Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
3-9 ОКТЯБРЬ КУНЛАРИ ВИЛОЯТИМИЗДА "КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ" БЎЛИБ ЎТАДИ
2022-10-03 11:44:56 111
Ҳукуматнинг тегишли қарори (816-сон, 27.09.2019 й.) билан ҳар йил октябрь ойининг биринчи ҳафтасида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 сентябрдаги тегишли баёнига асосан, жорий йилнинг 3-9 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш - халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида шу жумладан, Фарғона вилоятида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилиши режалаштирилган.
Вилоятимиздаги барча маҳаллаларда нуронийлар, шу жумладан, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида истиқомат қилаётган кексалар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар, танловлар, хайрия тадбирлари, жумладан, нуроний ва ёшлар учрашувлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram