Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
СЎНГГИ БЕШ ЎЙИНДА ТЎРТ ҒАЛАБА, БИР ДУРАНГГА ЭРИШГАН "НЕФТЧИ" СУПЕРЛИГА ТУРНИР ЖАДВАЛИДА 8-ПОҒОНАГА КЎТАРИЛДИ
2022-10-04 10:37:18 122
Coca Cola Cуперлигасининг иккинчи даврасини ўта муваффақиятли ўтказаётган Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси футболчилари, сўнгги беш ўйинда тўрт ғалаба, бир дурангга эришиб, очколарини сонини 25 тага етказишди ва турнир жадвалида 8-поғонага кўтарилишди. Иккинчи даврада тўпланган очколар сони бўйича (14 очко) "Нефтчи" Қаршининг "Насаф" жамоасидан сўнг энг яхши натижани қайд этди.
29 август: "Нефтчи" – "Қизилқум" 2:1
8 сентябрь: "Бунёдкор" – "Нефтчи" 1:2
14 сентябрь: “Сўғдиёна” – "Нефтчи" 0:0
18 сентябрь: "Нефтчи" – "Динамо" 4:1
3 октябрь: "Локомотив" – "Нефтчи" 1:3
Виталий Левченко шогирдлари навбатдаги учрашувни "Олимпик" жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 8 октябрь куни Тошкентдаги ЖАР стадионида бўлиб ўтади.
18 октябрда эса Фарғонада водий дербиси бўлиб ўтади: Қайта таъмирдан чиққан “Истиқлол” ўйингоҳида "Нефтчи" Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасини қабул қилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram