лойиҳалар, инвестиция киритиш таклифи билан келаётганликлари қувонарли, албатта.

Бу галги учрашувга 32 нафар ишбилармонлар ташриф буюришиб, улар томонидан кичик саноат зонасидан ер майдони ажратиш, хусусий туғруқхона қуриш, нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун ер майдони ажратиш, бузилган бино иншооти учун компенсация пулини олиш, бўш ер майдонига ишлаб чиқариш цехи ва савдо дўкони қуриш учун рухсат олиш, кредит муддатини узайтириш ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар қилинди.

Тадбиркорларнинг ҳар бир мурожаати масалага даҳлдор мутасадди идора вакиллари иштирокида таҳлил этилиб, уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар эса тегишли масъулларга бириктирилди ва муаммонинг ижобий ечими бўйича топшириқлар берилди.

Маълумот учун, шу кунга қадар “Тадбиркорлар уйи”да бу каби учрашувлар 10 маротаба ўтказилиб, унда 500 нафарга яқин тадбиркорлар иштирок этишди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги