Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 121 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилояти ҳокимлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрел куни ўтказилган селектор йиғилишида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Перезидентининг давлат маслаҳатчиси ва Бош прокурор томонидан 2017-йил 13 апрел куни Қўқон шахрида ўтк

 2017-06-17 12:15:56    94

PDF юклаш
Чоп этиш


Берилган топшириқлар

Ижро муддати

Бажариш учун масъуллар

Ижро интизомини мустаҳкамлаш борасида

1

Барча даражадаги давлат ва хўжалик органлари раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда топшириқларини, шунингдек, Ҳукумат қарорларини самарали ва натижали ижро этилиши ҳамда ижро интизомига қатъий риоя қилиниши юзасидан масъулиятини ва шахсий жавобгарлини ошириш.

Мунтазам

Вилоят ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари С.Аминжонов,

Барча даражадаги давлат ва хўжалик бошқарув органлари раҳбарлари, Қўқон шаҳар ҳокимлиги

2

Қўқон шаҳридаги барча даражадаги раҳбарлар жорий йилнинг                 1-чорак якуни бўйича ўз фаолиятини танқидий қайта кўриб чиқиб, фаолиятлари самарадорлигини янада ошириш бўйича ўзларига ҳафталик иш режаларни ишлаб чиқиш ҳамда кундалик иш самарадорлигини ошириш

Доимий равишда

Шаҳар ҳокими ўринбосарлари ва шаҳар ҳокимлиги бўлимлари бошлиқлари

3

Шаҳар ҳокимлигида ижро интизомига риоя этилишини ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича қисқа муддатда чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва бажариш.

Бунда асосий эътиборни шаҳарни ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини сифатли бажарилишига, ҳудудларда кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига, санитар ҳолатига, дебитор, кредитор қарздорликларни бартараф этишга, коммунал соҳалардаги камчиликлар, янги иш ўринлари яратилиши орқали аҳоли бандлигини таъминлашга, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ҳар томонлама моддий ва маънавий кўмаклашишга, уларнинг муаммолари, эҳтиёжларидан келиб чиқиб, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилинишига қаратиш.

2017 йил 15 апрел

 

 

 

2017 йил давомида

Шаҳар ҳокими ўринбосарлари

С.Рахманалиев

З.Парпиев

А.Эргашев

М.Гиясова

4

Шаҳар “Нуроний” жамғармаси раҳбарлигида шаҳар фаоллари ва Жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳлари фаолиятини ҳамда шаҳарда олиб борилаётган ишларни ҳафталик назорат қилиш тизимини йўлга қўйиш.

Бунда, шаҳар раҳбарларидан фаолияти бўйича ўзларига юклатилган вазифаларни бажарилишини ҳар ҳафта якунида сўровини ўтказиш, ҳисоботларини эшитиш тартибини жорий этиш ҳамда фаолиятида сусткашлик кузатилаётган масъулларга жамоатчилик чораларини қўллаш.

Ҳар ҳафта якуни билан,

Доимий

Вилоят ҳокими ўринбосари И.Носиров, вилоят “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, тегишли жамоат сташкилотлари, Қўқон шаҳар ҳокимлиги

5

2017 йилда шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури, аҳолини турмуш даражасини ошириш мақсадида қабул қилинган мақсадли дастурларни ўз вақтида амалга оширилишини жамоатчилик назорати асосида ўрганиш, юзага келаётган муаммоларни ҳал этилиши юзасидан Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши депутатлари фаоллигини ошириш

Доимий

Вилоят ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари С.Аминжонов,

Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши

6

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда топшириқларини, вилоят ҳокимининг қарорлари, топшириқларини ўз вақтида ижро этилиши, шунингдек шаҳар ҳокимлиги аппарат ходимларининг функционал вазифаларини бажарилиши юзасидан ҳар бир ҳодимнинг фаолиятига  танқидий баҳо бериш.

Ҳар ҳафта якуни билан

Вилоят Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари С.Ғ.Аминжонов

Иқтисодий-ижтимоий соҳаларда амалга ошириладиган ишлар бўйича

7

Қўқон шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишини таъминлаш.

2017-2019 йиллар давомида,

Ҳар чоракда

Қўқон шаҳар ҳокими

Прокурори, ИИБ бошлиғи, Давлат солиқ инспекцияси раҳбарлари

8

Шаҳарнинг аҳоли хонадонларига яқин ҳудудида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаларини белгиланган тартибда қонунга мувофиқлаштириш.

2017 йил 17 апрель

Архитектура ва қурилиш бош  бошқармаси (Хўжаматов), вилоят “Ўзнефтгазинспекция” (Якубов), ИИБ ЁХББ (Кенжаев), шаҳар ҳокимлиги (Парпиев), шаҳар ИИБ ЁХБ (Назиров)

9

Шаҳарни 2017 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 2-чоракка белгиланган лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш мақсадида талаб этиладиган тижорат банклари кредитларини ўрнатилган тартибда тўлиқ ажратиш

2017 йил май

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Қўчқоров, Марказий банк (Қундузов),

Шаҳар ҳокимилиги (Рахманалиев),

шаҳар тижорат банклари

10

Шаҳарда истеъмол қилинган электр энергияси ҳамда табиий газ учун мавжуд дебитор қарздорликни жорий йил 1-ярим йиллик якуни билан камида 30 фоизга камайтириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни кўриш.

Бунда, электр ва газ таъминоти идоралари ходимлари томонидан шакллантирилган рўйхатга асосан қарздорлиги мавжуд ҳар бир хонадон ва субъектлар билан якка тартибда ишларни олиб бориш

2017 йил июнь

 

 

 

Ҳар куни

Шаҳар ҳокимлиги (Рахманалиев), “Қўқон шаҳар электр тармоқлари” корхонаси, “Водийгазтаъминот” УК шаҳар филиали ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди

11

Шаҳарда аҳоли кайфиятига салбий таъсир этувчи ҳолатларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ шакллантириб, ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш масаласида жамоатчилик сўровини ўтказиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этилишини таъминлаш бўйича муддатлари ва ижрочилари белгиланган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Бир ҳафта муддатда,

белгиланган режа асосида

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Т.Тожиева, И.Носиров, шаҳар ҳокимлиги (Гиясова, Эргашев), “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, шаҳар кенгаши депутатлари, тегишли масъуллар

12

Шаҳардаги барча марказий ва ички кўчаларни хатловдан ўтказиш;

шаҳар марказий ва ички кўчаларининг кириш қисмларига ҳамда ҳар бир аҳоли хонадонларига кўча номи ва манзили тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш;

шаҳар марказий ва ички кўчаларни номланиши бўйича шакллантирилган рўйхатларни халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессиясига киритиш вазифалари юклатилсин.

10 кун муддатда

Шаҳар ҳокими ўринбосарлари (Эргашев, Ғиёсова) шаҳар ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи (Қодиров), шаҳар Маънавият тарғибот маркази, “Маҳалла” жамғармаси

13

Ҳозирда ишлаш мақсадида четга чиқиб кетган 3600 нафар фуқароларни белгиланган тартибда яшаш манзилларига қайтариш юзасидан зарурий тадбирларини амалга ошириш.

 

Апрел-май ойлари давомида

Қўқон шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари (Эргашев, Гиясова) Ички ишлар бошқармаси, Бандликка кўмаклашиш маркази, “Маҳалла” жамғармаси

14

Шаҳарда 2017 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига асосан жорий йилнинг 2-чорагида 2030 та янги иш ўринлари яратилишини қатъий назоратга олиш.

2017 йил июнь

Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Рахмоналиев, Бандликка кўмаклашиш маркази, тегишли масъуллар

15

2015-2016 ўқув йилида шаҳардаги касб-ҳунар коллежларини тамомлаган битирувчиларнинг ҳозирги кундаги бандлиги бўйича ҳамда маҳаллалар кесимида иш билан таъминланмаганлар рўйхатини шакллантириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаларини ўтказиш чораларини кўриш.

2017 йил           апрель-май

Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Рахмоналиев, шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ғиясова, Бандликка кўмаклашиш маркази

16

Шаҳар ҳудудида санитария ҳолатни яхшилаш, мактабгача таълим муассасаларида, умумтаълим мактабларида, умумий овқатланиш жойларида юқумли касаликларни олдини олиш;

шаҳардаги барча соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбар ходимларини шахсий жавобгарлигини ошириш;

аҳолига бепул асосда юқори малакали тиббий ёрдамни ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини таъминлаш;

Мунтазам равишда

Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Умаров), Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Якубов), шаҳар Тиббиёт бирлашмаси (Сирожиддинов), тегишли ташкилотлар

17

Шаҳардаги корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимларнинг ойлик иш ҳақи тўловлари ҳамда пенсия ва нафақа пулларини ҳар ойнинг                20 санасидан кечиктирмасдан тўланишини таъминлаш.

Ҳар ойнинг          20 санаси

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Қўчқоров, Молия (Мирзаев), Марказий банк (Қундузов) бошқармалари, Пенсия  жамғармаси (Ғаниев), тижорат банклари, тегишли масъуллар

18

Аҳолидан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш орқали уларни қийнаётган муаммоли масалаларни келиб чиқиш сабабларини ўрганиб, бартараф этиш чораларини кўриш, ҳамда аҳоли ўртасида кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб бориш.

Бунда, асосий эътиборни аҳолини боқимандалик кайфиятидан қайтариш, кам таъминланган оилаларга тайинланадиган моддий ёрдам пулларини тўлаш тартиби юзасидан тушунтиришлар олиб боришга қаратиш.

Доимий

Шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари (Рахманалиев, Парпиев, Эргашев, Гиясова), “Маҳалла” хайрия жамоат фонди , “Нуроний” жамғармаси, жамоат ташкилотлари

19

Шаҳар прокуратураси шаҳарда қонунийликни мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, топшириқларини ҳамда Ҳукумат қарорларини бажарилишини назорат қилиб бориш

Доимий

Шаҳар прокуратураси, тегишли масъуллар

20

Шаҳарида жиноятчиликни, айниқса аёллар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш ҳамда ҳудуд профилактика инспекторларининг жиноятчиликка қарши кураш борасидаги фаолиятларини танқидий ўрганиб чиқиб, камчиликларга йўл қўйганларга нисбатан қатъий чоралар кўрсиш.

Профилактика инспекторларини таълим муассасалари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликдаги ишларини янада кучайтириш.

Доимий

Вилоят Ички ишлар бошқармаси (Султонов), шаҳар ички ишлар бошқармаси, тегишли масъуллар

21

Шаҳардаги савдо мажмуалари ва бозорларда рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган жисмоний шахсларни бир ой муддатда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш;

савдо мажмуалари ва бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш;

захирага жамғарилган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни белгиланган тартибда тартибли сотувга чиқарилишини назоратга олиш;

аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини тўлароқ қондириш мақсадида 160 тонна картошка,              115 тонна сабзи, 105 тонна пиёз, 55 тонна бошқа маҳсулотларини шаҳардаги барча бозорлар ва савдо комплексларига ҳамда йирик корхоналарга етказиб бериш.

Бир ой муддатда

 

 

 

 

 

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Қўчқоров, Давлат Солиқ бошқармаси (Тешабоев), Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бошқармаси (Абдухолиқов), вилоят Бозорлар уюшмаси (Маликов), шаҳар ҳокимилиги (Рахманалиев)

22

Шаҳар аҳолиси учун давлат ресурсларидан ажратилган ун, ўсимлик  ёғи ва шакар маҳсулотларини истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилишини таъминлаш.

Тасдиқланган жадвалга асосан

 

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Қўчқоров, Солиқ бошқармаси (Тешабоев), шаҳар ҳокимилиги (Рахманалиев)

23

Аҳолининг чорва ҳайвонларини боқиш учун омухта ем шаҳобчалари орқали имтиёзли нархларда шелуха, шрот ва кунжара маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш.

доимий

“Фарғона озуқа ем” бирлашмаси (Акбаров), “Қўқон ёғ-мой” корхонаси раҳбари

24

Шаҳар ҳудудида фаолият юритаётган дорихоналарда дори-дармонларнинг нархларини барқарорлигини таъминлаш ва назорат қилиш.

доимий

Вилоят СВОЖЖДЛҚК департаменти (Утаев), шаҳар ҳокимилиги (Рахманалиев), тегишл и масъуллар

25

Таълим муассасалари раҳбар ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш, таълим сифатини тубдан яхшилаш;

умумтаълим мактаби, академик лицей ва коллежларда ўқувчилар давоматини яхшилаш бўйича тизимли назорат ишларини олиб бориш;

сурункали дарс машғулотларига келмайдиган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан якка тартибда иш ташкил қилиш.

Ўқув йили даомида доимий

Халқ таълими (Мамажонов), Ўрта махсус касб-ҳунар таълими (Холдоров) бошқармалари, ҚДПИ, шаҳар ҳокимлиги

Шаҳарда ободонлаштириш, қурилиш, коммуникация йўналишлари бўйича

26

Шаҳарда қурилиши режалаштирилаётган арзон, кўп қаватли уйлар  жойлашуви, лойиҳа смета харажатлари, пудратчи ташкилотлар ҳамда хизмат кўрсатувчи тижорат банклари бўйича аниқлик киритиб асосланган таклиф киритиш.

Бир ҳафта муддатда

Вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Ахмедов,  шаҳар ҳокимлиги (Парпиев), шаҳар Архитектура ва қурилиш бошқармаси (Тошпўлатов), шаҳар ҳокимлиги Қурилиш дирекцияси (Исанов)

27

Шаҳарда бўш турган биноларни хатловдан ўтказиб, уй-жойга айлантириш имкониятларини ўрганиб чиқиш ҳамда шаҳардаги уй-жойга эҳтиёжи бўлган оилалар учун мослаштириш юзасидан таклиф тайёрлаш.

10 кун муддатда й

Вилоят ҳокими ўринбосари О. Ахмедов, вилоят Рақобат бошқармаси бошлиғи И.Шокиров, шаҳар ҳокимининг ўринбосари З.Парпиев, Архитектура ва қурилиш бошқармаси (А.Тошпўлатов), шаҳар ҳокимлиги Қурилиш дирекцияси (Р.Исанов)

28

Шаҳар ҳудудидаги турар ва нотурар аҳоли пунктларини белгиланган тартибда хатловдан ўтказсин ҳамда кадастр ҳужжатлари мавжуд бўмаган объектларни давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўриш.

2017 йил якуни билан

Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ибрагимов) шаҳар ҳокимлиги (Парпиев)

 

29

Шаҳардаги кўп қаватли уйлар атрофида, кўчаларда аҳоли томонидан ноқонуний қуриб олинган қурилишларни аниқлаш, рўйхатини шакллантириш (фотосурати билан), уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 феврал кунги 41-сонли қарор талаблари асосида бузиш чораларини кўриш.

 

2017 йил апрел

Архитектура ва қурилиш бош  бошқармаси (Хўжаматов), Вилоят ИИБ ЁХБ (Кенжаев),

тегишли комиссия аъзолари

30

Қўқон шаҳар ҳокимлиги Қурилиш дирекциясига кўп қаватли уй-жойлар қурилишини амалга ошириш учун кредит маблағлари ажратиш

 

2017 йил апрел

Вилоят Марказий банк (Қундузов) Асакабанк (Эгамбердиев), Саноат қурилиш банк (Сангинов) ва Миллий банк (Собиров) бошқарувчилари, шаҳар ҳокимлиги Қурилиш дирекцияси (Исанов)

31

 

Шаҳардаги 66 та ширкатларни уларга бириктирилган тижорат банк дублёрлари билан биргаликда ҳудудларда ободонлаштириш ишларининг ҳолати, кўп қаватли уйларнинг фасад қисми, кириш йўлаклари, таъмирланганлиги, темир эшиклар ўрнатилганлиги, том қисми ва ер тўлаларнинг санитар ҳолатидаги камчиликларни аниқлаш,  аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган кредит маблағларини жалб этиш чораларини кўриш.

2017 йил апрел

Вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Ахмедов, шаҳар ҳокимлиги (Парпиев), шаҳар Архитектура ва қурилиш бошқармаси (Тошпўлатов), шаҳар ҳокимлиги Қурилиш дирекцияси (Исанов)

32

Кўп қаватли уйлар ҳамда маҳаллаларда ичимлик ва оқова сувлари таъминотини яхшилаш чораларини кўриш мақсадида хатловдан ўтказиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли тадбирларни белгилаш.

2017 йил апрель-май

Вилоят “Сувоқова”ДУК (Юлдашев), шаҳар “Сувоқова” раҳбари (Қодиров)

33

Шаҳар ҳудудидаги автотураргоҳларни (автостоянка) хатловдан ўтказиш, хатлов натижаларига кўра ноқонуний фаолият юритаётганларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш ишларини ташкил этиш.

2017 йил апрел

Вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Ахмедов, Вилоят солиқ бошқармаси (Тешабоев). шаҳар ДСИ (Усмонов) шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри (Мамадалиев)

34

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги  ПҚ-2775-сонли қарори ижросини бўйича жорий йилда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган марказий кўчаларни таъмирлаш ишларини жадаллаштириш.

Режа асосида

“Фарғонаавтойўл” ХЙФТ (Солиев), тегшили масъуллар

35

Шаҳардаги ички кўчаларни таъмирлаш,  ижтимоий соҳа объектларида, қабристонларда 6,5 млрд сўмлик асфальт ётқизиш ишларини бажариш.

2017 йил апрел-май

“Фарғонаавтойўл” ХЙФТ (Солиев), “Шарқий” ХДААЙСИТФК (Азимов), Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ибрагимов), шаҳар ҳокимлиги

 

36

Шаҳардаги барча кўчалардаги тунги ёритиш мосламаларининг созлигини қайта кўриб чиқиш ва энерготежовчи лампалар билан жиҳозлаш.

Бир ой муддатда

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари З.Парпиев, Ободонлаштириш бошқармаси (Абдуллаев)

37

Шаҳар Ободонлаштириш бошқармасини 10 дона маиший чиқиндиларни ташишга мўлжалланган транспорт воситалари билан таъминлаш

2017 йил давомида

Вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Ахмедов, вилоят Молия бошқармаси (Мирзаев), шаҳар ҳокими ўринбосари З.Парпиев

38

Қўқон шаҳар Гузар кўчасида ичимлик суви қувурларини таъмирлаш натижасида ҳосил бўлган чуқурликларни бартараф этиш чораларини кўриш.

 

Икки ҳафта муддатда

Вилоят ҳокимининг ўринбосари

О. Ахмедов, Вилоят “Сувоқова” ДУК (Юлдашев), “Шарқий” ХДААЙСИТФК (Азимов), шаҳар ҳокимлиги

39

Шаҳардаги 187 та кўп қаватли уйларнинг фасад қисмини тартибга келтириш мақсадида жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

Бир ҳафта муддатда

Вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Ахмедов, шаҳар ҳокими ўринбосари З.Парпиев, шаҳар Архитектура ва қурилиш бошқармаси (Тошпўлатов)

40

Кўп қаватли уйлар атрофида намунавий лойиҳа асосида болалар майдончалари, тандирхона, авторураргоҳлар учун жой қуриш.

Апрел-май

Вилоят  ҳокимининг ўринбосари О.Ахмедов, шаҳар ҳокими ўринбосари З.Парпиев, шаҳар Архитектура ва қурилиш бошқармаси (Тошпўлатов)

41

Шаҳардаги Фурқат боғи ҳудудида мавжуд “Табаррук” чойхонасини реконструкция қилиб, “Нуронийлар масканига” айлантириш;

Фурқат боғи атрофига темир тўсиқлар ўрнатиш;

Апрел-май

Вилоят  ҳокимининг ўринбосари О.Ахмедов, шаҳар ҳокими ўринбосари З.Парпиев, Архитектура ва қурилиш бошқармаси (А.Тошпўлатов)

42

Шаҳардаги Адабиёт музейи биносини мукаммал таъмирлаш

2017 йилнинг

3-чораги

Вилоят  ҳокимининг ўринбосари О.Ахмедов, шаҳар ҳокими ўринбосари З.Парпиев, Архитектура ва қурилиш бошқармаси (А.Тошпўлатов)

43

Шаҳар ҳокимлиги биносини таъмирлаш, атроф ҳудудларида ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш, энг замонавий ахборот-технологиялари ҳамда жиҳозлар билан таъминлаш.

2017 йил июнь

Вилоят  ҳокимининг ўринбосарлари (Қўчқоров, Ахмедов), Молия бошқармаси (Мирзаев), шаҳар ҳокими ўринбосари З.Парпиев, шаҳар Архитектура ва қурилиш бошқармаси (Тошпўлатов)

44

Шаҳардаги кўп қаватли уй-жойларни 2017-2018 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини тизимли ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишларни қатъий назоратга олиш

Ҳар ҳафтада

Вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Ахмедов, шаҳар ҳокими ўринбосари З.Парпиев, ХУЖМШ раиси (Азизов), коммунал идоралар раҳбарлари, барча тижорат банклари

45

Шаҳарда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва уларга қулайликлар яратиш мақсадида замон талабига жавоб берадиган мавжуд автобус бекатларини мукаммал таъмирлаш ва қуриш.

2017 йил сентябрь

Вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Ахмедов, шаҳар ҳокими ўринбосари З.Парпиев, шаҳар Архитектура ва қурилиш бошқармаси (Тошпўлатов)

46

Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиларини яшаш уйларини таъмирдан чиқариш, ҳудудларини ободонлаштириш чораларини кўриш.

2017 йилнинг апрел ойи давомида

Шаҳар ҳокими ўринбосари З.Парпиев, шаҳар Архитектура ва қурилиш бошқармаси (Тошпўлатов)