Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Юлдузлар мангу порлайди

×

 2018-02-07 15:53:54    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги 25-умумтаълим мактаби кираверишида қад ростлаган Дилшод Асанов мемориал ёдгорлиги пойи анвойи гулларга бурканди.

Ватан тинчлиги йўлида душманга қарши курашда жасорат кўрсатган мард ўғлоннинг мағрур қиёфаси тимсолида у ҳамиша барҳаёт экани, йиллар ўтгани сари янада ўктам бўлиб, улғайиб бораётганини кўриш мумкин. Онаси қаҳрамоннинг юз-кўзларини силаб, “Менинг ўғлим ўлмаган, унинг мардонавор руҳи ҳозир биз билан бир даврада кезиб юрганига ишонаман”, дея ғурур билан даврага боқди.

Шу йилнинг 3 февраль тонгида капалак қор ёғиб, зумрад қиш қисқа муддат бўлса-да ўз тароватини намоён этди. Қиш зийнати бўлган оппоқ қор мемориал ёдгорликнинг очилиш маросимига ўзгача файз бағишлади. Тантанали маросимда вилоят ҳокимлиги, вилоят Мудофаа ишлари, халқ таълими бошқармалари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари,  Ёшлар иттифоқи вакиллари, Фарғона шаҳридаги таълим муассасалари мутасаддилари, ўқувчи-ёшлар ҳамда Дилшод Асановнинг оила аъзолари, қуролдош дўстлари ва синфдошлари жамул-жам бўлишди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Илҳом Носиров сўзга чиқиб, халқимиз ўз тинчлиги ва нурли келажаги йўлида жонини фидо қилган бу каби мард ўғлонларини асло унутмаслигини таъкидлади. Дилшод Асанов каби ҳарбийларимиз жасорати ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ўзига хос ибрат мактаби эканлигини айтиб ўтди. Қуролли Кучларимиздаги ҳаётбахш ислоҳотлар, янгидан қабул қилинган Мудофаа  доктринаси, ҳарбий-маъмурий секторлар фаолияти бу борадаги ишлар кўламини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши билан аҳамиятли эканлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Билим даргоҳида ташкил этилган бошланғич ҳарбий тайёргарлик синфлари ўқувчиларининг ҳарбий ва жисмоний машғулотлар жараёнидаги маҳорати, она Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, шеърлар иштирокчи томонидан гулдурос қарсаклар билан олқишланди. Йиғилганлар таълим масканида мактабнинг собиқ ўқувчиси, 2000 йили Сурхондарё вилоятида юртимиз сарҳадларига бостириб кирган ёвларга қарши курашда айни навқирон 25 ёшида ҳалок бўлган Дилшод Асановга бағишлаб ташкил этилган хотира бурчаги билан яқиндан танишдилар.

Биз Дилшод билан синфдош бўлганмиз,-дейди мазкур мактаб ўқитувчиси Нафиса Собирова. – У болалигидан кучли, иродали бўлиб улғайди. Шу боис ўқувчиларимга болалик дўстим ҳақида ажойиб хотираларимдан айтиб бераман. Синфдошлар ҳам ҳар кўришганда Дилшодни эсга оламиз.

У қисқа умри давомида ўз қаҳрамонлиги туфайли юлдуздек шуъла сочиб, тинч ҳаётимиз ва буюк келажагимиз йўлини чароғон этди. Шу маънода, юлдузлар мангу порлайди!

 

Ботир МАДИЁРОВ.

Суратни Шерзод ҚОРАБОЕВ олган.