Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
2021-06-16 15:22:19 124
15 июнь куни вилоят Ёшлар ишлари агентлиги биносида "Вазир ўринбосари ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди.
Унда Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Аваз Каримов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршид Аҳмедов ва спортнинг турли йўналишларида чемпионликни қўлга киритган йигит-қизлар ҳамда спорт мураббийлари иштирок этдилар.
Учрашувда сўз олган вазир ўринбосари Авазжон Каримов бугунги кунда ёшларга яратилаётган шароитлар, эришилаётган ютуқлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган режалар ҳақида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, чемпион ёшлар ҳам ўзларини қийнаётган муаммолар ва спортни ривожлантириш борасидаги таклифларини ўртага ташлашди.
Зарина Ғофуржонова Олимпия захиралари спорт коллежига, спортнинг пенчак-силат тури бўйича уч карра Ўзбекистон чемпиони Озода Мамасиддиқова 1-БЎСМга, Тошлоқ туманидан Гулноза Солиеванинг БЎСМга ишга қабул қилиниши юзасидан қилган мурожаатлари жойида кўриб чиқилди ва мутасаддиларга ижобий ҳал этилиши юзасидан топшириқ берилди.
Учрашув якунида вилоятнинг бир гуруҳ ёшларига вазирлик томонидан спорт жиҳозлари совға қилинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube