Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Прези

 2017-06-17 12:17:37    721

PDF юклаш
Чоп этиш


Белгиланган чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

I. Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, фармойишлари ҳамда Ҳукумат ҳужжатларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлашда масъул раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш 

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат Маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражадаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги ПҚ-2881-сонли қарорининг талаб ва топшириқларини сўзсиз бажарилишини таъминлаш учун пухта ўрганиш ва ижросини ташкил этиш бўйича кенгайтирилган йиғилишлар ўтказиш.

1. Вилоятда фуқаролар ва тадбиркорлар билан бевосита мулоқот олиб бориш, уларнинг муаммоларини таҳлил қилиш, масалаларини ҳал этишда  самарали ва яхлит тизим яратиш - “Бундан буён одамлар қуруқ гап сўзларга ишонмайди. Пировард мақсадимиз - халқимизни рози қилиш. Биз ўзимизга юклатилган вазифаларни тўлақонли амалга оширсак, уларни муаммо ва масалаларини жойида ўрганиб, ҳал этсак албатта халқимиз биздан рози бўлади” деган эзгу ғояни амалда рўёбга чиқариш борасида барча даражадаги раҳбарларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш.

2. 2017 йил 14 апрель куни вилоят ҳокими раҳбарлигида:

Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар маркази”да  Фарғона, Марғилон, Қувасой шаҳарлари, Ёзёвон, Олтиариқ, Сўх, Қўштепа, Қува, Тошлоқ, Фарғона туманлари;

Учкўприк тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида Бешариқ, Ўзбекистон, Фурқат,  Данғара, Учкўприк, Бувайда, Боғдод, Риштон туманлари ҳокимлари ва масъул ташкилотлар раҳбарлари  иштирокида кенгайтирилган йиғилишлар ўтказиш.

 

 

 

 

 

 

Мунтазам равишда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2017 йил
14 апрель

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари (Қўчқоров, Ахмедов, Носиров, Имомов, Носиров, Тожиева), Ташкилий-назорат гуруҳи (Аминжонов),

 Ахборот-таҳлил гуруҳи (Садриддинов),

вилоят бошқармалари, ташкилотлари,

шаҳар ва туман ҳокимликлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2

Вилоятда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини кенгайтириш ва солиқ маъмурчилиги самарадорлигини оширишда вилоят ҳамда шаҳарлар, туманлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларининг шахсий масъулиятини ошириш.

Ҳудудларда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини кенгайтириш ва солиқ маъмурчилиги самарадорлигини ошириш бўйича тегишли бошқарма ва ташкилотларининг ҳамда ҳоким ўринбосарларининг ҳафталик ҳисоботини эшитиб бориш.

Ҳар ҳафтада,

Доимий

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Қўчқоров, Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш (Тожихакимов), Молия (Мирзаев), Солиқ (Тешабоев), Марказий банк (Қундузов) бошқармалари, шаҳар ва  туман ҳокимликлари

3

Ижро интизоми пастлиги, кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш ва бундан буён уларга йўл қўймасликнинг амалий чора-тадбирлари 2017 йилнинг I-чораги якунлари бўйича бошқармалар, ташкилотлар ва ҳўжалик бирлашмаларининг кенгайтирилган йиғилишларида муҳокама қилинишини таъминлаш.

Бунда асосий эътиборни, ижро интизомини мустаҳкамлашда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишга қаратиш.

1. Ижро интизомини мустаҳкамлаш борасида белгиланган топшириқларни ижросини таъминлашда йўл қўилган камчиликларни бартараф этиш ва бундан буён уларга йўл қўймаслик масалаларини кенгайтирилган йиғилишларда мунтазам муҳокама этиш.

2. Ижро интизоми талабларини қўпол равишда такроран бузган масъул раҳбарларга белгиланган тартибда интизомий чора кўриш юзасидан таклиф тайёрлаш.

 

 

Ҳар ҳафтанинг жума кунлари

 

 

Ҳар ой якуни билан

 

 

Вилоят ҳокимининг барча ўринбосарлари (Қўчқоров, Ахмедов, Носиров, Имомов Носиров, Тожиева), Ташкилий-назорат гуруҳи (Аминжонов),

 Ахборот-таҳлил гуруҳи (Садриддинов), бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари

4

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари, вилоят ҳокимининг қарорларини ўз вақтида ва натижали бажарилиши, шунингдек ваколатли органларга киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини, ҳисоб-китобларнинг асосланганлигини, кафолатланган молиялаштириш манбалари ва эришиладиган прогноз натижаларнинг аниқлигини назарда тутган ҳолда, пухта ишлаб чиқилишини таъминлаш.

1. Ижро интизомини мустаҳкамлаш бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари, вилоят ҳокимининг қарорларини ўз вақтида ва натижали бажарилишини таъминлаш бўйича ўқув-семинарлари графигини ишлаб чиқиш.

2. Ишлаб чиқилган график асосида ўқув семинарларни доимий ўтказиб бориш.

3. Ваколатли органларга киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини тайёрлашда ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишига алоҳида эътибор қаратиш.

Бир ҳафта муддатда

 

 

 

 

 

 

Режа жадвал асосида

 

Доимий

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари (Қўчқоров, Ахмедов, Носиров, Имомов, Носиров, Тожиева), Ташкилий назорат гуруҳи (Аминжонов), вилоят ҳокимлиги Девонхонаси (Ахунжанова), шаҳар ва туман ҳокимликлари

 

5

Вилоят ҳокимлиги комплекси раҳбарлари (Қўчқоров, Ахмедов, Носиров, Имомов Носиров, Тожиева)нинг, улар таркибига кирувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ўзлари масъул бўлган тизимларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва Ҳукумат топшириқлари, ҳужжатларини ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлигини ошириш.

1. Комплекс таркибига кирувчи бошқарма ва ташкилотларда ижро интизомининг ҳолати бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.

2. Таҳлилий маълумотлар асосида танқидий муҳокама ташкил этиш.

3. Таҳлиллар асосида ижро интизомини бузилишига ва кечикишига йўл қўйган ҳодимларга белгиланган тартибда чоралар кўриш бўйича вилоят ҳокимига таклиф киритиш.

Ҳар ҳафта якуни билан

Вилоят ҳокимининг барча ўринбосарлари (Қўчқоров, Ахмедов, Носиров, Имомов, Носиров, Тожиева), Ташкилий-назорат гуруҳи (Аминжонов), вилоят ҳокимлиги Девонхонаси (Ахунжанова), шаҳар ва туман ҳокимликлари

II. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, фармойишлари ҳамда Ҳукумат ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш, ижрога қаратиш ҳамда ўз қарорларини белгиланган муддатларда қабул қилинишини таъминлашни такомиллаштириш

6

Барча даражадаги ҳокимликларга, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига келиб тушган  Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, топшириқлари ҳамда Ҳукумат фармойишлари, қарорларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил                     29 мартдаги 140-сонли иш юритиш бўйича йўриқномаси асосида рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш.

1. Ҳар бир келиб тушган ҳужжатни            30 дақиқа ичида рўйхатдан ўтказиш.

2. Келиб тушган ҳужжатга тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда бажариладиган ишнинг мазмуни, муддати ва ижрочиси аниқ кўрсатилган ҳолдаги резолюцияни тайёрлаш ва бир кун муддатда ижрочига етказиш.

Ҳар куни

 

 

 

 

 

 

 

Вилоят ҳокимлиги Девонхонаси (Ахунжанова), давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари ва иш юритиш бўлинмалари

 

7

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларига асосан ишлаб чиқилаётган вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари қарорларини тайёрлашда тўғридан-тўғри кўчириш ҳолатларига барҳам бериш.

 

1. Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг қарор ва фармойишларини тайёрлашга чуқур масъулият билан ёндошиш.

2. Қарор ва фармойишларни тайёрлаш ишларига тегишли бошқарма ва ташкилотларнинг малакали мутахассисларини жалб этиш, ҳужжатларни пухта тайёрланишини ва уларни вилоят ҳокими ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлаш.

3. Қарорлар, Фармойишлар, мақсадли дастурлар ва бошқа ҳужжатларни белгиланган муддатларга амал қилган ҳолда молиявий манбааларини пухта ўрганиб, тегишли хулосаларни олган ҳолда тайёрлашда тизимли бузилишларни олдини олиш, муддатли топшириқларни бажарилишини алоҳида назоратга олиш.

 

Доимий

Вилоят ҳокимининг                 барча ўринбосарлари (Қўчқоров, Ахмедов, Носиров, Имомов, Носиров, Тожиева),

Ташкилий-назорат гуруҳи (Аминжонов),

Ахборот-таҳлил гуруҳи (Садриддинов),

тегишли бошқарма ва ташкилотлар,

шаҳар ва туман ҳокимликлари

 

8

Вилоятдаги бошқармалар, ташкилотлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг шахсий масъулиятсизлигининг ҳар қандай ҳолатлари мавжуд бўлиши, улар томонидан энг аввало, қабул қилинган қонунларни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ҳамда вилоят ҳокимининг қарорлари ва топшириқларини амалга ошириш бўйича ижро интизоми сусайтирилишига тоқат қилинмайдиган ва йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат деб ҳисоблансин.

 

1. Масъулиятсизлик, ўзининг тўғридан-тўғри функционал вазифаларини бажаришга юзаки муносабатда бўлишнинг ҳар қандай ҳолатларига йўл қўймаслик.

2. Ҳар бир ҳужжатнинг бажарилишини  бандма-банд ҳисоботини юритиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг  қарорлари, ҳужжатлари ва топшириқлари бўйича йиғма жилдлар шакллантирилишини таъминлаш.

 

2017 йил давомида, мунтазам

 

 

 

 

 

 

 

Белгиланган муддатда

Вилоят ҳокимининг                 барча ўринбосарлари (Қўчқоров, Ахмедов, Носиров, Имомов Носиров, Тожиева), вилоят ҳокимлиги Девонхонаси (Ахунжанова), котибият мудирлари ва  бўлим бошлиқлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари

9

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги               12-сонли ҳамда 29 мартдаги 140-сонли қарорлари талабларидан келиб чиқиб, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларида ижро интизомини мустаҳкамлаш, шунингдек  ишлаб чиқилаётган қарор ва фармойишларни ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказишни ташкил этиш.

1. Қарор ва фармойишларни тайёрлашда масалага тегишли бошқарма ва ташкилотларни малакалали мутахассисларини жалб этиш.

2. Ишлаб чиқилаётган қарор ва фармойишларни ҳар томонлама ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлаш мақсадида Адлия бошқармаси билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2017 йил давомида,

Доимий

Вилоят ҳокимининг                 барча ўринбосарлари (Қўчқоров, Ахмедов, Носиров, Имомов, Носиров, Тожиева), котибият мудирлари ва бўлим бошлиқлари, Адлия бошқармаси (Назаралиев) шаҳар ва туман ҳокимликлари

III. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, фармойишлари ҳамда Ҳукуматнинг ҳужжатлари  ижросини ҳокимликлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан бажарилишини бандма-банд, пухта таҳлил қилиш тизимини янада яхшилаш

 

 

10

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва Ҳукуматнинг  топшириқлари ҳамда вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишларини бандма-банд бажарилишини, ижро интизоми ҳолатини тизимли ва танқидий таҳлил қилиб бориш.

 

 

1. Вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари  раҳбарлигида теишли масъуллар билан ижро интизоми ҳолатини тизимли ва танқидий таҳлил қилиб борувчи ишчи гуруҳи тузиш.   

2.  Ҳар куни соат 17:00 га қадар – вилоят ҳокимлиги, бошқарма ва ташкилотлар, шаҳар ва туман ҳокимликларининг Ташкилий-назорат гуруҳи ва иш юритиш бўлими томонидан ижро интизоминининг ҳолати, ижро муддатларига амал қилиниши ва йўл қўйилган камчиликлар бўйича тегишли  чора-тадбирларни кўриш учун раҳбарларга ахборот бериш.

3. Ҳар ҳафтада, душанба-сешанбада - ижро интизомининг ҳолати ва энг аввало,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг  топшириқлари ва ҳужжатлари, шунингдек Ҳукумат қарорлари бажарилишини вилоят ҳокими ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилот раҳбарлари, шаҳар, туман ҳокимлари томонидан чуқур таҳлиллар асосида танқидий муҳокама қилинишини таъминлаш.

4. Ҳар ҳафтада, чоршанба куни соат 17:00да умумлаштирилган таҳлилларни вилоят ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи ва Девонхонаси мудири томонидан вилоят ҳокимига тақдим этиш.

 

5. Ҳар ойда, ойнинг охирги жумасида – айбдор мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги чоралари бўйича аниқ таклифлар билан бирга таҳлилий маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш.

 

 

Уч кун муддатда

 

 

 

Ҳар куни, белгиланган муддатда

 

 

 

 

 

 

 

Ҳар ҳафтада, белгиланган муддатда

 

 

 

 

 

 

 

Ҳар ҳафтада, белгиланган муддатда

 

 

Ҳар ойда, белгиланган муддатда

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари (Қўчқоров, Ахмедов, Носиров, Имомов, Носиров, Тожиева), Ташкилий назорат гуруҳи (Аминжонов), вилоят ҳокимлиги Девонхонаси (Ахунжанова), тегиши бошқарма ва ташкилотлар, шаҳар ва туман ҳокимликлари

 

 

 

Вилоят, шаҳар ва туман  ҳокимликларида ташкил этилган ижро интизоми ҳолатини тизимли ва танқидий таҳлил қилиб борувчи ишчи гурухлар

 

 

 

 

 

Вилоят ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи (Аминжонов), вилоят ҳокимлиги Девонхонаси (Ахунжанова), Мониторинг гуруҳи

IV. Қабул қилинган ҳужжатларни ижрочиларга етказиш ва назорат режаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни электрон тарзда жойларга етказилишини, электрон ахборот алмашинувини такомиллаштириш

11

Иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлашни яхшилаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш жараёнларига ахборот-коммуникацияларни кенг жорий этиш орқали, Фармонлар, қарорлар, фармойишлар ва топшириқларни ижрочиларга қисқа муддатларда етказиш, унда қўйилган вазифаларни ўз муддатида ва сифатли бажарилишини таъминлаш.

1. Келиб тушган ҳужжатлар асосида қабул қилинган ўз ҳужжатларини етказиб берилишини тезкорлик билан амалга оширилишини таъминловчи мавжуд электрон тизимни янада такомиллаштириш.

2. Барча ҳокимликлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари иш юритиш бўлмларига “Э-хат”, ҳужжатларни назорат қилишни таъминловчи “Э-хужжат” дастурларидан самарали фойдаланишни таъминлаш чораларини кўриш.

Бир ой муддатда

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Қўчқоров, Алоқа ва ахборотлаштириш бошқармаси (Қурбонов), вилоят “Компьютерлаштириш маркази” ДУК, шаҳар ва туман ҳокимликлари

12

Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида жорий этилган ҳужжатлар ижросини назорат қилишнинг “Э-ҳужжат” дастури имкониятларини янада кенгайтириш,  ижро этилган ҳужжатлар тўрисидаги маълумотларни бириктириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш.

1. Ижро интизомини мустаҳкамлаш учун электрон ҳужжатлар алмашинувини жорий этиш борасида мавжуд моддий-техника базани мустаҳкамлаш мақсадида дастурни янада такомиллаштириш.

2. Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятдаги виртуал қабулхонасига келаётган ҳужжатларни ўз вақтида ижрога қаратиш ва бажарилишини таъминлаш учун моддий-техника базани (янги компьютер жамламалари билан таъминлаш) мустаҳкамлаш.

Бир ой муддатда

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Қўчқоров, Ишлар бошқарувчиси (Пўлатов), Молия бошқармаси (Мирзаев), Алоқа ва ахборотлаштириш бошқармаси (Қурбонов), вилоят “Компьютерлаштириш маркази” ДУК

13

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4944-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳалла ҳудуди”  электрон дастурини  ишлаб чиқиш, шунингдек ижро интизомини муҳалла фуқаролар йиғинларидан (ижро вертикали бўйича) бошлаш мақсадида “Э-ҳужжат” дастурини ўрнатиш.

1. Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари бўйича 1 та маҳалла фуқаролар йиғини мисолида ҳудуддаги аҳоли бўйича электрон ахборотлар базасини шакллантириш.

2. Маҳалла фуқаролар йиғинлари бўйича “Махалла ҳудуди” ҳамда “Э-ҳужжат”  электрон дастурини  электрон хукумат тизимига интеграция қилиш.

 

Вилоят ҳокимининг ўринбосари И.Носиров, Алоқа ва ахборотлаштириш бошқармаси (Қурбонов), “Вилоят компьютерлаштириш маркази” ДУК (Махмудов),

 “Маҳалла” жамоат фонди (Элчиев)

14

Вилоятда барча даражадаги ҳокимликлар, давлат ва ҳўжалик бошқаруви идораларида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, топшириқларини ижроси, йўл қўйилган камчиликлар, мансабдор ва масъул шахсларга кўрилган чоралар, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича ўтказиладиган ўқув семинарларини аҳоли ва кенг жамоатчиликка етказилишини таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситалари ва электрон ахборот воситалари (интернет)да  ёритилишини таъминлаш.

Оммавий ахборот ва электрон ахборот воситалари (интернет) орқали ҳокимликлар, бошқармалар, корхона, ташкилотларда ижро интизомини ҳолати, уни мустаҳкамлаш, мазкур йўналишда йўл қўйилаётган камчиликлар ва унга сабабчи бўлган омилларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, масъул шахсларга кўрилган чоралар ҳақида алоҳида туркум кўрсатувлар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш.

Доимий

Вилоят ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи (Аминжонов), вилоят ҳокимлиги Девонхонаси (Ахунжанова), вилоят Телерадиокомпанияси (Мамарасулов), “Фарғона ҳақиқати” газетаси (Тешабоев), оммавий ахборот воситалари

V. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ҳамда Ҳукумат қарорларининг ижросини таъминлаш бўйича мақсадли ва комплекс ўрганишлар ташкил этиш

15

Вилоятда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва Ҳукумат топшириқлари, вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ижро ҳолатини жойларда комплекс ва мақсадли ўрганиш юзасидан режа-жадвал ишлаб чиқиш.

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ўрганилиши режалаштирилган Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари рўйхатини шакллантириш.

2. Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ижро интизомини мустаҳкамалаш мақсадида ўтказиладиган ўрганишларни ташкил этиш юзасидан ишчи гуруҳлар тузиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ўрганилиши режалаштирилган Фармонлари, қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни ижроси аҳволини ўрганишга қаратилган саволномалар тайёрлаш ва жадвалга асосан ўрганишларни ўтказиш.

Белгиланган муддатларда

 

 

 

 

2017 йил апрел

 

 

 

ўрганиш жадвалида белгиланган муддатларда

Вилоят ҳокимиги Ташкилий-назорат гуруҳи (Аминжонов), вилоят ҳокимлиги Девонхонаси (Ахунжанова), вилоят ҳокимлиги котибият мудирлари, тегишли масъуллар

16

Ижро интизомининг ҳолати ва энг аввало, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарорлари ва Ҳукумат топшириқлари ва ҳужжатларини давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, шунингдек вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларида бажарилишини танқидий ўрганишни тизимли асосда таъминлаш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тезкор чора-тадбирларни кўриш.

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарорлари ва Ҳукумат топшириқларини бажарилиши бўйича вилоят бошқарма, ташкилотлари ҳамда шаҳар ва туманларни ўрганиш режа-жадвали ишлаб чиқиш.

2. Ўрганиш саволномаларини тайёрлаш.

3. Режа-жадвал асосида ўрганишлар олиб бориш ҳамда натижалари тўғрисида вилоят ҳокимига ахборот киритиб бориш.

Бир ҳафта муддатда

 

 

 

Бир ҳафта муддатда

Режа-жадвал асосида йил давомида

Вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи (Аминжонов), вилоят ҳокимлиги Девонхонаси (Ахунжанова), шаҳар ва туман ҳокимликлари

17

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 1 чорагида аҳолининг турмуш даражасини ошириш, кундалик маиший шароитини яхшилаш мақсадида қабул қилиган қарорлари ижросини шаҳар ва туман ҳокимлаиклари томонидан бажарилишини мақсадли ўрганиш.

1. Вилоят аҳолисига кўрсатилаётган коммунал хизматлар ҳолати, пенсия, иш ҳақи тўловларини ўз вақтида етказиб бериш, аҳолига тиббий хизматни яқинлаштириш, банд бўлмаганларни ишга жойлаштириш,  таълим муассасалари самарадорлигини ошириш юзасидан ўрганишлар  ўтказиш.

2. Иишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ишлар ҳолатини таҳлил этиб, тегишли ҳокимликлар ҳузурида муҳокамасини ўтказиш.

Май-июн

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Қўчқоров, вилоят ҳокимлиги Девонхонаси (Ахунжонова), Марказий банк (Қундузов), Меҳнат (Дехқонов), Соғлиқни сақлаш (Умаров), Халқ таълими (Мамажонов) бошқармалари, Пенсия (Ғаниев), “Фарғона электр тармоқлари” АЖ (Абдуллаев), “Водийгазтаъминот” УК (Эргашев), шаҳар ва туман ҳокимликлари

18

Вилоят Ички ишлар бошқармасида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида ижро интизоми тизимини жиддий равишда мустаҳкамлаш ва доимий мониторинг қилиб бориш.

1. Ички ишлар бошқармаси тизимида ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида ходимлар ўртасида семинарлар ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Ҳудудларда профилактика инспекторлари иши самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирларини белгилаш ҳамда улар билан доимий ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича ўқув-семинарлари ташкил этиш.

Бир ҳафта муддатда

 

 

 

2017 йил давомида, Доимий

Ички ишлар бошқармаси

(А.Султанов),

шаҳар ва туман Ички ишлар бўлими бошлиқлари ва бошқа масъул тизимлар раҳбарлари

19

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасида ва унинг ҳудудий бўлималарида 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳани тубдан ислоҳ қилиш борасида қабул қилинган қарорлари ижросини мақсадли ўрганиш.

1. Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимида ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида ходимларни мазкур қарорлардан келиб чиқадиган вазифалар бўйича билим савияларини ўрганиш.

2. Аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш чора-тадбирларини белгилаш ҳамда улар билан доимий ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича ўқув-семинарлари ташкил этиш.

2017 йил июн

Вилоят ҳокимининг ўринбосари И.Носиров, Ташкилий-назорат гуруҳи (Аминжонов), вилоят ҳокимлиги Девонхонаси (Ахунжанова), Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Умаров), шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

 

VII. Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сонли Фармони ҳамда 2017 йил 6 январдаги ПҚ-2721-сонли қарори талаблари доирасида фуқароларнинг турли тоифалари эҳтиёжларини қондириш ва аҳоли ҳаёт даражаси сифатини ошириш

20

Давлат қурилишининг тизимли вазифаларини амалга ошириш,
чуқур иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни таъминлаш, вилоят ҳудудларини комплекс ривожлантириш, шунингдек фуқароларнинг турли тоифалари эҳтиёжларини тўла даражада қондириш, аҳоли ҳаёти даражаси ва сифатини ошириш.

1. Шаҳар ва туманларни ички имкониятидан келиб чиқиб комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2. Фуқароларнинг турли тоифалари эҳтиёжларини мунтазам равишда ўрганиб бориш, уларни қийнаётган масалаларни ҳал этиш чора-тадбирларни белгилаш.

3. Аҳоли ҳаёти даражаси ва сифатини мунтазам ошириб бориш мақсадида тизимли ишларни амалга ошириш.

2017 йил давомида, Доимий

Вилоят ҳокимининг                 барча ўринбосарлари (Қўчқоров, Ахмедов, Носиров, Имомов, Носиров, Тожиева), шаҳар ва туман ҳокимликлари

21

Фуқароларнинг вилоят ҳудудидаги корхона ва ташкилотларда, айниқса молия ва банк муассасаларида, коммунал хизмат кўрсатиш идораларида ортиқча сарсонгарчилигини олдини олиш мақсадида вилоятдаги барча корхона ва ташкилотларда бюрократизм ҳолатларига тўлиқ барҳам бериш.

1. Ҳар бир молия ва банк муассасаларида, коммунал хизмат кўрсатиш – электр, газ, сув, иссиқлик, йўл, алоқа ва бошқа идораларда фуқароларга хизмат кўрсатишни тубдан яхшилаш сифатини ошириш, фуқароларга хушмуомалада бўлиш, уларни мурожаатларини сўзсиз кўриб чиқиш ҳамда ҳал этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

2. Муассасаларда фуқароларнинг ортиқча сарсонгарчилигига йўл қўйган масъул ходимларга ўрнатилган тартибда қатъий интизомий чоралар кўрилишини таъминлаш.

Уч кун муддатда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2017 йил давомида, Доимий

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари (Қўчқоров, Ахмедов), Марказий банк бош бошқармаси (Қундузов),  тижорат банклари,  “Фарғона электр тармоқлари” АЖ (Абдуллаев), “Водийгазтаъминот” УК (Эргашев), “Сувоқава” ДУК (Юлдашев), Солиқ бошқармаси (Тешабоев), шаҳар ва туман ҳокимликлари

VIII. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ҳамда Ҳукумат қарорларининг ижросини ўрганиш натижалари бўйича муҳокамалар ўтказиш ва бажарилишини таъминламаган масъул раҳбарларга нисбатан интизомий чоралар кўриш борасидаги ишлар

22

Шаҳар ва туман ҳокимликларида, давлат ва хўжалик бошқарувчи органларида ижро интизомига риоя этиш ҳолатларини комплекс ва мақсадли ўрганиш натижалари юзасидан ҳар ҳафтада вилоят ҳокимига ахборот киритиш ва ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажармаслик ҳолларига йўл қўйган масъулларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тизимини жорий этиш.

1. Вилоят ҳокимлигида ҳафта давомида келиб тушган  Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ҳамда Ҳукумат қарорлари ижросининг бориши юзасидан ҳафталик мониторинг юритиш.

2. Ўрганишлар ва мониторинг хулосаларига кўра ижро интизоми талабларини биринчи марта бузган масъулларга “ҳайфсан” ва кейинчалик иш ҳақидан жарима ҳамда эгаллаб турган вазифасидан озод этишгача бўлган интизомий жазо чораларини қўллашни жорий этиш.

Ҳар ҳафта

 

 

 

 

 

 

 

Белгиланган тартибда

Вилоят ҳокимлиги  Ташкилий-назорат гуруҳи (Аминжонов), шаҳар ва туман ҳокимликлари

23

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Вазирлар Маҳкамаси аппаратидаги, давлат ва ҳўжалик бошқаруви органларидаги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашидаги, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ва давлат ва ҳўжалик бошқаруви идоралари айбдор мансабдор шахсларга ва ходимларга жазо чоралари, шу жумладан иш ҳақи ва мукофотларнинг бир қисмини ушлаб қолиш тарзида жазо чораларини белгилаш бўйича Тартиб тасдиқланади.

1. Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ва давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари айбдор мансабдор шахсларга ва ходимларга жазо чоралари, шу жумладан иш ҳақи ва мукофотларнинг бир қисмини ушлаб қолиш тарзида жазо чораларини белгилаш бўйича тасдиқланган Тартиб талаблари асосида ижро интизомини мустаҳкамлаш, энг аввало, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарорлари ва Ҳукумат топшириқлари ва ҳужжатлари талабларини ижросини сўзсиз таъминлаш бўйича мансабдор шахсларга тушунтириш ва ташвиқот ишларини ташкил этиш.

2. Ҳокимликлар, давлат бошқаруви органларида ташкил этилган ижро интизоми ҳолатини тизимли ва танқидий таҳлил қилиб борувчи ишчи гуруҳнинг хулосаларига мувофиқ Тартиб асосида интизомий жазо чораларини кўришни ташкиллаш.

3. Вилоят ҳокимлигининг ижро интизоми ҳолатини тизимли ва танқидий таҳлил қилиб борувчи ишчи гуруҳи томонидан маҳаллий ҳокимликлар давлат ва ҳўжалик бошқаруви идораларида кўрилган чораларни ҳаққонийлигини ўрганиб бориш.

2017 йил

апрель,

мунтазам равишда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳар ҳафта, душанба, сешанба кунлари

 

 

 

Ҳар ойнинг якуни билан

Шаҳар ва туман ҳокимликлари, давлат ва ҳўжалик бошқаруви идоралари раҳбарлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳокимликлар, давлат бошқаруви органларида ташкил этилган ижро интизоми ҳолатини тизимли ва танқидий таҳлил қилиб борувчи ишчи гуруҳлар

 

Вилоят ҳокимлигининг ижро интизоми ҳолатини тизимли ва танқидий таҳлил қилиб борувчи ишчи гуруҳи

 

IX. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил             12 январдаги 12-сонли ҳамда 29 мартдаги 140-сонли қарорлари нуқтаи-назаридан ҳужжатлар билан ишлаш ҳамда ижро назоратини тизимли равишда йўлга қўйиш борасидаги касбий тайёргарликни ошириш 

24

Вилоят, шаҳар, туман ҳокимликларининг сохага масъул ходимлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг              1999 йил 12-январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида” қонуни   бўйича ўқув-семинарлар ташкил этиш  

1. Ахборот - коммуникация технологияларидан фойдаланиш саводхонлигини кучайтириш мақсадида ўқув семинарларини ташкил этиш.

2. Вилоят ҳокимлиги Девонхонасида  шаҳар, туман ҳокимликлари ва бошқармаларнинг ижро интизомига масъул ҳодимларини стажировкадан ўтказиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ижро интизомини мустаҳкамлаш борасидаги норматив-хуқуқий ҳужжатларини тўплам сифатида чоп этиш ва жойлардаги ижро интизомига масъулларга етказиш.

Тасдиқланган жадвал асосида

 

 

 

 

Май-июн

 

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Қўчқоров, Ташкилий-назорат гуруҳи (Аминжонов), вилоят ҳокимлиги Девонхонаси (Ахунжонова), шаҳар ва туман ҳокиликлари

25

Қувасой шаҳри ва Фурқат тумани ҳокимликларини иш юритиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш масалаларида намунавий ҳудуд этиб белгилаш ҳамда улар базасида кўргазмали семинарларни ташкил этиш.

1. Қувасой шаҳри ва Фурқат тумани ҳокимликларини иш юритиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш масалаларида намунавий ҳудуд этиб белгилаш юзасидан тегишли ҳужжатни расмийлаштириш.

2. Мазкур ҳудудларда кўргазмали семинарларни ташкил этиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги             12-сонли ҳамда 29 мартдаги 140-сонли қарорлари талаблари асосида зарурий қўлланмалар билан жиҳозлаш.

3. Барча шаҳар ва туман ҳокимликларида ижро интизомига масъул ходимларни  кўргазмали семинарларда тўлиқ иштирокини таъминлаш.

2017 йил

Апрел

 

 

 

Май

 

 

 

 

 

Май-июн

 

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Қўчқоров, вилоят ҳокимлиги Девонхонаси (Ахунжанова), шаҳар ва туман ҳокиликлари