Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилоятида 2016 йил январ-март ойлари давомида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида маълумот

 2017-06-19 17:59:06    87

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида 2016 йил январ-март ойлари давомида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва иқтисодий ислоҳотларни Вилоятда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йил 15 январда бўлиб ўтган мамлакатимиз Ҳукумати мажлисида белгилаб берилган 2016 йилги иқтисодий дастурнинг енг муҳим устувор йўналишларини амалга оширилиши жорий йилнинг январ-март ойларида вилоят асосий макроиқтисодий кўрсаткичларининг ижобий ўсиш суръатларини сақлаш ҳамда иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларини изчил ривожлантиришда мустаҳкам асос бўлди.

И. Макроиқтисодий ўзгаришлар

1. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар. Ҳисобот даврида деярли барча соҳада юқори ўсиш суръатларига еришилди, жумладан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (прогноз 104,1% - амалда 108,6%), ҳудудий саноат (прогноз 115,5% - амалда 122,1%), ҳалқ истеъмоли моллари (прогноз 107,0% - амалда 115,3%), ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (прогноз 105,8% - амалда 106,3%), қурилиш ишлари (прогноз 110,8% - амалда 110,8%), жами хизматлар (прогноз 110,5% - амалда 112,4%) пуллик хизматлар (прогноз 110,2% - амалда 112,3%)  ҳажмлари сезиларли ўсди.

Шундан келиб чиқиб, вилоят ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми
2490,4 млрд. сўмни ташкил етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 106,9 фоизни ташкил етмоқда.

Хисобот даврида ЯҲМ ҳажмида хизматлар соҳасининг улуши 55,5 фоизга (2015 йил 1-чоракда 55,0 %) ҳамда кичик бизнес ва тадбиркорлик улуши 50,9 фоизга (50,6%) тенг бўлди.

Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот 709,3 минг сўмдан (2015 йил 1-чоракда 631,6 минг сўм) тўғри келди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ташқи савдо айланмаси
280,8 млн. АҚШ долларини ташкил етиб, шундан 108,7 млн. АҚШ долларлик маҳсулотлар експорти амалга оширилиши кутилмоқда.

2. Молиявий ҳолат.

Бюджет-солиқ сиёсати. Вилоят маҳаллий бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичи 472,0  млрд. сўм бўлиб, ҳақиқатда 474,3 млрд. сўмга бажарилишига (100,5%) еришилди. 

Маҳаллий бюджетнинг аниқланган ҳаражатлар режаси еса 516,7 млрд. сўм белгиланиб, амалда 475,6 млрд. сўмга (92,0 %) бажарилди.

Солиқ ва тўловлар тушуми. Вилоятда солиқ ва тўловлар тушуми 2016 йиллик прогнози 344,9 млрд. сўм бўлиб, хақиқатда 345,6 млрд. сўмга (100,2 %) бажарилди ҳамда режага нисбатан 0,7 млрд. сўмдан кўпроқ маблағ бюджетга жалб етилди.

Дебитор ва кредитор қарздорликлар.

2016 йил 1-чоракда дебиторлик қарздорликлар йил бошига нисбатан 111,2фоизга ортиб 3 586 ,0 млрд. сўмни ташкил қилди.

Бунга дебиторлик қаздорликларни йил бошига нисбатан Тошлоқ туманида 104,6 фоизга, Фурқат туманида 111,9 фоизга, Ёзёвон туманида 142,6 фоизга, Бешариқ туманида 134.7 фоизга, Қўқон шаҳрида 102,3 фоизга, Фарғона шахрида 115,0 фоизга ортганлиги сабаб бўлмоқда.

Муддати ўтган дебиторлик қарздорликлар йил бошига даврига нисбатан Қувасой шаҳрида 168,1 фоизга, ортишига йўл қўйилган.

Кредитор қарздорликлар йил бошига нисбатан 106,8 фоизга ортиб 4735,4 млрд. сўмни ташкил қилди. 

Йил бошига нисбатан кредиторлик қаздорликлари Фарғона туманида 107,6 фоизга, Ёзёвон туманида 127,5 фоизга, Тошлоқ туманида 137,9 фоизга, Фурқат  туманида 107,5 фоизга,  Фарғона шаҳрида 110,4 фоизга ортишига  йўл қўйилган.

Муддати ўтган кредитор қарздорликлар йил бошига нисбатан Фарғона шаҳрида 138,5 фоизга, ортишига йўл қўйилган.

“Индорама Коканд текстил” ҚКда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.01.2014 йилдаги 2114-қарорига асосан собиқ “Қурилиш тугалланмаган “Қўқон текстил комбинати” ДКнинг мулкий мажмуаси базасида замонавий текстил саноатини йўлга қўйиш” лойиҳасини ишга тушириш учун инвестиция жараёни давом етаётганлиги сабабли ўз фаолиятини 1,6 млрд сўм зарар билан якунлаган.

Иқтисодиётга йўналтирилган кредит қўйилмалари. Вилоятда 79 та тижорат банклари, 95 та мини банклар, 139 та махсус кассалари ва 5 та микрокредит ташкилотлари фаолият юритмоқда.

2016йилда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида дастлабки маълумотларга кўра вилоят тижорат банкларининг барча молиялаштириш манбаларидан жами 580,6 млрд. сўм, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 248,3 млрд. сўм (174,4 %) ортиқ (407,1 млрд.сўми узоқ муддатли) кредит маблағлари ажратилди.

ИИ. Инвестиция сиёсати ва реал сектор тармоқларини ривожланиши

1. Инвестиция сиёсати. 2016 йил январ-март ойида вилоятда барча манбаалар ҳисобидан 484,0 млрд. сўмлик маблағлар ўзлаштирилган. Жумладан, бюджет маблағлари ҳисобидан 40,5 млрд. сўм, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 24,2 млрд. сўм, корхоналар ўз маблағлари ҳисобидан 78,8 млрд. сўм, аҳоли маблағлари ҳисобидан (якка тартиб уй-жой қурилиши, ичимлик сув ва табиий газ тармоқларини қурилиши ва бошқалар) 142,8 млрд. сўм, тижорат банклари кредитлари ҳисобидан 46,6 млрд. сўм ҳамда чет ел инвестицияси ва кредитлари ҳисобидан 151,1  млрд.сўмни ташкил етди.

Жами ўзлаштирилган маблағларнинг 58,3 фоизи ишлаб чиқариш соҳасига тўғри келади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 25 декабрдаги ПҚ-2458-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил Инвестиция дастури тўғрисида”ги қарорга асосан вилоят бўйича 11 та йирик корхоналарга жами 148,4 млрд. сўм, шундан корхона ўз маблағлари ҳисобидан 21,0 млрд.сўм, тижорат банк кредитлари ҳисобидан 8,8 млрд.сўм ва 41,1 млн.доллар тўғридан тўғри ҳорижий инвестициялар ўзлаштириш кўзда тутилган.

Лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида 75 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Шундан, жорий йилнинг 1 апрел кунига қадар 87,4 млрд.сўм (шундан 79,8 млрд.сўм жиҳозларни сотиб олишга, 3,9 млрд.сўм қурилиш монтаж ишларига ва 3,7 млрд.сўм бошқа харажатларга) миқдорида инвестициялар ўзлаштирилган.

Ҳудудий инвестиция дастурига асосан 2016 йилга ҳудудий инвестиция дастури тўғрисида”ги қарорга асосан вилоят бўйича 133 та лойиҳалар киритилган бўлиб жами 242,5 млрд. сўм миқдорида (шундан 82,7 млрд. сўм ўз маблағи,156,4 млрд. сўм банк кредити ва 3,4 млрд. сўм хорижий) инвестициялар ўзлаштирилиши ва 4842 нафар янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Шундан, жорий йилнинг
1 апрел кунига қадар 31,4 млрд. сўм (шундан 8,5 млрд.сўм жиҳозларни сотиб олишга, 21,4 млрд.сўм қурилиш монтаж ишларига ва 1,5 млрд. сўм бошқа харажатларга) миқдорида инвестициялар ўзлаштирилган. Натижада 1-чорак якуни билан 10 та лойиҳалар фойдаланишга топширилиб, 319 нафар иш ўринлари яратилди.

Жумладан, Ёзёвон туманидаги "Файзли Алимардон" хусусий корхонасида охак ишлаб чиқаришни ташкил етиш, Ўзбекистон туманидаги "Илёсхон Шохистахон" МЧЖда пишган ғишт ишлаб чиқаришни ташкил етиш, Фарғона шаҳридаги "Фарғона кўприк хўжалигини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш фойдаланиш" корхонасида асфалт ишлаб чиқаришни кенгайтириш, "Фриендс Форевер" МЧЖда қуруқ қурилиш қоришмаларини (шпаклёвка) ишлаб чиқаришни кенгайтириш, "Голд Профил Wиндоw" МЧЖда пайпоқ ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ЯТТ "Бабаев Хайрулло" томонидан мебел ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳалари амалга оширилди.

Ижтимоий соҳа объектлари қурилиши. “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясининг2016 йил «Манзилий дастур»га асосан 2016 йил бўйича Инвестиция Дастурига (ПҚ-2458) асосан жорий йилда 167 та (141,3 млрд.сўм) ижтимоий соҳа ва бошқа объектларда қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш белгиланган.

Хисобот даврига 167 та объектларда пудрат ташкилотлари томонидан 48,8 млрд.сўмлик (34%) қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиб, 28,4 млрд. сўм (20%) молиялаштирилган.

жумладан, 24 та умумтаълим мактабларида 8.4 млрд.сўмлик (36%) қурилиш-монтаж ишлари бажарилиб, 4.3 млрд.сўм, (18 %) молиялаштирилди.

11 та касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда 5.6 млрд. сўмлик (60%) қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.(молиялаштириш 4.1  млрд.сўм, 44% )

15 та соғлиқни сақлаш объектларида 10.2 млрд.сўмлик (25%) қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. (молиялаштириш 4,8 млрд.сўм 12%).

28 та болалар спорти объектларида 9.3 млрд.сўмлик (33%) қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. (молиялаштириш 5,7 млрд.сўм 20%).

68 та (46 та аҳоли яшаш пунктлари ва 22 та намунавий массивларни) ичимлик суви объектларида 3,4 млрд.сўмлик (30%) қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. (молиялаштириш 1,7 млрд.сўм 15%).

Бошқа объектлар (12 та) бўйича.

Фарғона шаҳридаги "Саховат“ кексалар ва ногиронлар учун интернат уйини реконструкция қилиш объектида 274.5 млн.сўмлик (21%) қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.

Сўх туманида 2 та (1.1 млрд.сўм) сой қирғоқларини мустаҳкамлаш ва бошқа ҳимоя қилинадиган объектлари қуриш бўйича тендер ўтказилиб, пудрат ташкилотлар аниқланди ва қурилиш-монтаж ишлари бошланди.              

8 та (1.08 млрд.сўм) коммунал дренаж объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича 324 млн.сўмлик (30%) қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. (молиялаштириш 162 млн.сўм 15%)

Олий таълим муассасалари бўйича.

Жорий йилда Фарғона Давлат Университетида 6 та ваФарғона Политехника институтида 3 та объектларни капитал реконструкция ва мукаммал таъмирлаш режалаштирилган. Бугунги кунда ушбу объектларда 11.2 млрд.сўмлик (56%) қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Объектларга жами 7,7 млрд.сўм (38%) маблағлар молиялаштирилган.

Ушбу объектларнинг ҳар бири бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилди ҳамда ишларнинг сифати назоратга олинди. Барча объектларда қурилиш-монтаж ишларининг бориши бўйича давлат, техник ва муаллифлик назоратлари ўрнатилган.

Қурилиш материаллари. Жорий йил манзилли дастурга  25 та лойиҳалар, шундан янги ташкил етиш ҳисобига 11 та, модернизация қилиш ҳисобига 14 тани ташкил қилади. Ушбу лойиҳаларга жами 10082,1 минг доллар (5139,3 минг доллар ўз маблағи, 4942,8 минг доллар тижорат банк кредити хисобидан) маблағ сарфланиши ва 780 нафар ишчи ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Ҳисобот даврида 1745,7 минг доллар (ўз маблағи ҳисобидан 1615,4 минг доллар ҳамда тижорат банк кредитлари ҳисобидан 130,4 минг доллар миқдорида инвестициялар ўзлаштирилган) маблағлар ўзлаштирилиб, йилга нисбатан йилик режа 17,3 фоизга бажарилди. Хозирги кунда 5 та лойиҳалар фойдаланишга топширилиб, 173 нафар иш ўринлари яратилди.

Пудрат ишлари. 2016 йил январ-март ойи якунига кўра бажарилган пудрат ишлари ҳажми 390,7млрд. сўмдан иборат бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 110,8 фоизни ташкил етмоқда.

Йўл транспорт инфратузилмаси бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 25 декабр                “2016 йил Инвестиция Дастури тўғрисида”ги ПҚ–2458-қарорига асосан вилоятидаги халқаро ва давлат аҳамиятидаги 2 та автомобил йўлларида 21.0 млрд.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш белгиланиб, 2016 йил учун 24.352 млрд.сўмлик қўшимча келишувлар тузилди.  Жорий йилни 1-чорагида 1512,5 млн.сўмлик (168%) ишлар амалга оширилди, жумладан:

1. 4Р-144"Фарғона ш- Хамзаобод қ." автомобил йўлининг 0-3,6 км қисмини  қайта қуриш объектида 2016 йил учун 6.0 млрд.сўм лимит маблағлари ажратилиши режалаштирилиб, 9.372 млрд.сўмлик қўшимча келишувлар тузилди. Жорий йилни 1-чорагида 506,5 млн.сўмлик (338%) қурилиш–монтаж ишлари бажарилди (пудратчи  Фарғона ТЙХПТФК);

2. 4Р-17е“А-373 аҒйўлидан Кўқон шахар айланма йўлига” автомобил йўлининг 4-9 км қисмини реконструкция қилиш объектида 2016 йил учун 15.0 млрд.сўм лимит маблағлари ажратилиши белгиланиб, 15,0 млрд. сўмлик қўшимча келишувлар тузилди. Жорий йилни 1-чорагида 1006 млн. сўмлик (134%)ишлар бажарилди  (пудратчи Шарқий ХДААЙСИТФК).

Тўла таъмирлаш 2015 йилдан 2016 йилга ўтувчи объектлар тўғрисида.

Умумфойдаланувдаги халқаро ва давлат ахамиятидаги автомобил йўлларини тўла таъмирлаш бўйича вилоятида 10 та 2015 йилдан ўтувчи объектлардан 9 тасида 2016 йил учун қўшимча келишувлар тузилди. Жорий йилни 1-чорагида 1963,2 млн.сўмлик (211%) ишлар амалга оширилди. Жумладан:

1. 4Р-112 “Фарғона халқа йўли”нинг 223-227 км қисмини тўла таъмирлаш объектида 2016 йил учун 2.0 млрд.сўмлик қўшимча келишувлар тузилди. Жорий йилни 1-чорагида 909.3 млн.сўмлик (827%) ишлар бажарилди (пудратчи Фарғона КХСИТФК);

2. 4Р-145 “Фарғона айланма йўли”нинг 0-9.4 км қисмини тўла таъмирлаш объектида 2016 йил учун 1.0 млрд.сўмлик қўшимча келишувлар тузилди. Жорий йилни 1-чорагида72.3 млн.сўмлик (145%) ишлар бажарилди (пудратчи Фарғона КХСИТФК);

3. 4Р-145 “Фарғона айланма йўли”нинг 12.6-15 км қисмини тўла таъмирлаш объектида 2016 йил учун 1.19 млрд.сўмлик қўшимча келишувлар тузилди. Жорий йилни 1-чорагида 56.2 млн.сўмлик (187%) ишлар бажарилди (Фарғона ТЙХПТФК);

4. А-373б “Қўқон шахрига кириш йўли”нинг 28-32 км қисмларини тўла таъмирлаш объекти. 2016 йил учун 1.0 млрд.сўмлик қўшимча келишувлар тузилди. Жорий йилни 1-чорагида274.3 млн.сўмлик (161%) ишлар бажарилди (пудратчи Шарқий ХДААЙСИТФК);

5. Фарғона ТЙХПТФК АБЗ сини тўла таъмирлаш объектида 2016 йил учун 1.511 млрд.сўмлик қўшимча келишувлар тузилди. Жорий йилни 1-чорагида 81.1 млн.сўмлик (162%) ишлар бажарилди (пудратчи  Фарғона ТЙХПТФК);

6. 4Р-153 “Қўқон шахри Мингтут-Аеропорт-Сариқўрғон” йўлини              0-3 км қисмини тўла таъмирлаш объектида 2016 йил учун 1.0 млрд.сўмлик қўшимча келишувлар тузилди. Жорий йилни 1-чорагида 434.6 млн.сўмлик (256%) ишлар бажарилди (пудратчи Шарқий ХДААЙСИТФК);

7. 4Р-148а "Фуркат темир юл станциясига шахобча" автомобил йўлининг 21-23.6 км қисмини тўла таъмирлаш объекти. 2016 йил учун 3,0 млрд. сўмлик қўшимча келишувлар тузилди. Жорий йилни 1-чорагида120,2 млн. сўмлик (120%) ишлар бажарилди (пудратчи  Боғдод ТЙХПТФК);

8. 4Р-112 “Фарғона халқа йўли”нинг  281 км даги йўл ўтказгични тўла таъмирлаш объектида 2016 йил учун 502.0 млн.сўмлик қўшимча келишувлар тузилди. Жорий йилни 1-чорагида 15,2 млн.сўмлик (15%) ишлар бажарилди (пудратчи Фарғона КХСИТФК).

9. Боғдод тумани йўл корхонаси асфалт-бетон заводини тўла таъмирлаш объектида 2016 йил учун 1,922 млрд.сўмлик қўшимча келишувлар тузилди. Жорий йилни 1-чорагида объектда ишлар амалга оширилмоқда (пудратчи Боғдод ТЙХПТФК).

10. А-373 “Тошкент ш- Кўқон ш-Андижон ш” йўналишининг Қўқон шахри Навоий кўчасини 241-242-км қисмини тўла таъмирлаш объекти (пудратчи Ўзбекистон ТЙХПТФК) 2016 йил учун қўшимча келишув тузиш ишлари олиб борилмоқда.

Коммуникация инфратузилмаси бўйича:

Мухтарам Президентимизнинг 2014 йил 18 июл  ПҚ-2214-сонли «Фарғона ва Марғилон шахарлари окава сув тизимларини реконструкция килиш» лойихасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Фарғона ва Марғилон шахарлари канализация тизимини реконструкция қилиш лойихаси доирасида 2016-2018 йилларда жами  52,6 млн.АҚШ доллар маблағларни ўзлаштириш белгиланган бўлиб, бугунги кундашахарлардагиокава сув тизимларини реконструкция килиш лойихаси бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Алоқа тизимини яхшилаш мақсадида "Ўзбектелеком" АЖ қошида "ЎзМобайл" миллий мобил алоқа оператори томонидан 181 та база  ўрнатиш кўзда тутилган. Шунингдек, 132,36 км шиша толали алоқа линияларни (4 та шаҳар ва 14 та туманларда) қуришилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунда вилоят бўйича 52,03 км масофада оптик толали алоқа кабелларини ётқизиш ишлари якунланди. Жумладан туман ҳокимиятлари биноларига жами 7,35 км (Бувайда туман ҳокимиятига - 0,4 км, Данғара туман ҳокимиятига - 0,15 км, Ёзёвон туман ҳокимиятига - 1,2 км, Олтиариқ туман ҳокимиятига - 0,7 км, Қўштепа туман ҳокимиятига - 1,4 км, Фурқат туман ҳокимиятига - 2,5 км ва Фарғона туман ҳокимиятига - 1 км), вилоят Статистика бошқармаси ва бўлимларига жами 0,9 км (вилоят бошқармасига -  0,5 км, Фарғона шаҳар - 0,1 км, Ёзёвон - 0,1 км, Қўштепа - 0,1 км ва Фарғона тумани (0,1 км)), шаҳар ва туман пахта тозалаш заводларига жами 26,38 км (Қўқон - 1,8 км, Бешариқ тумани - 0,48 км, Боғдод тумани - 10,5 км, Риштон тумани - 8 км, Қува тумани - 4,5 км ва Ўзбекистон тумани - 1,1 км), “Хамкорбанк” шаҳар бўлимларига жаъми 
7,7 км (Фарғона ш - 4,5 км, Қўқон ш - 0,4 км, Марғилон ш - 1,5 км ва Қувасой ш- 1,3 км), “Қишлоқҳўжаликкимё” ҳудудий акциядорлик жамиятига жами 0,3 км, ФарДУ қошидаги 3-сонли академик лицейга 0,5 км масофада оптик толали алоқа кабелларини ётқизилди.

Қишлоқ массивларида  намунавий уй, мухандислик  тармоқлари ва  инфратузилма объектлари қурилишини бориши тўғрисида (ПҚ-2483).

Вилоятда 22 та массивларда 1095 та уй-жойлар қурилиши олиб борилмоқда.

Уй-жой егалари томонидан 48884 млн.сўм (98%) бошланғич бадал маблағлари шакллантирилди.

Бугунги кунга қадар пудрат ташкилотларига 49,5 млрд.сўм (27%) маблағлар молиялаштирилиб, 46,2 млрд.сўмлик (25%) қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Натижада, 1095 та уйларда ер ишлари, 1086 та уйларда пойдевор қуриш, 806 та уйда ғишт териш ишлари, 502 та уйларда  плита ёпиш ишлари, 125 та уйларда  том ёпиш ишлари, 117 та уйда ички сувоқ ишлари, 109 та уйда ташқи сувоқ ишлари якунига етказилди. Бугунги кунда массивларда 9389 та  ишчи ходимлар ва 294 та техникалар жалб етилган.

Туман массивларида 37,6 км. ичимлик суви тармоқлари 11 та ичимлик сув қудуғи, 5 та сув минорасини қуриш ҳамда 1 та сув минорасини таъмирлаш учун жами 2594,1 млн.сўм маблағлар сарфланиши белгиланган. Бугунги кунда барча ичимлик суви объектлари бўйича тендер танловлари ўтказилиб, пудратчилар аниқланИБ, ҳозирги кунда массивларга ичимлик суви ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Массивларга 21,55 км. ички йўллар қурилиши белгиланган, бугунги кунда ушбу объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, Республика Йўл жамғармасига соҳавий експертизага тақдим етилди. Бугунги кунда 10 та массивлар бўйича соҳавий експертизадан ўтказилиб, ҳужжатлар давлат експертизасига тақдим етилди. Қолган 12 та массивлар бўйича ҳужжатлар Республика Йўл жамғармаси соҳавий експертизасида кўриб чиқилмоқда.

Массивларда 26,4 км електр ва табиий 23,8 км газ тармоқларини тортиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Қишлоқ массивларида 15 та инфратузилма объектлари қурувчи тадбиркорлар аниқланди ва қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Пудрат ташкилотларини пишган ғишт ва темир-бетон плита билан таъминлаш мақсадида ғишт ва плита ишлаб чиқарувчи корхоналар бириктирилди. Бугунги кунда пудрат ташкилотлари томонидан 17,2 млн. дона пиштган ғишт, 6,9 минг дона темир бетон плиталари заҳира қилинди.

Ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича (ПҚ-2483):

Қарорга асосан вилоятда 2016-2018 йиллар давомида жами 1901,9 минг доллар миқдорида маблағлар ўзлаштирилиб, 14 та лойиҳалар фойдаланишга топшириш белгиланган. Бунинг натижасида 283 нафар иш ўринлари яратилиши белгиланган. Шундан 2016 йилда 6 та ишлаб чиқариш лойиҳасига жами 1264,5 минг.доллар маблағ сарфланиб, натижада 165 нафар иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Жумладан;

1.      Қўштепа туманидаги “Водий файз баракот” МЧЖда йилига 12 минг.куб.м (шебен) қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга 321,4 минг.доллар, шундан ўз маблағи 107,1 минг.доллар, тижорат банк кредити 214,3 минг.доллар сарфланиши ҳисобига 35 нафар янги иш ўринлари яратилади. Ҳозирда қурилиш монтаж ишлари олиб борилмоқда 10,0 млн.сўм маблағ сарфланган. Турон банк томонидан кредит маблағи олиш учун хужжатлар расмийлаштирилмоқда.

2.      Қувасой шаҳридаги “Қувасойтаъмирқурилиш” МЧЖда йилига 14 млн.дона кўмир асосида ғишт ишлаб чиқаришга ўз маблағи ҳисобидан 410,7 минг доллар маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Натижада 65 нафар иш ўринлари яратилади. 2016 йил 1 апрел ҳолатига Қурилиш ишларига 60,0 млн.сўм маблағ сарфланган. Корхонада қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

3.      Фарғона шаҳридаги “Маида Изол Инвест” МЧЖда йилига
960 куб.м антикаррозия ва агресив мухитга чидамли қопламасини ишлаб чиқаришга 220,0 минг.доллар, шундан ўз маблағи 165,0 минг доллар, чет ел инвестицияси маблағи ҳисобидан 55,0 минг доллар ўзлаштириш ҳисобига 10 нафар янги иш ўринлари яратилади. Жорий йилнинг 1 апрел ҳолатига лойиҳа ташаббускорининг ўз маблағи ҳисобидан 165,0 минг доллар маблағ қурилиш-монтаж ишларига сарфланган. Ҳозирги кунда фойдаланишга топшириш далолатномаси расмийлаштирилмоқда.

4.      Риштон туманидаги “Муниса” хусусий корхонасида йилига 25 минг. кв.метр сопол том ёпма (черепица) маҳсулотини ишлаб чиқаришга 107,1 минг доллар,шундан ўз маблағи 35,7 минг доллар, тижорат банк кредити 71,4 минг доллар сарфланиши евазига 15 нафар иш ўринлари барпо етилади. 2016 йилнинг 1 апрел ҳолатига корхона томонидан жами 107,1 минг доллар маблағ ўзлаштирилган.

5.      Қувасой шаҳрида “Фергана керамикс индустри” МЧЖда йилига 2,0 млн.дона пишган ғишт ишлаб чиқаришни кенгайтиришга ўз маблағи ҳисобидан 44,6 минг доллар маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган. Бунинг ҳисобига 30 нафар иш ўринлари яратилади. Лойиҳа амалга оширилди. Туман ишчи хайъат комиссиясининг 2016 йил 12 феврал кундаги №10-сонли далолатномасига кўра фойдаланишга топширилди. Натижада 30 нафар янги иш ўринлари яратилди.

6.      Данғара туманидаги “Салохиддин уста файз” хусусий корхонасида йилига 50 минг дона рангли пол қопламаси ишлаб чиқаришни кенгайтиришга жами 160,7 минг доллар, шундан ўз маблағи 53,6 минг доллар, тижорат банк кредити ҳисобидан 107,1 минг доллар маблағ сарфланиши белгиланган. Лойиҳани ишга тушириш евазига 10 нафар янги иш ўринлари яратилади. Жорий йилнинг 1 апрел ҳолатига корхона ўз маблағи ҳисобидан 30,0 млн.сўм маблағ қурилиш ишларига сарфланган. Лойиҳа ташаббускори тижорат банк томонидан кредит маблағи олиш учун хужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Қолган 8 та қурилиш материаллар ишлаб чиқариш лойиҳалари 2017-2018 йиллар давомида фойдаланишга белгиланган. Шундан, 2017 йилда 7 та ишлаб лойиҳасига 601,7 минг.доллар 93 нафар иш ўрни яратилади. 2018 йилда 1 та ишлаб чиқариш лойиҳасига 35,7 минг доллар маблағ ўзлаштирилиб, 25 нафар янги иш ўринлари яратилади.

2. Саноат.

Вилоятда 2016 йилнинг 1-чорагида 1790,8 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 108,6 фоизни ташкил етди.

2016 йилнинг январ-март ойларида ҳудудий тасарруфдаги корхоналар томонидан 599,2 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 122,1 фоизни ташкил етди. Белгиланган прогноз кўрсаткич 4,5 фоиз ошиғи билан бажарилиши таъминланди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмида ҳудудий саноат корхоналарининг улуши 33,7 фоизни ташкил етди.

Вилоятда ялпи саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичнинг (104,3 %) 4,3 фоиз ошиғи билан бажарилиши таъминланган бўлсада, вилоят бўйича 4 та йирик саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқариш хажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 65,0 млрд.сўмга пасайтирилган. Жумладан,

Фарғона шаҳридаги "Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи" УКда 2016 йилнинг январ-март ойларида 300,5 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, пасайиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 90,5 фоизга тенг бўлди. Бунга корхонага нефт етказиб берувчилар томонидан углеводород хом-ашёсини ўтган йилга ва жорий йил учун тасдиқланган графикка нисбатан кам миқдорда етказиб берилганлиги сабаб бўлди.

"Узсангву" қўшма корхонасида 2016 йилнинг январ-март ойларида 1,7 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, пасайиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,6 фоизга тенг бўлди. Бунга корхона маҳсулотлари фақат “ГМ Узбекистан” компаниясига сотилиши ва жаҳон иқтисодиётида юзага келаётган иқтисодий вазиятлар сабабли “ГМ Узбекистан” компанияси томонидан буюртмаларни кам берилганлиги сабаб бўлди.

"Евроазия Тапо-Диск” МЧЖда 2016 йилнинг январ-март ойларида 2,4 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, пасайиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 29,4 фоизга тенг бўлди. Бунга корхонада жорий йилда “ГМ Узбекистан” компанияси  корхонага буюртма берилганлиги сабаб бўлди.

"Автоойна" АЖда 2016 йилнинг январ-март ойларида 9,2 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, пасайиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 49,6 фоизга тенг бўлди. Бунга асасий сабаб “ГМ Узбекистан” компанияси томонидан буюртмаларни кам берилганлиги сабаб бўлди.

Ушбу корхоналардаги камайиш бир неча дастурлардаги янги амалга оширилаётган ишлаб чиқариш лойиҳалари ҳамда мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш ҳисобига қопланмоқда. Хусусан, 2016 йилнинг январ-март ойларида “Фарғонаазот” ИЧБда 
122,2 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 113,9 фоизни, Қўқон шаҳридаги “Индорама Коканд текстил” қўшма корхонасида 38,8 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 132,4 фоизни ташкил етди.

Вилоятда 2016 йилнинг январ-март ойларида 37 та йирик саноат корхоналари фаолият кўрсатди.

Вилоятда 15 дан ортиқ тармоқларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Жумладан, ҳисобот даврида енгил саноатда ўсиш 
119,8 фоизга ёки 495,9 млрд.сўмлик, кимё ва нефт кимё саноатида 
114,0 фоизга ёки 195,9 млрд.сўмлик, ун-крупа ва комбикорма саноатида 145,5 фоизга ёки 18,9 млрд. сўмлик, озиқ-овқат саноатида 115,7 фоизга ёки 403,1 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Бундан ташқари, бир қанча муҳим турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсишга еришилди.

2016 йил январ-март ойларида 672,5 млрд. сўмлик ҳалқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 115,3 фоизни ташкил етди.

 Жами ҳалқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажмида ноозиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш 412,9 млрд.сўмни, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 250,5 млрд. сўмни, вино-ароқ ва пиво ичимликлари ишлаб чиқариш еса 9,1 млрд.сўмни ташкил қилди.

Маҳаллийлаштириш дастури. Вилоятда 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 февралдаги “2014-2016 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2120-сонли ҳамда 2015 йил 11 февралдаги “2015-2019 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида” ПҚ-2298-сонли қарорларига асосан жами 21 та корхоналарда 31 та  лойиҳа амалга оширилмоқда.

Корхоналарда дастур асосида “ГМ-Узбекистан” корхонасида ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар учун еҳтиёт қисмлар, қандолат маҳсулотлари кир ювиш воситалари,  газ ташиш ва тарқатишга мўлжалланган ярим тиркамали цистерналар, иситиш батареялари, юмшоқ болалар ўйинчоқлари, полиефир тола, красител, кабел, електр чойнаклари, кимёвий дори сепиш аппаратлари, аёллар сумкалари каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Дастурга киритилган ҳудудий тасарруфдаги корхоналар томонидан январ-март ойларида жами 9,6 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Маҳсулот реализацияси 7,2 млрд.сўмни ташкил етиб, 39 минг  долларлик маҳсулот експорт қилинди. Еришилган валюта иқтисоди 2,5 млн.долларни ташкил етди ҳамда ушбу корхоналарда 10 нафар янги иш ўринлари яратилди.

3. Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш.

Вилоятда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш борасида бир қатор ижобий натижаларга еришилди. Хусусан, юридик, консалтинг, мехмонхона, интернет хизматлари, суғурта, молия ва банк соҳасидаги янги ва замонавий хизмат турларининг ҳамда бугунги кунда соҳа вакилларининг кўпаяётганлиги бунга ёрқин мисол бўла олади. Натижалар еса ўз навбатида соҳадаги рақобат муҳитининг шаклланишига, аҳоли арзон ҳамда сифатли харид ва хизмат турларидан фойдаланиш имкониятига ега бўлмоқда.

Ҳисобот даврида жами хизматлар ҳажми 1205,9 млрд.сўмдан иборат бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,4 фоизга ўсишга еришилди. 

Шунингдек, 663,7 млрд. сўмлик пуллик хизматлар кўрсатилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 112,3 фоиз ўсиш суръатини ташкил етди.

Чакана савдо айланмасига белгиланган прогноз кўрсаткичлар
5,2 фоизга (топшириқ 113,0%-амалда 107,8%) бажарилмади.Бунга вилоятда фаолият "УЗДЕУ-ФАРГОҲА" маъсулияти чекланган жамияти 10,5 млрд. сўм, "ФАРҒОНА АВТОТЕХХИЗМАТ-Фъъ аксиядорлик жамияти 7,0 млрд. сўм, "ФАРГОҲА-ЛАДА" маъсулияти чекланган жамияти 9,4 млрд. сўм, "КУКОҲАВТОТЕХХИЗМАТ" маъсулияти чекланган жамияти 10,5 млрд. сўм, "ФАРҒОНА ҲУДУДУЙ ДИСТРИБЙУТЕРЛИК МАРКАЗИ" унитар корхонаси 0, 4 млрд. сўм, "ФАРҒОНА ГЎСҲТ-СУТ САВДО" АЖ ҳудудий улгуржи савдо базаси 0,3 млрд. сўмга прогнозни бажарилмаганлиги сабаб бўлмоқда.

Кўрсатилган маиший хизматлар ҳажми 69,1 млрд. сўм (ўсиш 119,8%) дан иборат бўлди.

2016 йил 1 чорагида жами 135 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ташкил етилиши белгиланган бўлиб, амалда 137 та маиший хизмат кўрсатиш объектлари фойдаланишга топширилди ва 413 нафарга яқин меҳнат ёшидаги аҳоли доимий иш ўрнига ега бўлди.

Шунингдек, ҳисобот даврида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш обеъктларни ишга туширилиши ва мавжудларини кенгайтириш хисобига 3,5 мингга яқин янги иш ўринлари яратилди.

2016 йил 1-чорагида давомида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан жами  621 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратиш режалаштирилган бўлиб,  ҳисобот даврида хизмат кўрсатиш соҳаси билан шуғулланувчи тадбиркорларга тижоратбанк маблағлари ҳисобидан 3433 млн.сўм миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилди.

Чакана савдо айланмаси. Вилоятдаҳисобот даврида чакана савдо айланмаси ҳажми 1495,8 млрд. сўмни ташкил етиб, ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 107,8 фоизга тенг бўлди. Аҳоли жон бошига тўғри келган савдо ҳажми еса 426,8 минг сўмни ташкил етди.

Транспорт ва алоқа. 2016 йилнинг январ-март ойларида вилоят бўйича барча транспорт турларида 31,1 млн.тонна юклар ташилди ва ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100,8 фоизни ташкил етди.

Жумладан, автомобил транспортида юк ташиш 29,2 млн. тоннани ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 101,4 фоизни ташкил етди.

Вилоятда 2016 йилнинг январ-март ойларида барча транспортларда юк айланмаси 610,8  млн.тҒкмни, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 98,3 фоизни ташкил қилди. Бу ўсиш автомобил транспортида юк айланмасининг 494,7 млн.тҒкмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,2 фоизни ташкил етганлиги ҳисобига бўлмоқда.

Йўловчилар ташиш миқдори барча транспорт турлари бўйича 139,7 млн. кишини ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,3 фоизни ташкил етмоқда. Бу ўсиш асосан автомобил транспортида йўловчи ташиш ҳажмини 139,5 млн. кишини ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,3 фоизни ташкил етганлиги ҳисобига кузатилмоқда.

Ҳисобот даврида транспортларда йўловчи айланмаси 1838,1 млн. йўлҒкмни ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,8 фоизни ташкил етган. Шу жумладан, автомобил транспортида йўловчи айланмаси 1822,1 млн. йўлҒкмга ёки 103,7 фоизга ўсишга еришилди.

Транспорт хизматларининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсишни таъминланиши ўз навбатида олинган даромадлар ҳажмини ортишига олиб келди. Жумладан, йўловчи ташишдан даромад 125,5 млрд. сўмни ва ўсиш 114,6 фоизни ташкил етди. Бу асосан автотранспорт хизматидан олинган даромадлар ҳисобига бўлиб, жорий даврда бу кўрсаткич автомобил транспортида 122,4 млрд. сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 113,2 фоизни ташкил етди.

Шунингдек, ҳисобот даврида юк ташишдан олинган даромад 
136,4 млрд.сўмни ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 114,9 фоизни ташкил қилмоқда. Жумладан, автомобил транспортида юк ташишдан олинган даромад 103,5 млрд.сўмни ва ўсиш 102,7 фоизни ташкил етмоқда.

Вилоятда ҳисобот даврида 107,6 млрд. сўмлик алоқа хизматлари кўрсатилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,2 фоизни ташкил қилмоқда. Шундан, аҳолига кўрсатилган алоқа хизматлари 106,0 млрд. сўмдан иборат бўлиб,  ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,0 фоизга тенг бўлмоқда.

ИИИ. Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш

ва ривожлантириш

Вилоятда 2016 йил 1 чорагида вилоятнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида барча соҳаларда белгиланган Дастурлар доирасида муҳим вазифаларни бажарилишини таъминлаш, рақобатбордош ва бозор талабларига мос бўлган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенг йўлга қўйиш, експорт салоҳиятини ошириш, ички истеъмол бозорини арзон ва сифатли бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш, нарҳ-навонинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда пировардида аҳолининг реал даромадларини ошириш борасида белгиланган чора-тадбирлар асосида кенг кўламли ишлар олиб борилди. Жумладан;

Ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми амалдаги баҳоларда 333,5 млрд. сўмга ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,9 млрд. сўм (106,3%)га кўп бажарилди. 

Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни 76,2 фоизи ёки 230,1 млрд. сўмлигини чорвачилик маҳсулотларини ҳамда 23,8 фоизи ёки
71,6 млрд.сўмлигини дехкончилик маҳсулотларини ташкил етди.

Ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришда фермер хўжаликлари улуши                  3,7 фоизни, деҳқон хўжаликларининг улуши еса 96,7 фоизни ташкил етди.

Пахтачилик соҳаси бўйича.

Вилоятда 2015 йилда жами 100,1 минг гектар ер майдонига пахта екиш белгиланиб, жами 280,0 минг тонна ялпи хосил олиш кўзда тутилган.

Жорий йилда 2015 йил пахта ҳосилини аванслаш мақсадида  тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига пахта етиштириш учун 42,2 млрд. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилди ҳамда пахта етиштириш учун  соф холда 128 тонна азотли, 1139 тонна фосфорли ва 328 тонна калийли ўғитлар етказиб берилди.

       Ғаллачилик соҳаси бўйича.

Ғаллачилик соҳасида вилоятда еришилаётган ютуқлар замирида соҳада алоҳида тизим яратилганлиги, кўп йиллик тўпланган бой тажриба, уруғчиликка берилаётган еътибор ва агротехник тадбирларни ўз вақтида тўғри ташкил етилаётганлиги турибди.

Вилоятда фермер хўжаликларига 2015 йилда жами 111,7 минг гектар ер майдонига галла екиш белгиланиб, жами 284,3 минг тонна ялпи хосил олиш кўзда тутилган.

Ғалла ҳосилини аванслаш мақсадида  тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бошоқли дон етиштириш учун 52,5 млрд. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилди ҳамда  соф холда 11404 тонна азотли ўғитлар етказиб берилди.

Озиқ-овқат Дастурлари ижроси бўйича.

Вилоятда Ҳукуматимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар асосида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган еҳтиёжини  барқарор  таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмларини кўпайтириш ва ички истеъмол бозорини тўлдириш мақсадида мева-сабзавот, картошка, гўшт, сут, тухум, асал, балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда уларни сақлаш, қайта ишлашни йўлга қўйиш бўйича манзилли Дастурлар асосида ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 
4 январдаги 1-сонли  “2016 йилда мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланишнинг истиқбол кўрсаткичлари тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш, вилоятда мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва ўз вақтида қайта ишлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш  ҳамда жорий йилда мева-сабзавот, полиз ва узум маҳсулотларини експорт қилиш ҳажмларини ошириш мақсадида 2016 йил 8 январда вилоят ҳокимининг 10-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан, 2016 йилда вилоят бўйича 859,2 минг тонна сабзавот (уруғликка 19,0 минг тонна, қайта ишлашга 117,4 минг тонна, експортга  51,3 минг тонна, аҳоли истеъмолига 671,5 минг тонна), 336,7 минг тонна картошка (уруғликка 48,0 минг тонна, аҳоли истеъмолига 288,7 минг тонна), 108,7 минг тонна полиз (уруғликка 2 минг тонна, експортга 3,9 минг тонна,
аҳоли истеъмолига 102,8 минг тонна), 416,5 минг тонна мева
(қайта ишлашга 54,4 минг тонна, експортга 23,4 минг тонна, аҳоли истеъмолига 338,7 минг тонна), 106,5 минг тонна узум (қайта ишлашга 16,1 минг тонна, експортга 13,2 минг тонна, аҳоли истеъмолига 77,2 минг тонна) маҳсулотлари етиштириш ҳажмлари белгиланган.

Вилоятда ҳисобот давридаги барча тоифадаги хўжаликларида ёпиқ ерларда жами 6,1 минг тонна сабзавот (ўтган йилга нисбатан 104%), 423 тонна лимон (140 %) маҳсулотлари етиштирилди.

Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш.

Ҳукуматимиз томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш юзасидан яратилган тизим асосида биринчи навбатда, вилоятимизда аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали ва унумли фойдаланишни кенг йўлга қўйилганлиги ўзининг катта самарасини бермоқда.

Вилоятининг 724 минг та хонадонларига тегишли бўлган ахолининг шахсий томорқа хўжаликларининг 41,0 минг гектар томорқаларида ғалла, сабзавот, картошка, полиз ва озуқа екинларини екиш ҳисобига 15,8 минг тонна ғалла, 502,6 минг тонна сабзавот, 153,7 минг тонна картошка, 33,9 минг тонна полиз, 8,2 минг тонна дуккали донлар, 82,8 минг тонна мева, 79,4 минг тонна узум, 134,1 минг тонна озуқа екинлари етиштириш кўзда тутилган.

Ҳозирги кунда аҳоли томорқаларининг асосий майдонларда 18,3 минг гектар сабзавот, 2,0 минг гектар полиз, 5,7 минг гектар картошка, 1,5 минг гекар дуккали дон, 9,9 минг гектар майдонларда озуқа екинларини екиш ишлари олиб борилмоқда.

       Вилоят бўйича шахсий томорқаларига жами 41 минг 520 гектар                  (101,2 фоиз) ер майдонларга екинлар екилди.

      Шундан: 18,7 гектар сабзавот (102%), 5,8 гектар картошка (101%), 
2,02 гектар  полиз (101%), 11,7 гектар бошқа екинлар (101%) екилди.

     Шунингдек 1954 гектар майдонларга 791 минг дона мева кўчатлари ҳамда  1290 гектар майдонларига 1677 минг дона узум кўчатлари екилди.

Ахолининг шахсий томорқаларига жами 17,4 минг тонна уруғлик картошка, 99,5 тонна пиёз, 11.4 тонна сабзи, 277 кг карам, 3.2 тонна памидор, 6.2 тонна бодиринг, 20.1 тонна кўк пиёз, 7.6 тонна полиз,                    286 тонна бошқа уруғлари екилди.

Шунингдек жами 792 минг дона мева, 1677 минг дона узум кўчатлари  екилди.

Шундан 1290 гектар узум, 684 гектарга олма, 352 гектарга ўрик, 
98 гектарга анор, 586 гектарга гилос, 234 гектарга нок кўчатлари екилди.

Тижорат банклари томонидан шу кунгача аҳоли хонадонларига жами 5,9 млрд сўмлик (уруғлик ва кўчатларга 975 млн сўм, қорамол сотиб олишга 4272 млн сўм, парранда сотиб олишга 449 млн сўм, қўй сотиб олишга 449 млн сўм) кредит маблағлари ажратилди.

Музлаткичли камералар қуриш бўйича

Вилоятда 2016 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ҳисобига ички истеъмол бозорларини арзон ва сифатли    мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 29 февралдаги 34-сонли “2016 йилда республика худудларида янги совуткичли сиғимларни қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги  йиғилиш баёнига асосан Манзилли Дустур ишлаб чиқилди.

Дастурга асосан жорий да жами 27 та лойиҳа ташаббускорлари томонидан  16800 тонна сиғимдаги янги музлаткичли камералар ташкил етилиши белгиланди. Шундан "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси тизими бўйича 500 тоннани, вилоятдаги лойиха ташаббускорлари бўйича 16300 тоннани ташкил етади.

Ушбу мақсадлар учун жами 20,6 млрд. сўм шундан ўз маблағидан   11,0 млрд. сўм, тижорат банклари ҳисобидан 9,5 млрд. сўм сарфланиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг 1- чорагида жами 10 та лойихада умумий сиғими 7050 тоннали омборхоналар ишга туширилиб, жами 10,4 млрд. сўм сарфланди.

Хозирги кунда қолган 17 та лойихалар бўйича тармоқ жадваллари бўйича қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Маҳсулотларни қайта ишлаш. Вилоятимиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш борасида катта имкониятларга ега.

Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларни қайта ишлаш бўйича бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бугунги кунда етиштирилаётган пахта ва бошоқли доннинг асосий қисми вилоятнинг ўзида қайта ишланмоқда. Жумладан, пахтанинг 100,0 фоизи, бошоқли доннинг салкам 70 фоизи қайта ишлашга йўналтирилмоқда.

2015 йилда вилоятда етиштирилган мева ва узумнинг 16,1 фоизи, сабазвотнинг 15,8 фоизи, гўштнинг 13,2 фоизи, сутнинг 16,3 фоизи қайта ишланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 мартдаги “2016-2020 йилларда ҳом-ашё базасини ривожлантириш, мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлашни чуқурлаштириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ва експортини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2505-сонли қарорига асосан вилоят хокимининг 82 сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан вилоятда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида вилоятда гўшт, сут, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича мини технологиялар ва ихчам ускуналардан фойдаланиладиган янги корхоналар та     шкил етиш ҳамда мавжуд корхоналарни реконструкция қилиш бўйича Дастур ишлаб чиқилган.

Вилоятда 2016-2020 йилда жами 44 та янги инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Ушбу лойиҳаларга жами 200,6 млн. сўмлик маблағлар сарфлаш кўзда тутилган.

2016 йилда 5 та лойиҳалар (2 та мева-сабзавотни, 1 та сутни ва 2 та бошқа озиқ овқат маҳсулотларини қайта ишлаш) амалга оширилиши белгилаганди.

Бугунги кунда ушбу лойихаларнинг тармоқ графиклари ишлаб чиқилди.

2016 йилнинг январ-март ойларида жами 1 та лойиха амалга оширилди (шундан, 1 та сутни қайта ишлаш). Лойиҳаларни амага ошириш учун жами 200 млн. сўм маблағ сарфланди ва 6 та янги ишчи ўринлари яратилди.

Чорвачилик бўйича.

Сўнгги йилларда чорвачиликда наслчилк ишларини ривожлантириш, сунъий уруғлантиришни кенг жорий етиш, озуқа базасини яхшилаш, моддий-техника базасини мустахкамлаш ва ушбу соҳада фаолият юритаётган субъектларга етарли шарт-шароитларни яратиб берилаётганлиги соҳада чорва бош сонларини оширишга ҳамда маҳсулотлар ҳажмини кўпайтиришга катта замин яратмоқда. Масалан,

2016 йил 1 чорагида:қорамоллар бош сони 977,1 минг бош
(105%), 
жумладан, сигирлар бош сони 356,4 минг бош (102,9%), қўй-ечкилар 813,2 минг бошга (101,7%), паррандалар бош сони 4 млн 
112 минг бошга (112,4%) бошга 
етказилди.

Шунингдек гўшт ишлаб чикариш 28,9 минг тоннани (105,8%), сут ишлаб чикариш 169,1 минг тоннани (105,9%), тухум ишлаб чиқариш 64,9 млн донани (114,5%), балиқ етиштириш 1000 тоннани (127,4%) ташкил етади.

Қорамолчиликни ривожлантириш бўйича жами 19 та лойиҳада 700 бош қорамол ташкил етилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун лойиҳа ташаббускорлари томонидан 2,2 млрд. сўм, тижорат банклари кредитлари ҳисобидан 3,4 млрд. сўм маблағлар сарфланди. Лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 145 та янги иш ўринлари яратилди.

Паррандачиликни ривожлантириш бўйича белгиланган дастурларга асосан 9 та лойиҳада 20 минг бош парранда боқиш ташкил етилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун лойиҳа ташаббускорлари томонидан 1,1 млрд. сўм, тижорат банклари кредитлари ҳисобидан 3,0 млрд. сўм маблағлар сарфланди. Лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 55 та янги иш ўринлари яратилди.

Балиқчиликни ривожлантириш бўйича вилоят бўйича жами 6 та лойиҳалар тўлиқ амалга оширилиб, уларда жами 25 гектар ер майдонларига кўллар ташкил етилди. Лойиҳаларни амалга ошириш  учун лойиҳа ташаббускорлари томонидан 700 млн. сўм, тижорат банклари кредитлари ҳисобидан 300 млн. сўм маблағлар сарфланди. Лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 32 та янги иш ўринлари яратилди.

Асаларичиликни ривожлантириш бўйича20 та лойиҳалар тўлиқ амалга оширилиб, уларда 2500 дона асалари уялари ташкил етилди. Асалари хўжаликларини ташкил етишга жами 800 млн. сўм маблағлар (шундан банк кредити 320 млн. сўм) сарфланди. Лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 83 та янги иш ўринлари яратилди.

ИВ. Уй-жой ва коммунал хўжалигидаги ислоҳотлар

Тезкор маълумотларга кўра 2016 йил январ-март ойларида вилоятда коммунал тўловлардан бўлган жами дебитор қарздорлик 881,1 млрд. сўмни (шундан аҳоли қарздорлиги 670,7 млрд. сўм) ташкил етди. Йил бошига нисбатан умумий қарздорлик 19,0 млрд. сўмга, шундан аҳоли қарздорлиги 6,5 млрд. сўмга камайган. Жумладан:

- табиий газ таъминоти бўйича жами қарздорлик 330,2 млрд. сўмни (шундан аҳоли 314,9 млрд. сўм) ташкил етиб, йил бошига нисбатан қарздорлик 224,6 млн. сўмга, (шундан аҳоли 2,0 млрд. сўм) камайган;

- електр енергияси бўйича умумий қарздорлик 533,6 млрд. сўмни (шундан аҳоли 340,2 млрд. сўм) ташкил етиб, йил бошига нисбатан қарздорлик 18,9 млрд. сўмга (шундан аҳоли 7,5 млрд. сўм) камайган;

 - ичимлик ва оқава сув бўйича қарздорлик 13,2 млрд. сўмни (шундан аҳоли 12,7 млрд. сўм) ташкил етиб, йил бошига нисбатан қарздорлик 0,6 млн. сўмга ортган;

- иссиқлик таъминоти бўйича қарздорлик 3,3 млрд. сўм (шундан аҳоли 2,96 млрд. сўм) ташкил етиб, йил бошига нисбатан қарздорлик 348,1 млн. сўмга (шундан аҳоли 247,7 млн. сўм) ортган.

Сурункали коммунал тўловлардан бўлган қарзларини тўламаётган, коммунал хўжаликдан фойдаланиш қоидаларини бузган ва ноқонуний равишда фойдаланаётган истеъмолчиларга нисбатан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилиб, тармоқдан узиб қўйилмоқда.

Аҳоли ва корхона маблағлари ҳисобидан хисобот даврида 31,2 км. ичимлик сув тармоқлари ва 6,6 км табиий газ тармоқлари тортилган.

Аҳоли яшаш пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Республика бюджет маблағлари хисобидан 68 та (11,3 млрд.сўм)қишлоқларда 21 та ичимлик суви қудуғи қазилади, 24 та қудуқлар таъмирланади ҳамда 72 км сув тармоқлари тортилиб, 60 мингдан зиёд аҳолини ичимлик суви таъминоти яхшиланишига еришиш кўзда тутилган. Бугунги кунда ичимлик суви объектларида 3,4 млрд.сўмлик (30%) қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.

В. Ташқи иқтисодий фаолиятни ривожланиши

2016 йил 1-чорагида вилоят ташқи савдо айланмаси (дастлабки хисоб асосида) 280,8 млн. АҚШ долларини, шундан маҳсулот експорти 108,7 млн. АҚШ долларини, импорти еса 172,1 млн. АҚШ долларини ташкил етиб, ташқи савдо айланмаси салдоси -63,4 млн. АҚШ доллари хажмида  якунланмоқда.

Ўтган йилнинг 1-чорагига нисбатан вилоят ташқи савдо айланмасининг ўсиши 101 фоизни, маҳсулот  експорти 105,8 фоизни,  импорти 98,2 фоизни ташкил етмоқда.

Експорт тузилмасида ўтган йилга нисбатан пахтадан тайёрланган маҳсулотлар експорти 127,4 фоизга, озиқ-овқат маҳсулотлари 105,1 фоизга, қора ва рангли металлар 7,4 мартага, машина ва ускуналар 151,2 фоизга, енергия ресурслари 128,2 фоизга ўсмоқда.

Импорт тузилмасида еса корхоналарни қайта жиҳозлаш хисобига қора ва рангли металлар 109,2 фоизга, шунингдек хизмат кўрсатиш еса 2,5 мартага ўсмоқда.

Експорт таркибида пахта толаси хажми (81,3%), импортда еса, озиқ-овқат (73,4%), кимё маҳсулотлари (83,4%) хажми камайди.

Вилоят корхоналарининг Узоқ хориж ва Болтиқ бўйи давлатлари билан ташқи савдо айланмаси 168,1 млн.долларни (ўсиш 100,4%), шу жумладан, маҳсулот експорти 73,3 млн.долларга (99,2%), импорти еса 94,8 млн.долларга (101,3%) тенг бўлмоқда.

МДХ давлатлари билан ташқи савдо айланмаси еса 112,8 млн. долларни (ўсиш 101,9%), шу жумладан, маҳсулот експорти 35,4 млн. долларни (122,5%), импорти еса 77,4 млн.долларни (94,6%) ташкил етмоқда.

Вилоят енгил саноат корхоналарига 2016 йил 1-чораги учун белгиланган  55,5 млн. АҚШ долларлик експорт прогнози 55,6 млн. АҚШ долларига (100,1%) бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида вилоят тасарруфидаги корхоналарга 2016 йил 1-чораги учун белгиланган 51,2 млн. АҚШ доллари хажмидаги експорт прогнози
52,9 млн. АҚШ долларига ёки 103,3 фоизга бажарилди.

Худудий експорт прогнозини бажарилишини таъминлаш ва унинг хажмини кенгайтириш мақсадида модернизация қилинган корхоналарда експортбоб маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, янги експортер корхоналарни аниқлаш, експорт учун шарт шароитларни кенгайтиришга алоҳида еътибор қаратилди. Айниқса, Қувасой шаҳри, Боғдод, Учкўприк, Қува, Фурқат, Фарғона ва Ўзбекистон туманларида експортга қўшимча корхоналарни жалб етишга кўмаклашилди.

Бу туманлардаги Агрофирма ва фермер хўжаликлари раҳбарлари билан биргаликда ТИАИС вазирлиги орқали Россия, Қазахистон, Қирғизтон, Украина ва бошқа мамалакатлар компаниялари билан вилоятда етиштирилаётган мева-сабзавотларга експорт шартномалар, келишув битимлари тузиш ишлари ташкил етилди.

2016 йилнинг 1-чорагида 17 та експортбоб маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар ишга туширилди. (Фарғона шаҳрида 4 та, Қўқон шаҳрида 3 та, Марғилон шаҳрида 2 та, Қува, Бешариқ, Данғара, Ўзбекистон туманларида 2 тадан).

Жумладан, енгил саноатда експортга йўналтириладиган калава ип ишлаб чиқарувчи 2 та (“Фарғона Асиана” МЧЖ, “Бешариқ тўқимачи” МЧЖ), тўқимачиликда 3 та, трикотажда 2 тага, тикувчиликда 6 тага, ипакчиликда 1 та  корхона ишга туширилди.

Бундан ташқари, експортерлар таркибига кирувчи калава ип ишлаб чиқарувчи “Индорама Коканд текстил” ҚК (3-етапи, йиллик
6 минг тонна), Учкўприк туманидаги “Хумо тўқимачи” МЧЖ (йиллик 3,2 минг тонна)  Қува туманидаги “Қува текстил” МЧЖ (5,5 минг тонна) корхоналарида ишлаб чиқариш қувватлари кенгайтирилди.

Жорий йил експорт прогнозига киритилмаган худуд тасарруфидаги корхоналар қайта таҳлил қилиниб, Қувасой шаҳрида
2 та, Марғилон шаҳрида 2 та, Фарғона шаҳрида 9 та, Қўқон шаҳрида
3 та, Фарғона туманида 2 та ва Боғдод туманида 1 та саноат корхонаси ўз маҳсулотини експортга чиқариш имконияти борлиги аниқланиб, уларни експорт қилишига кўмаклашилди.

Хусусан, Қўқон шаҳридаги “Ню вей Коканд” МЧЖ, “Юксалиш гипсо картон” МЧЖ, Фарғона шаҳридаги “Фергана Қиченг” МЧЖ, “Фарм Здрав” фирмаси, Тошлоқ туманидаги “Ста Пласт”“Ферганаспецодежда” ХФ, Фурқат туманидаги “Мангутекс” МЧЖ, хусусий тадбиркорлар Юсупов Бобур,  Нишонов Тўлқин ва бошқа корхоналарда експортни йўлга қўйиш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, Қўқон шаҳридаги “2Ф Течнологй Гроуп”, “Авилон Қўқон текстил”, “Чинобод Продукт Сервис”, “Европринт” МЧЖ, Марғилон шаҳридаги “Експо Колор принт” ҚК, “Наримтекс” ҚК, Фарғона шаҳридаги “Фаргона Кимё заводи” МЧЖ, “БЕЛЛА ПЛАСТ” ҚК, “Тараз-сервис еффект” корхоналарида експорт прогнозларини 110-130 фоизга бажарилишини таъминлаш ишлари ташкил етилди.

Вилоятда 2016 йил 1 апрел ҳолатига рўйҳатдан ўтган хорижий инвестицияли корхоналар сони 153 тани ташкил етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16 тага ортди.

Улар томонидан ишлаб чиқарилган ва хизматлар ҳажми 329,2 млрд. сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 115,4 фоизни ташкил етмоқда. Вилоят ялпи саноат маҳсулотидаги улуши 21,3 фоиздан 22,0 фоизгача ортди.

Жорий йилнинг 1-чорагида 3 та янги хорижий инвестицияли корхона ташкил етилди. Улар Фарғона шаҳридаги қурилиш монтаж ишларига ихтисослашган Таиланд “РОЙАЛ ТҲАЙ БРАНCҲ” хорижий корхонаси, Қўқон шаҳридаги метан газ балонлари ишлаб чиқарувчи Ўзбекистон-Хитой “Шаффоф метан саноат” қўшма корхонаси, Бешариқ туманидаги тикув маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Ўзбекистон-Туркия “Наргиз тонг” қўшма корхоналари.

2016 йилнинг 1 апрел ҳолатига 5 та хорижий инвестицияли корхоналар фаолият кўрсатмади. Жумладан,

Фарғона шаҳридаги: Ўзбекистон-Хитой “Фардо Фен” қўшма корхонаси - гипсокартон ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, Хитой инвесторлари томонидан Низом жамғармаси тўлиқ шакллантирилмаганлиги (жиҳозлар келтирилмаган) сабабли фаолиятини бошламаган. Вилоят Хўжалик судининг 2010 йил
15 апрелдаги 15-11-Ғ7632-сонли хал қилув қарорига асосан тугатилган. Корхона давлат реестридан чиқарилмаган.

Ўзбекистон-Ерон “Уз-Созон” қўшма корхонаси «ГМ» автомобилларига еҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, низом жамғармасини тўлиқ шакллантирилмаганлиги сабабли, вилоят Хўжалик судининг 2010 йил 15 апрелдаги 15-11-05Ғ7634-сонли ҳал қилув қарорига асосан тугатилган. Корхонанинг мол-мулклари қайта хисобланиб, баҳолашга қўйилган. Шу билан бирга корхона 

Қўқон шаҳридаги: Ўзбекистон-Туркия “СCОРПИОН” қўшма корхонаси бўз мато ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 2007 йилда  хом ашё сотиб олиш учун айланма маблағи етишмаганлиги ва хорижий хамко билан алоқа узилганлиги сабабли фаолиятини тўхтатган. 

Данғара туманидаги: Ўзбекистон-Малайзия “Кокмалният” қўшма корхонаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослашган бўлиб, хорижий хамкор билан биргаликда Низом жамғармасини шакллантира олмаган. Молиявий такчиллиги сабабли фаолияциз бўлиб турибди.

Бешариқ туманидаги: Ўзбекистон-Лихтенштейн “БЕСҲ КРАФТ-ЕХ ОТАЖ” қўшма корхонасини қарздорлиги ортиб кетгани ва молиявий такчиллик юзага келгани сабабли корхонани тугатиш бўйича вилоят хўжалик судининг 2015 йил 8 октябр кунги 15-1509Ғ21043-сонли хал қилув қарори қабул қилинган.

ВИ. Кичик бизнесни ривожлантириш

Вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши, уларга қатор имтиёз ва имкониятлар яратиб берилаётганлиги иқтисодиётимизнинг юксалишига ҳамда аҳоли турмуш даражасининг янада фаровонлашишига сабаб бўлиб, 2016 йил 1-чорагиякуни ҳисоботларига кўра уларнинг ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмидаги улуши 50,9фоизни ташкил етди. Ёки ўтган йилнинг (50,6 %) шу даврига нисбатан 0,3фоизга ошди.

Рўйхатдан ўтган кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сони 19167 таниташкил етди.Шундан, 18527 нафари (жамига нисбатан 96,7 %) фаолият кўрсатмоқда.

Ҳисобот даврида 707та янги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ташкил етилди.Кичик бизнес субъектлари ҳисобига 19862мингта янги иш ўринлари яратилди.

Ҳисобот даврида тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида
251,0 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди ҳамда топшириқ режаси 130,0 фоизга бажарилди.

Соҳа вакиллари томонидан 1267,6 млрд. сўмдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Шундан ташқи бозорга 52,8 млн. доллар миқдоридаги махсулотлар експорт қилинди.

ВИИ.Ижтимоий соҳани ривожланиши

Меҳнат ва даромадлар. Вилоятда давр охирига доимий аҳоли сони 3516,7минг нафарни ташкил етиб, ўтган йилга нисбатан
61,0 минг нафарга ёки 101,8 фоизга ортган.

Иқтисодий ислохотларни жадаллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасида иқтисодиётда банд бўлганлар сони ўсиб бормоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 1,5 фоизга ўсиб, 1468,8 минг кишини ташкил қилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йил 
3 декабр СҚ-63-ИИИ-сонли қарори бўйича “2016 йилда иш ўринлари ташкил етиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури”га асосан, ҳисобот даврида 19862 та (қишлок жойларда 13842 та) янги иш ўринлари яратилди. Бу кўрсаткич режага нисбатан 132.8 фоизни ташкил қилмоқда.

Йилнинг давомида иш ахтарувчи сифатида жами 10198 нафар фуқаролар рўйҳатга олинди, шундан 9661 нафари ишга жойлаштирилди, 526 нафар фуқароларга еса ишсизлик мақоми берилди.

Ҳисобот даврида ўртача иш ҳақи вилоят бўйича 1057.7 минг сўм бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8.6 фоизга ўсганлиги қайд етилди.

Соғлиқни сақлаш. Вилоятда соғлиқни сақлаш тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Дастурни амалга ошириш жараёнида биринчи еътибор аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилди.

Ҳозирги кунда вилоятда 14092 ўринли 168 та шифохона ва бир пайтнинг ўзида бир сменада 43,8 минг қувватга ега бўлган 567 та оилавий ва бошқа амбулатория-поликлиника муассасалари самарали фаолият олиб бормоқда.

Тиббий муассасаларда жами 41,2 минг нафар ўрта тиббиёт ходимлари ва 7,0 минг нафардан зиёд врачлар фаолият кўрсатмоқда.

Бундан ташқари нодавлат тиббий муассасалар фаолиятининг такомиллаштирилишига жиддий еътибор берилмоқда. Натижада нодавлат шифохоналар сони 91 тани ташкил етди. Нодавлат тиббий муассасалар сони еса 264 тани ва якка тартибда тиббий меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи врачлар сони 236 нафардан иборат. Шунингдек, пуллик тиббий хизмат олган шахслар сони 2016 йилнинг январ-март ойи давомида 823,0 минг нафарни ташкил етиб, пуллик тиббий хизмат кўрсатиш ҳажми 35,9 млрд.сўмни ташкил етди ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 124,6 фоизга ошган.

Таълимни ривожлантириш. Вилоятда 90,4 минг ўринга ега бўлган жами 645 та мактабгача таълим муассасалари фаолият кўрсатиб, уларда 93,2 минг нафардан зиёд болалар тарбияланмоқда.

Вилоятда 2015Ғ2016 ўқув йилида 920 та умумтаълим мактаблари фаолият кўрсатиб, 37,4 минг нафар педагог ходимлар 494,7 минг нафардан зиёд  ўқувчиларга таълим бермоқда.

Бугунги кунда вилоятда 12 та академик лицейлар ва 145 та касб-ҳунар коллежлари фаолият кўрсатмоқда. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида  таълим олаётган ўқувчилар сони 172,2 минг нафардан зиёдни ташкил етди. (Жумладан,академик лицейларда-8832 нафар, касб-ҳунар коллежларда– 163376 нафар)

Спорт. Ўсиб келаётган ёш авлодни жисмоний-маънавий жиҳатдан саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни соғлом ва баркамол бўлиб вояга етказиш мақсадида, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Оммавий спорт тадбирларини ўтказиш бўйича тасдиқланган режага асосан, 2016 йил 3 ой давомида шахар ва туман хокимликлари, турли давлат хамда жамоат ташкилотлари билан хамкорликда 327 та турли спорт мусобақалари ўтказилди. Ўтказилган спорт мусобақаларида 149748 нафар (шундан 69884 нафари қизлар) ёш спортчилар иштирок етишди. Мазкур тадбирларни ўтказишга ва ғолиб бўлган совриндорларни тақдирлашга жамғарма ва ҳомий ташкилотлар томонидан 18,1 млн.сўм маблағлар шундан, болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 10,6 млн.сўм маблағ сарфланди.

Ўтган ойлар давомида вилоятимизнинг 32 нафар (шундан 12 нафар қизлар) ёш спортчилари жами 1 та Республика мусобақаларига юборилиб, фахрли ўринларни егаллаб қайтдилар.

Маданият. Вилоятда 4 та театр ва 14 та музейлар, 8039,4 минг нусха китоб фондига ега бўлган 1127 та кутубхоналар фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, вилоятда 91 та маданият ва аҳоли дам олиш маркази фаолият кўрсатмоқда. Мазкур марказларда 759 та тўгараклар мавжуд бўлиб, тўгаракларда 8,1 минг нафардан зиёд болалар ва ўсмирлар  бўш  вақтларини мазмунли ўтказмоқда.

нг бориши тўғрисида маълумот