Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
“РУХСОР FM” “UZBEKISTAN MEDIA AWARD – 2021” ИЖТИМОИЙ МЕДИА МАҲСУЛОТЛАР ТАНЛОВИДА ҒОЛИБ БЎЛДИ
2021-12-29 08:15:02 117
Кеча “Ўзбекфильм” киноконцернида “UZBEKISTAN MEDIA AWARD – 2021” ижтимоий медиа маҳсулотлар танлови ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
“Рухсор FM” радиоканали Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишланган энг яхши ижтимоий аудиоролик йўналишида ғолиб деб топилди. «Рухсор телерадиоканали» МЧЖ бош директори Нуриддин Асқаровга махсус диплом, статуэтка ва танловнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.
“UZBEKISTAN MEDIA AWARD – 2021” танловидан кўзда тутилган мақсад Ўзбекистоннинг янги ва ёрқин қиёфасини акс эттириш, миллий манфаатларимизга, томошабин ва тингловчилар эҳтиёжларига мос, воқеа-ҳодисаларни холис акс эттирувчи, ранг-баранг мавзуларни қамраб олган кўрсатувлар, радиоэшиттиришлар, фильмлар, ижтимоий видео ва аудиороликлар тайёрлашга эътиборни кучайтириш, журналистларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, веб-сайтлар ва блогерлар билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube