Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ТЕКСТИЛЬ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ГЕРМАНИЯ ВА ЕВРОПА БОЗОРЛАРИГА ОЛИБ ЧИҚИШ ИМКОНИЯТЛАРИ КЕНГАЯДИ
2022-10-19 22:48:42 143
Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Германия трикотаж ишлаб чикарувчилар конфедерацияси (Gesamtmasche) ҳамда Sequa халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ташкилоти вакилларини қабул қилди.
Учрашувда Фарғона пахта-тўқимачилик саноати маҳсулотларини Германия ва Европа бозорларига чиқиш имкониятларини кенгайтириш, бунинг учун вилоятга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқотда Ўзбекистон ва Германия муносабатлари турли йўналишларда мустаҳкамланиб бораётгани, хусусан, Фарғона вилояти билан Германия ўртасида ҳамкорлик алоқалари делегациялар ташрифи доирасида яхши йўлга қўйилгани таъкидланди.
Германия трикотаж ишлаб чикарувчилар конфедерацияси бош менеджери Силвиа Жангбауер, Германия томонидан молиялаштириладиган лойиҳа орқали замонавий технологиялар билан ишлай оладиган ишчи-мутахассисларни ўқитиш, вилоятимизда ишлаб чиқарилаётган тайёр текстиль маҳсулотларини сертификатлаш, халқаро бозорда рақобатбардошликни ошириш жараёнларида учраётган мавжуд муаммоларга ечим топишда амалий кўмак кўрсатиш мақсад қилинганига эътибор қаратди.
Вилоят раҳбари Хайрулло Бозоров таклифи билан германиялик тадбиркорларни вилоятимизга олиб келиш, толадан тайёр маҳсулотгача бўлган замонавий ишлаб чиқариш занжирини шакллантиришда улар билан ҳамкорлик бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тез фурсатларда ҳамкорлик келишувини имзолаш режалаштирилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram