Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Қирғизистонлик нуронийлар “Чимён”да дам олдилар

×

 2018-02-22 17:03:48    74

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан  Қирғизистон Республикасининг 30 нафар нуронийлари Фарғона туманидаги “Чимён” сиҳатгоҳида 10 кун мобайнида дам олдилар.    

Вилоят ҳокими  Шуҳрат Ғаниев  сиҳатгоҳга ташриф буюриб,  бу ерда яратилган шароитлар билан танишди.  Қирғизистонлик нуронийлар билан учрашиб, самимий суҳбатлашди.

Меҳмонларнинг мароқли дам олишлари,  вилоятимиз кўрки ва гўзаллигидан баҳраманд бўлишлари учун экскурсиялар ташкил этилди. Фарғона шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, Қўқон шаҳридаги муҳташам бинолар уларда катта таассурот қолдирди.  

89 ёшли Ғолибжон ота Исақов,  80 ёшли  Исмон ота Исломқулов, 79 ёшли Тойқора ота Тоғаевлар шаҳарлар қиёфасининг янгича кўриниши, замонавий архитектураси аввалги қиёфасидан  буткул фарқ қилишини тўлқинланиб гапиришди.  Қўлларини дуога очиб,  юртимизга омонлик, тинчлик,   миллатлар ўртасида тотувлик  доимо мустаҳкам ва абадий  бўлишини сўраб,  дуо  қилдилар.

Эътиборлиси,  хайрли тадбир туфайли 500 нафар нуронийлар сиҳатгоҳда саломатликларини  тиклаш имконига эга бўладилар.

     Тадбирда Қирғизистон Республикасининг Қадамжой шаҳри мэри  Бақитбек Бегалиев, Қадамжой туман ҳокими биринчи ўринбосари  Абдубанноп Жакбаров, Фарғона тумани  ҳокими  Содиқжон Имомалиев  иштирок этди.


Камола ПОЛВОНОВА.

Шамсиддин ҚОРАБОЕВ олган сурат.