Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 107 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Муҳим вазифалар белгилаб олинди

 2018-02-22 17:18:07    51

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлигининг кичик мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда ушбу ҳужжат асосида қабул қилинган вилоят ҳокимининг қарори ижроси ва амалга оширилиши зарур бўлган муҳим вазифалар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев  олиб борган йиғилишда вилоят прокуратураси, маъмурий суд, вилоят Халқ қабулхонаси, вилоят ички ишлар, божхона, адлия, солиқ, молия, статистика, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бошқармалари, савдо-саноат палатаси, банклар, қатор тегишли идоралар раҳбарлари иштирок этдилар.

Юқоридаги Фармон билан жорий йилнинг 1 январидан тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман(шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари ҳузурида фаолият юритувчи Давлат хизматлари марказларига айлантирилди.

Вилоятнинг 19 та шаҳар ва туманларида ташкил этиладиган давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларига 136 та штат бирлиги ажратилди.

Ушбу марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг шаҳар ва туманлардаги Халқ қабулхоналари томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Йиғилишда таъкидланишича, вилоятда шаҳар ва туманларда тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари ташкил этилди. Улар томонидан 2018 йилнинг ўтган қисқа даврида тадбиркорлик субъектларига 11326 та давлат хизматлари кўрсатилди. Ҳафтанинг дам олиш кунларида эса бозор ёки савдо комлексларида ташкил этилаётган “Сайёр давлат хизматлари”да 903 нафар тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтказилиб, 3400 нафар фуқароларга ҳуқуқий тушунча ва ахборотлар берилди.

Йиғилишда вилоятдаги 6 та ҳудудда давлат хизматлари марказларини бинолар билан таъминлаш, марказлар биноларида тижорат банкларининг мини кассаларини ташкил этилишини таъминлаш ва бошқа зарур вазифаларни амалга ошириш белгилаб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг қарори билан Раъно Бойқўзиева Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

 

Соҳиба АБДУРАҲМОНОВА.