Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 180 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФУҚАРОЛАР ХАВФСИЗЛИГИ – ФАОЛИЯТИМИЗ САМАРАСИ

 2017-10-26 15:34:56    70

PDF юклаш
Чоп этиш


Замонавий ахборот технологиялардан фойдаланиш бошқа соҳаларда бўлгани каби ички ишлар органлари тизими, хусусан қўриқлаш хизмати самарадорлигини оширишда ҳам муҳим ўрин тутади. Буни эътиборга олган ҳолда кейинги йилларда тизимга илғор ва замонавий технологиялар изчил татбиқ этилмоқда.

Бу хусусиятлар вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси 2-алоҳида милиция батальони томонидан қўриқланаётган объектлар муҳофазасини таъминлаш, уларда жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, корхона, ташкилот, хусусий шохобчалар ва фуқаролар хонадонларини қўриққа олиш борасида тарғибот ишларини кучайтириш, ходимлар ўртасида қонунчилик ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ҳуқуқий, маънавий савиясини ошириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги вазифаларни адо этишда муҳим ўрин тутмоқда.

Жорий йил давомида батальон томонидан 38 та объект қўриқланиб, 1 та кузатув йўналиши бўйича хизмат кўрсатилмоқда. Шунингдек, Фарғона шаҳри ҳудудида жойлашган савдор дўконлари, шохобчалар, фуқаролар хонадонларини қўриқловга олиш чоралари кўрилмоқда. Майда ўғирликларнинг олдини олиш мақсадида тасдиқланган режага асосан мунтазам рейдлар такшил этилиб, ташмачилик билан шуғулланаётган шахслар тегишли жазога тортилмоқда.

Жорий йилнинг шу даврига қадар вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан ўтказилаётган қидирув тадбирлари давомида Жиноят кодексининг турли моддалари билан айбланиб, тергов органларидан яширинган 10 нафар шахслар қўлга олинди. Қолаверса, Қўриқлаш бошқармасининг кўрсатма-талабларига асосан ёшлар ўртасида гиёҳвандликка қарши курашишга бағишланган тадбирлар таълим муассасаларида уюшқоқлик билан ташкил этиляпти. Шаҳар-туманлардаги касб-ҳунар коллежлари, мактабгача таълим муассасаларида жиноячилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида видеокузатув ўрнатиш ишлари амалга ошириляпти.

Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни мамлакатимизда профилактика  куни сифатида белгилангани бизнинг фаолиятимизда ҳам муҳим ўрин тутяпти. Профилактик тадбирлар доирасида батальонимиз томонидан кўча ва жамоат жойларида тартибни сақлаш, фуқаролар, ёнғин ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган суҳбатлар, тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилмоқда. Ушбу жараёнларда биз билан вилоят ИИБ ва Фарғона шаҳар ИИБ соҳа хизматларининг ҳамкорлиги диққатга сазовордир.

Ушбу чора-тадбирлар туфайли юртдошларимиз, корхона, ташкилот ва муассаса ходимлари жиноятчиликни камайтириш ва унинг олдини олишда қўриқлаш тизимининг афзалликларини кенг тушуниб етмоқдалар.

                                                                                    

М.САЙДАЛИЕВ,

вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси

2-алоҳида батальони командири, майор.