Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


14 январь – Ватан ҳимоячилари куни: Байрамга бағишланган спорт мусобақалари

×

 2018-01-10 17:17:59    72

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳарбий хизматчилар ўртасида регби,  волейбол, кураш, минифутбол, қўл тўпи, сузиш спорт  тури  бўйича  “Миллий Армия-ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактаби” шиори остида вилоят биринчилиги мусобақалари ўтказилмоқда.

6 январь куни Фарғона давлат университети  ўйингоҳида тадбирнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари И.Носиров вилоятимиздаги ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган офицер ва аскарларни – Ватан ҳимоячилари куни билан қутлаб, мусобақа иштирокчиларига омад тилади.

Давлатимиз Мадҳияси янгради. Сўнгра регби мусобақаси бошланди. Унда вилоятимиздаги ҳарбий қисмларнинг “Истиқлол”, “Жасорат”, “Бургут”, “Баркамол”, “Матонат” ва  вилоят ёшлар иттифоқининг “Жасорат” жамоалари ўзаро куч синашди.

Қизғин баҳслардан сўнг Шарқий ҳарбий округнинг “Жасорат” жамоаси  ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. Иккинчи ва учинчи ўринларни вилоят ёшлар иттифоқининг “Жасорат” ва “Истиқлол” жамоалари эгаллади.

–Кейинги йилларда спортнинг регби тури ривожланиб бормоқда. Унга қизиқувчилар сони  кундан-кунга кўпайиб бораётгани  ҳам шундан далолат беради, – деди вилоят регби федерацияси раиси Иқболжон Мамажонов. – Бугунги тадбир ташкилотчилари – вилоят ҳокимлигига, Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси  ходимларига ўз миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз. Регби спорт тури  ёшларнинг  жисмонан соғлом,  баркамол, чаққон, ҳушёр ва эпчил бўлиб камолга етишида муҳим омил саналади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдулҳай Каримовнинг дилтортар қўшиқлари тадбирга ўзгача шукуҳ ва хушкайфият улашди.                                                       

 

М.САЛИМОВА.

Суратни  Шерзод ҚОРАБОЕВ олган.