Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 190 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилоятига хорижий инвестицияларни жалб қилиш

 2017-06-18 11:26:32    61

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятига хорижий инвестицияларни жалб қилиш Ҳудудий инвестиция дастури доирасида 2016 йилда 63,0 млн.доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб етилиб, бу кўрсаткич 2015 йилга нисбатан 115,6 фоиз 2014 йилга 152,9%, 2013 йилга нисбатан 1,7 марта, 2012 йилга нисбатан 1,8 марта ва 2011 йилга нисбатан 1,9 мартага ортган.

Хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарни ташкил етиш бўйича бугунги кунда вилоятда рўйхатдан ўтган хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар сони 170 тани ташкил етиб 2011 йилга нисбатан 3,2 баробарга ортди.

Фарғона вилоятида бугунги кунда дунёнинг 29 та давлати компаниялари инвестицияси иштирокида 170 та қўшма ва хорижий корхоналар мавжуд. Вилоятимиздаги хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар Россия, Хитой, Жанубий Корея, Туркия, Буюк Британия, Канада, АҚШ, Германия, Ерон ва бошқа давлатлар компаниялари инвестицияси иштирокида озиқ-овқат, енгил саноат, қурилиш, чарм-поябзал, машинасозлик, нефт-кимё саноати, халқ истеъмол маҳсулотлари ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритмоқда.

Сўнги йилларда вилоятда ташкил етилаётган хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар сонининг ортиб бориши вилоятда ўтказилган халқаро бизнес-форумлар, вилоят инвестицион салоҳиятининг мунтазам равишда хорижий сармоядорларга намойиш етилаётганлиги билан боғлиқ.

Фарғона вилояти ва Жанубий Кореянинг Ёнгин ва Ёнсан-гу шаҳарлари ўртасида амалга оширилган ишлар

Фарғона вилояти ва Кореянинг Ёнгин шахри ўртасида ўрнатилган биродарлик алоқалари доирасида 2013 йилнинг 20-23 март кунлари 18 нафардан иборат Ёнгин шахри делегацияси вилоятга ташриф буюрди. Ташриф давомида делегация аъзолари билан махаллий тадбиркорлар ўртасида учрашувлар бўлиб ўтди. Ушбу ташкил қилинган учрашувларда Корейс ишбилармонларига вилоятимизнинг иқтисодий имкониятлари ва Республикамизда хорижий инвесторлар учун яратиб берилган имкониятлар тўғрисида тақдимотлар намойиш қилинди.

Фарғона вилояти ва Ёнгин шахарлари ўртасида 2007 йилда ўрнатилган биродарлик алоқалари доирасида 2013 йил 27 сентябр - 4 октябр кунлари вилоят делегацияси Кореянинг Ёнгин шахрига ташриф буюришди. Ташриф давомида иқтисодий алоқаларни мустахкамлаш борасида музокаралар олиб борилди.

Фарғона ва Ёнсан-гу шахарлари ўртасида ўрнатилган биродарлик алоқалари доирасида ва Ёнсан-гу мерлигининг 2012 йил 6-7 ноябр кунлари вилоятга ташрифи давомидаги таклифига асосан 2013 йил 27 сентябр - 4 октябр кунлари 15 нафардан иборат вилоят делегацияси Кореяга жўнатилди. Ташриф давомида худудлар доирасида олиб борилаётган алоқалар борасида фикрлар алмашилди. Ёнгсан-гу шахар мери билан учрашув бўлиб ўтди, ўзаро тажриба алмашилди. Олиб борилаётган музокаралар натижасида вилоятда Корея ишбилармонлари инвестициялари иштирокида корхоналар ташкил етилди.

Венгриянинг Дабаш шаҳри ва Фарғона вилояти биродарлик алоқалари доирасида қилинган ишлар

Венгриянинг Дабаш шаҳри ва Фарғона вилояти ўртасида 2013 йил 8 феврал куни Дабаш шаҳрида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Меморандумда томонлар ўртасида иқтисодий, савдо ва маданий алоқаларни йўлга қўйишга келишилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Венгриянинг Ўзбекистон Республикасидаги Савдо-Маданий ваколатхонаси ўртасида Фарғона шағрида 2013 йил 7 ноябр куни Келишув имзоланди. Унга асосан Фарғона вилояти ва Дабаш шаҳри ўзаро тартибда вакилларни маҳаллий ҳокимиятлар бошқарув тузилмасини ва тилларни ўрганиш мақсадида жўнатишга, Венгриянинг ЕксимБанк банки имтиёзли кредити асосида Фарғона вилояти шаҳарлари кўча чироқларини модернизация қилишга, “Фергана-Добош” Савдо уйини очишга, қишлоқ хўжалигига, жумладан қайта ишлаш соҳасига Венгриянинг ЕксимБанк банки имтиёзли кредитини жалб қилишга ва икки худуд туризм соҳасини ривожлантиришга келишилди. Келишувга асосан Венгриянинг Дабаш шаҳри вакиллари Гал Ерика 2014 йил феврал-июл, ноябр-декабр ойлари ва Роланд Гашпар 2015 йил сентябр ойида вилоятимизда бўлишди. Ташриф давомида Гал Ерика ва Роланд Гашпар ўзбек тилини ўрганишди.

Фарғона вилоятидан Ерматов Дилмурод Дабаш шаҳрида венгер тилини ҳамда бошқарув тизимини ўрганиб қайтди.

2013 йил 8-13 феврал кунлари тадбиркорлар ва соҳалар вакилларидан иборат Фарғона вилояти делегацияси Венгрияда сафарда бўлди. Сафар давомида тадбиркорларимиз ва венгер тадбиркорлари ўртасида бизнес келишувларга еришилди.

Фарғона вилояти туризм соҳаси вакилларидан иборат делегация 2014 йил 16-22 сентябр кунлари туристик соҳада ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида Венгрия сафарида бўлди.

Шу билан бирга, Фарғона вилояти ва Россиянинг Красноярский ўлкаси ўртасида ҳамда Туркиянинг Бурса шаҳри ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилган.