Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
6 ОКТЯБРДА МАРҒИЛОНДА ВА 8 ОКТЯБРДА ҚЎҚОНДА БЎЛИБ ЎТАДИГАН SAVE ARAL – 2022 ЮГУРИШ МАРАФОНИДА ИШТИРОК ЭТИНГ!
2022-10-05 14:43:07 110
Жорий йилнинг 6 октябрь куни Марғилон шаҳри ҳамда 8 октябрь куни Қўқон шаҳрининг марказий кўчаларида “Оролни сақлаймиз!” шиори остида “Save Aral – 2022” югуриш марафони бўлиб ўтади.
2019 йилдан буён ўтказиб келинаётган мазкур марафонда кўнгилли спортчи ёшлар, профессионал спортчилар, ҳарбийлар ҳамда барча ёшдаги аҳоли қатлами вакиллари иштирок этишлари мумкин.
Марафонда кексалар ҳамда имконияти чекланган шахслар қатнашишлари учун ҳам имконият мавжуд.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ҳамда фаол иштирокчилари алоҳида номинациялар бўйича вилоят ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.
Эслатма: марафонлар 6 октябрь куни Марғилон шаҳрининг Мустақиллик ва А.Яссавий кўчалари кесишмасида ҳамда 8 октябрь куни Қўқон шаҳрининг Турон ва Моварауннаҳр кўчаларининг кесишмасида соат 09:00 да старт олади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram