Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Кичик тадбиркорлик (бизнес)
2017-06-17 10:22:18 135
2015 йилнинг 1 апрел ҳолатига рўйхатга олинган жами кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларининг сони 18350 тани ташкил қилди. 2015 йил январ-мартда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмида кичик бизнеснинг улуши 50,6 фоиз (2014 йил январ-мартда 2,2 фоиз)ни ташкил қилди.
Иқтисодиётда жами банд бўлганларнинг 79,1 фоизи (1143,7 минг киши) кичик бизнес секторига тўғри келди. Банд бўлганларнинг 60,1 фоизи (872,4 минг киши) хусусий сектор ҳамда 19,0 фоизи (271,3 минг киши) кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келади.
Кичик бизнес субъектлари томонидан саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш 123,9 фоизга ўсди ва 439,5 млрд. сўмни (вилоят саноат ишлаб чиқаришининг 29,9 фоизи), қишлоқ хўжалик маҳсулоти 5,9 фоизга ўсиб, 280,1 млрд. сўмни (қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг 98,5 фоизи) ташкил қилди.
Вилоят иқтисодиётида асосий капиталга киритилган инвестициялар умумий ҳажмининг 34,7 фоизини кичик бизнес субъектлари томонидан киритилган инвестициялар ташкил қилди, қурилиш ишларининг 87,7 фоизи кичик бизнес корхоналари ҳиссасига тўғри келди.
Кичик бизнес субъектларининг автомобил транспортида юк айланмаси 7,7 фоизга ўсди ва вилоят автомобил транспорти юк айланмасининг улуши 78,8 фоизини, йўловчи айланмаси еса 10,5 фоизга ўсиб, умумий йўловчи айланмасининг улуши 88,3 фоизини ташкил етди.
Чакана савдо айланмаси умумий ҳажмининг 77,1 фоизи ёки 962,6 млрд. сўми (ўсиш 116,0 фоизни ташкил қилди) ва аҳолига пулли хизмат кўрсатиш умумий ҳажмининг 52,9 фоизи ёки 261,4 млрд. сўми (26,0 фоизга ўсган) кичик тадбиркорликда шаклланди.
Кичик бизнес субъектлари ташқи савдо айланмаси вилоят ташқи савдо айланмаси ҳажмининг 47,7 фоизини ташкил қилди. Жорий йилда 45,1 млн. АҚШ доллари ёки експорт умумий ҳажмидан 43,9 фоизи миқдорида маҳсулот Експорти ва 87,7 млн. АҚШ доллари ёки умумий импортнинг 50,1 фоизи миқдорида маҳсулот импорти кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилди.
Хусусий тадбиркорлик кичик бизнеснинг асосий қисмини ташкил қилади. 2014 йил январ-мартда кичик тадбиркорлик маҳсулоти (иш, хизмат) умумий ҳажмида хусусий тадбиркорлик (фуқаролар мулки) маҳсулотининг улуши қуйидагича ифодаланади:
Хусусий тадбиркорлик маҳсулоти |
Кичик тадбиркорлик маҳсулоти (иш, хизмат) ҳажмида хусусий сектор улуши, % ҳисобида |
|
Саноат |
104,1 |
16,8 |
Қишлоқ хўжалиги |
267,9 |
94,2 |
Қурилиш |
138,1 |
49,1 |
Инвестиция |
106,9 |
33,8 |
Чакана савдо |
135,6 |
14,1 |
Пулли хизмат |
223,4 |
45,3 |
Юк ташиш, млн.тн |
7,5 |
25,2А |
Йўловчи ташиш, млн.киши |
121,4 |
91,8 |