Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФУРҚАТ ТУМАНИ ДУНЁГА ОЧИЛМОҚДА: ТУМАНДА ИЛК ЗАМОНАВИЙ МЕҲМОН УЙИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ, ИНФОРМАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ЯПОН ТИЛИ СОҲАСИДА ЁШЛАРГА ТАЪЛИМ БЕРИШ МАРКАЗИ ИШ БОШЛАДИ

×

 2022-01-31 12:16:18    287

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фурқат туманида турли соҳаларда амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан танишиш жараёнида Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркор Зафаржон Бектошев томонидан барпо этилган, умумий лойиҳа қиймати 3 млрд.сўм бўлган муҳташам оилавий меҳмон уйини ҳам кўздан кечирди. Тумандаги илк меҳмонхона сифатида фаолият бошлаган бу масканда бир вақтнинг ўзида 24 нафар меҳмонга хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. Вилоят ҳокими меҳмон уйи хизматлари сифатини ошириш бўйича тадбиркорга ўз тавсияларини берди.

Хайрулло Бозоров, шунингдек, туманнинг Чиркай маҳалла фуқаролар йиғинида “Zarafshon Uchiyama System” МЧЖ ҚК раҳбари, япониялик тадбиркор Жуничи Сугимото ҳамда туман ҳокимлиги қўшма ташаббуси билан ёшларга информацион технологиялар ва япон тили соҳасида таълим бериш мақсадида ташкил этилган “YAMATO IT ACADEMY” номли ўқув марказида бўлиб, таълим олаётган ёшлар билан мулоқот қилди. Бу ерда йўлга қўйилган таълим дастури доирасида ёшларга компьютер саводхонлиги ҳамда Японияда ишлаш учун етарли тил кўникмалари ўргатилади.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram